ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 й. 486-сон "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2020 й.

N 486




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҲАМДА

ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР

ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда хотин-қизлар кенгашлари) ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари - хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хотин-қизлар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, шунингдек, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг моҳияти;

хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.


3. Қуйидагилар хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш;

хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ваколатли орган ва ташкилотларга таклифлар киритиш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар эътиборига етказиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил этиш;

иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаларини аёллар ва қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларни маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш чораларини кўриш;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларга ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга услубий-амалий кўмаклашиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

хотин-қизлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;

жамоат ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифаларни давлат ва жамоат ташкилотларидан жамоат кенгашига жалб этилган вакил билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда ушбу вакил тегишли вазифаларнинг қуйи тизимда амалга оширилишини таъминлайди;

хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади;

ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариб келаётган хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаол ва ташаббускор аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкин;

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишли хотин-қизлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 2020 йил 30 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомларни ҳамда хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, уларнинг иш режаларини тасдиқласин;

тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида намунали фаолият олиб бораётган, обрў-эътиборли ва ташаббускор хотин-қизлардан, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисларидан иборат жамоатчилик кенгашлари таркибини шакллантирсин.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 август






























Время: 0.2036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск