ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 й. 485-сон "Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2020 й.

N 485




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига асосан қуйидагилар:

фуқаролар йиғини раисининг тўртта ўринбосари лавозимлари, шунингдек, фуқаролар йиғинининг олтита комиссияси ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси тугатилганлиги;

фуқаролар йиғини раисининг учта ўринбосари, иккита маслаҳатчи ва битта мутахассис лавозимлари киритилганлиги ҳамда фуқаролар йиғинининг иккита янги комиссияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини рейтинг баҳолашнинг умумий асослари;

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ва методикаси;

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини рейтинг баҳолашнинг шаффоф тартиби;

рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш тартиби.

3. Белгилаб қўйилсинки:

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг сўровига мувофиқ мазкур қарор билан тасдиқланган низомда назарда тутилган маълумотларни тақдим этадилар, бунда маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш учун зарур бўлган маблағларни маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобидан ажратиб борадилар;

йил якуни натижалари бўйича "намунали" деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлиғини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма бериш амалиёти сақлаб қолинади ҳамда тегишли талабларга жавоб берувчи фуқаролар йиғинлари ходимлари рағбатлантириш тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига кадрлар захирасига киритиш бўйича тавсия этилади;

профилактика инспекторлари (катта инспекторлари)нинг жиноятчиликни олдини олишдаги фаолиятини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг "Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарорига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

2020 йил 1 декабрга қадар фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи автоматлаштирилган веб-порталнинг (кейинги ўринларда веб-портал) техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин;

2021 йил 1 майдан веб-портални тест режимида ишга туширсин.

Мазкур бандда назарда тутилган топшириқни амалга ошириш бўйича сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда фуқаролар йиғинлари, ички ишлар органлари ходимлари ва жамоатчилик орасида мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 27 августдаги 722-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев ҳамда ички ишлар вазири П. Бобожонов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 август

































Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск