ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2020 й. ПҚ-4810-сон "Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2020 й.

N ПҚ-4810



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ

ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятининг мавжуд саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш, ҳудудга инвестицияларни кенг жалб этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда бу орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг "NBU Invest Group" МЧЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг "PSB Capital" МЧЖ ҳамда "Асака" АТБнинг "Asaka Capital Invest" МЧЖ инвестиция компаниялари таъсисчилигида "Khorezm Invest Project" МЧЖ инвестиция компанияси (кейинги ўринларда - инвестиция компанияси) ташкил этилганлиги;

Хоразм вилоятидаги инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни амалга оширишга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш инвестиция компаниясининг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги;

инвестиция компаниясининг устав фонди дастлаб 30 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдорида шакллантирилганлиги, кейинчалик инвестиция компаниясининг устав фонди инвестиция компанияси таъсисчиларининг қўшимча ҳиссалари ва (ёки) жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан 100 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача кўпайтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 84 та инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Хоразм вилоятида амалга ошириладиган умумий қиймати 516,8 млн долларлик 26 та истиқболли инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази:

уч ой муддатда қарорнинг 2-иловасидаги истиқболли 26 та йирик инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқсин;

Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларига белгиланган тартибда бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳаларига хорижий инвестициялар жалб қилинишини таъминласин;

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли тармоқ корхоналари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар истиқболли 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда Хоразм вилоятининг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилишини таъминласин.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг:

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтирилаётган ҳудудларини 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудлари бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК" давлат унитар корхонасини буюртмачи этиб белгилаш;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилотини танлов асосида танлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


5. "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари 4-иловага мувофиқ бириктирилсин.

Мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг бўш ер майдонларига бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Франция, Испания, Италия, Латвия, Польша ва Туркия давлатларидаги элчихоналари Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасида янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Инфратузилма жамғармаси ташкил этилсин ва қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

давлат, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган грант ва кредит маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки, Инфратузилма жамғармаси маблағлари "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида инфратузилма қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.


7. Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тижорат банклари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Хоразм вилоятидаги тадбиркорлик йўналишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишни тадбиркорларга таклиф этсин.


8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб экспорт қатновларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этсин.


9. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

а) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич жойлаштириш чораларини кўрсин;

б) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:

Хоразм вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурслари ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига мунтазам равишда етказилишини таъминласин;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари жалб этилиши ҳамда инвестиция буюртманомаларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўрсин;

в) Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан келишган ҳолда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси" ДУКга келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2020-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


10. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш учун Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Инфратузилма жамғармасига 10 йил муддатга 2,5 фоиз ставкасида 13 млн АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилсин.

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ ушбу бандга асосан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.


11. Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағларни сўндиришда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш харажатлари тегишли равишда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан мутаносиб равишда ажратилган ер майдони кўламидан келиб чиқиб босқичма-босқич қопланади, сўндириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Н.Қ. Холмурадов ва Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Ш.О.Тўлаганов Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ўз муддатида қайтарилиши учун масъулдирлар.


12. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ, "Асака" АТБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Марказий банк билан биргаликда инвестиция компаниясининг низоми ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


13. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков - қарор ижросини тармоқ ва ҳудудларда самарали ташкил этсин ҳамда мувофиқлаштириб борсин;

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Н. Арзиев - Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига чет эл инвесторларининг жалб қилиниши, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;

транспорт вазири ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Х.Н. Хасилов - Хоразм вилоятидан республиканинг бошқа ҳудудларига темир йўл транспорти орқали юк ташиш хизматлари бўйича муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишини таъминласин;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов - Хоразм вилоятининг ҳар бир тумани кесимида амалга оширилаётган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини таъминласин;

Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов - ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат корхоналари ва янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ушбу қарор натижадорлиги тўғрисида 2020 йил 1 декабрда ва 2021 йилнинг ҳар чораги якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 августдаги

ПҚ-4810-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларда амалга

ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Туман

(шаҳар)

Лойиҳа

ташаббускори


Лойиҳа номи


Лойиҳа

қиймати

(млн сўм)


Ўз маблағи

(млн cўм)


Банк

кредити

(млн cўм)


Хорижий кредит

(минг

долл)


Хорижий

инвестиция

(минг долл)


Иш

ўрни


Ишга

тушиш

муддати


Хизмат

кўрсатувчи

банк


1.

Урганч шаҳри


"Most forest produkts" МЧЖ


Тайёр эшик ромлари ишлаб чиқариш


40 080

30 000

-

1 000

-

80

2021 йил

март


Алоқа банк

2.

Урганч шаҳри


"Бизнес марказ Ҳумо" МЧЖ


Замонавий савдо ва бизнесни ташкил этиш


40 000

20 000

20 000

-

-

25

2021 йил

апрель


Алоқа банк


3.

Урганч шаҳри


"Урганч қурилиш бетон" МЧЖ


Шағал ишлаб чиқариш


13 964

7 680

-

623,4

-

22

2021 йил

апрель


Ўзсаноатқу-

рилиш банк


4.

Урганч шаҳри


"Urganch Lyuks Story Servis" МЧЖ


Газобетон ишлаб чиқариш


625

20

-

60

-

5

2021 йил

апрель


Ўзсаноатқу-

рилиш банк


5.

Урганч шаҳри


"Чинобод Қурилиш" ХК


Темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш


1 550

450

1 100

-

-

20

2021 йил

март


Ўзсаноатқу-

рилиш банк


6.

Хива шаҳри


"Собир Арқончи" ХК


Умумий овқатланишни ташкил қилиш


1 700

800

900

-

-

6

2021 йил

март


Миллий банк


7.

Хива шаҳри


"Хива Голд Тур" МЧЖ


Меҳмонхона ташкил қилиш


5 200

2 700

2 500

-

-

20

2021 йил

март


Миллий банк


8.

Хива шаҳри


"Гандимян Давр Савдо" МЧЖ


Мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


1 580

500

1 080

-

-

3

2020 йил

октябрь


Миллий банк


9.

Хива шаҳри


"Аква Парк Океан" ОК


Меҳмонхона ташкил қилиш


15 000

5 000

10 000

-

-

55

2021 йил

март


Миллий банк


10.

Хива шаҳри


"Эркин Палас" МЧЖ


Меҳмонхона ташкил қилиш


7 040

2 000

-

500

-

20

2021 йил декабрь

Қишлоқ-

қурилишбанк


11.

Хива шаҳри


"Хоразм Арк" МЧЖ


Умумий овқатланишни ташкил қилиш


4 000

1 000

3 000

-

-

20

2021 йил

декабрь

Қишлоқ-

қурилишбанк


12.

Хива шаҳри


"Йўлдош мажид" МЧЖ


Экобозор ташкил қилиш


15 120

7 120

8 000

-

-

80

2021 йил

декабрь


Миллий банк


13.

Хива шаҳри


"Хива Файз" ХК


Газоблок, пеноблок, шлакоблок ва бетон плиталарини ишлаб чиқариш


12 223

6 175

-

600

-

30

2021 йил

сентябрь


Миллий банк


14.

Хива шаҳри


"Хива Файз" ХК


Ғишт ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


2 516

500

-

200

-

20

2021 йил

сентябрь


Миллий банк


15.

Хива шаҳри


"Хива Муҳандис" ХК


АГНТС шохобчасини ташкил қилиш


10 856

3 800

-

700

-

14

2021 йил

октябрь


Миллий банк

16.

Хива шаҳри


"Xorazm Green House" МЧЖ


Ойнани қайта ишлашни ташкил қилиш


59 472

30 240

-

2 900

-

85

2021 йил

март


Миллий банк


17.

Хива шаҳри


"Хоразм Гарант Инвест" МЧЖ


Мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


4 275

1 900

2 375

-

-

8

2021 йил

апрель


Миллий банк


18.

Боғот тумани


"Royal Agro House" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


25 860

5 700

-

2 000

-

70

2021 йил

март


Ипотека банк


19.

Боғот тумани


"Inna Green Garden Project" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


25 860

5 700

-

2 000

-

70

2021 йил

март


Ипотека банк


20.

Боғот тумани


"Davronbek Amirbek Issiqxonasi" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


25 860

5 700

-

2 000

-

70

2021 йил

март


Ипотека банк


21.

Боғот тумани


"MM Agro Services Tomorqa Xizmat" МЧЖ


Эфир мойи ишлаб чиқариш


78 900

28 500

-

5 000

-

250

2021 йил

март


Ипотека банк


22.

Боғот тумани


"Таъмирқурилиш" ХК


Пластик (канализация) трубалар ва фитинглар ишлаб чиқариш


20 384

12 320

-

800

-

40

2021 йил

апрель


Ипотека банк


23.

Боғот тумани


"Музаффар" ФХ


Қовун етиштириш ҳамда чуқур қайта ишлаш кластери


99 060

28 500

-

7 000

-

100

2021 йил

июнь


Ўзсаноатқу-

рилиш банк


24.

Гурлан тумани


"Перфект платинум" МЧЖ


Тайёр дори воситалари (таблетка ва капсулалар) ишлаб чиқариш


13 864

5 800

-

800

-

15

2021 йил

март


Агро банк


25.

Гурлан тумани


"Гурлан экспорт" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


142 800

42 000

-

10 000

-

100

2021-2022

йиллар

Агро банк


26.

Гурлан тумани


"Avar Woods" МЧЖ


МДФни қайта ишлашни ташкил этиш (ламинатни ёпиштириш)


11 415

6 375

-

500

-

20

2021 йил

март

Агро банк


27.

Гурлан тумани


"Мой дом" МЧЖ


Ун тегирмонини ташкил этиш


2 966

950

-

200

-

10

2021 йил

март


Агро банк


28.

Гурлан тумани


"Avar Woods" МЧЖ


Шоли сомонидан ДСП ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


26 535

6 375

-

2 000

-

100

2021 йил

март


Агро банк


29.

Гурлан тумани


"Одилбек Лайло" МЧЖ


Бурама мих ва замонавий мебель ишлаб чиқариш


3 974

950

-

300

-

18

2021 йил

март


Агро банк

30.

Қўшкўпир тумани


"Иссиқхона хизмати" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


26 160

6 000

-

2 000

-

17

2021 йил

август


Халқ банк

31.

Қўшкўпир тумани


"Хадра иссиқхона сервис" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


11 568

3 000

-

850

-

16

2021 йил

март


Халқ банк

32.

Қўшкўпир тумани


"Жайҳун Сервис" МЧЖ


Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш


9 000

4 000

5 000

-

-

50

2021 йил

март


Халқ банк

33.

Қўшкўпир тумани


"Зоҳиджон Қўшкўпир" ОК


Чорвачиликни ривожлантириш


6 000

2 500

3 500

-

-

13

2021 йил

март


Халқ банк

34.

Қўшкўпир тумани


"Информ Лидер" ФХ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


18 608

5 000

-

1 350

-

17

2021 йил

март


Халқ банк

35.

Қўшкўпир тумани


"Юсуфбой Маткаримов" ФХ


Чорвачиликни ривожлантириш


1 358

350

-

100

-

4

2021 йил

апрель


Халқ банк

36.

Қўшкўпир тумани


"Янги Қўшкўпир" ХК


Замонавий ихтисослаштирилган қушхона ташкил қилиш


1 500

1 200

300

-

-

13

2021 йил

март


Халқ банк

37.

Қўшкўпир тумани


"Қўшкўпир силикат ғишт заводи" МЧЖ


Газобетон ишлаб чиқариш ускуна сотиб олиш


20 104

7 000

-

1 300

-

15

2021 йил

март


Халқ банк

38.

Қўшкўпир тумани


"Моҳинур ҳаёт" ОК


Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш


4 500

4 000

500

-

-

20

2021 йил

июнь


Халқ банк

39.

Қўшкўпир тумани


"Довуд қуён савдо" МЧЖ


Қуёнчиликни ташкил қилиш


1 300

800

500

-

-

5

2020 йил

ноябрь


Халқ банк

40.

Қўшкўпир тумани


"Кенагас қуён савдо" МЧЖ


Қуёнчиликни ташкил қилиш


1 400

900

500

-

-

5

2020 йил

ноябрь


Халқ банк

41.

Қўшкўпир тумани


"Қўшкўпир қурилиш" МЧЖ


Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасини ташкил қилиш


10 548

4 500

-

600

-

12

2020 йил

декабрь


Халқ банк

42.

Қўшкўпир тумани


"Qo'shko'pir yuksalish" МЧЖ


Транспорт хизматини ташкил қилиш


804

300

-

50

-

1

2020 йил

декабрь


Халқ банк

43.

Қўшкўпир тумани


"Имкон сулаймон" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


37 240

7 000

-

3 000

-

16

2021 йил

март


Халқ банк

44.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Питнак Файз барака" МЧЖ


Диагностика марказини ташкил этиш


9 948

3 900

-

600

-

25

2020 йил

декабрь


Халқ банк

45.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Питнак Лола сервис" МЧЖ


Савдо маркази ва болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


3 000

1 500

1 500

-

-

10

2020 йил

декабрь


Халқ банк

46.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Обод агро кластер" МЧЖ


Гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиш


15 988

4 900

-

1 100

-

25

2021 йил

март


Халқ банк

47.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Эъзоз дрим бизнес" МЧЖ


Савдо хизматини ташкил этиш


600

150

450

-

-

3

2020 йил

октябрь


Халқ банк

48.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Инжиниринг Бахриддин" МЧЖ


Газобетон блоклари ва девор панелларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


108 200

57 800

-

5 000

-

30

2021 йил

март


Халқ банк

49.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Зийнатой Азизбек" МЧЖ


Савдо маркази ва болалар ўйинчоғи ташкил қилиш


4 000

3 000

1 000

-

-

6

2020 йил

декабрь


Халқ банк

50.

Тупроққалъа тумани

"Обод ғалла кластер" МЧЖ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


12 460

4 900

-

750

-

20

2021 йил

март


Халқ банк

51.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Хаитбаева Наима" ЯТТ


Савдо хизматини ташкил қилиш


130

30

100

-

-

1

2020 йил

октябрь


Халқ банк

52.

Тупроқ-

қалъа тумани


"Global Food Impex" МЧЖ


Замонавий иссиқхона ташкил қилиш


150 800

50 000

-

10 000

-

480

2021 йил

сентябрь


Асака банк

53.

Урганч тумани


"East Mining Invest" МЧЖ


Автоклав газобетон ишлаб чиқариш


194 110

73 150,0

-

12 000,0

-

75

2020 йил

октябрь


Ўзсаноатқу-

рилиш банк


54.

Хива тумани


"Дашёқ толаси" ФХ


Ун ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


10 056

3 000

-

700

-

30

2021 йил

апрель

Қишлоқ-

қурилишбанк


55.

Хива тумани


"Хоразм чинни сополи" ХК


Сопол ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


4 024

1 000

-

300

-

40

2020 йил

ноябрь

Қишлоқ-

қурилишбанк


56.

Хива тумани


"Хоразм терма пласт" МЧЖ


Пенопласт ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


2 006

1 300

-

70

-

5

2020 йил

ноябрь

Қишлоқ-

қурилишбанк


57.

Хива тумани


"Хива шер сити" ХК


Профил ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


2 008

1 000

-

100

-

12

2020 йил

ноябрь

Қишлоқ-

қурилишбанк


58.

Хива тумани


"Ali Brend haus" МЧЖ ҚК


Шлакоблок, пеноблок ва газоблок ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


6 040

1 000

-

200

300

15

2021 йил

апрель

Қишлоқ-

қурилишбанк


59.

Хива тумани


"Стандарт маҳсулот тайёрлов" МЧЖ


Шлакоблок, пеноблок, газоблок ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


5 008

4 000

-

100

-

20

2020 йил

ноябрь

Қишлоқ-

қурилишбанк


60.

Хива тумани


"Балиқчи чорвадор" ХК


Сутни қайта ишлаш, ем ишлаб чиқариш


13 955

7 000

-

690

-

15

2020 йил

ноябрь


Қишлоқ-

қурилишбанк


61.

Хонқа тумани


"Oasiss Dream" МЧЖ


Ёғ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


44 490

14 250

-

3 000

-

100

2020 йил

декабрь


Ўзсаноатқу-

рилиш банк


62.

Хонқа тумани


"Хонқа чевар" МЧЖ


Тикувчилик ва тўқувчилик фаолиятини ташкил этиш


4 524

1 500

-

300

-

10

2021 йил

март


Миллий банк


63.

Хонқа тумани


"Xonqa Diagnostika" ХК


Диагностика марказини ташкил этиш


6 000

4 000

2 000

-

-

30

2020 йил

декабрь


Миллий банк

64.

Хонқа тумани


"Намунали Матназар" ХК


Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш


4 524

1 500

-

300

-

10

2021 йил

март


Миллий банк

65.

Хонқа тумани


"Хоразм текс" МЧЖ

Чорвачилик комплексини ташкил қилиш


42 240

12 000

-

3 000

-

20

2021 йил

март


Агро банк

66.

Хонқа тумани


"Олтин Соҳил" ХК


Супермаркет ташкил қилиш


9 100

5 600

3 500

-

-

10

2021 йил

март


Миллий банк

67.

Хонқа тумани


"Собир Роззоқ" ОК


Чарм ва атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш


5 500

4 300

1 200

-

-

10

2021 йил

март


Миллий банк

68.

Хонқа тумани


"Артур Бест Дизайн" ОК


Савдо дўкони ва тикувчилик цехи ташкил қилиш


7 000

6 000

1 000

-

-

5

2021 йил

март


Қишлоқ-

қурилишбанк


69.

Хонқа тумани


"Ata Plast" МЧЖ


Томчилаб суғориш тизими ускуналарини ишлаб чиқариш


72 576

14 112

-

4 800

1 000

70

2021 йил

март


Миллий банк

70.

Шовот тумани


"Мах Gold trade" МЧЖ


Чорвачиликни ривожлантириш


1 000

500

500

-

-

3

2020 йил

декабрь


Микро-

кредит банк


71.

Шовот тумани


"Шовот сити" МЧЖ


Мевани қайта ишлаш

3 950

950

3 000

-

-

22

2020 йил

октябрь


Микро-

кредит банк


72.

Шовот тумани


"Фаол инвест" ОК

Меҳмонхона ташкил қилиш


1 300

600

700

-

-

10

2020 йил

октябрь


Микро-

кредит банк


73.

Шовот тумани


"Проф стил" ХК

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш


400

200

200

-

-

3

2021 йил

март


Микро-

кредит банк


74.

Шовот тумани


"Jannat green house" МЧЖ


Паррандачиликни ривожлантириш


600

200

400

-

-

5

2020 йил

декабрь


Микро-

кредит банк


75.

Шовот тумани


"Моҳира Жаҳонгир Достонбек" МЧЖ


Пеноблок, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш


210

60

150

-

-

6

2020 йил

декабрь


Микро-

кредит банк


76.

Шовот тумани


"Авезметова Зулфия" ФХ


Паррандачиликни ривожлантириш


2 000

600

1 400

-

-

4

2021 йил

июнь


Ўзсаноат-

қурилиш

банк


77.

Шовот тумани


"Азамат Фарҳод" ФХ


Балиқчиликни ривожлантириш


700

200

500

-

-

6

2021 йил

апрель


Микро-

кредит банк


78.

Шовот тумани


"Кунжут" МЧЖ


Иссиқхона қуриш (1 га)


7 940

2 900

-

500

-

5

2021 йил

апрель


Микро-

кредит банк


79.

Шовот тумани


"Чўқли агро инженер" МЧЖ


Иссиқхона қуриш (25 га)


99 516

11 820

-

8 700

-

157

2021 йил

апрель


Микрокредит банк

80.

Янгиариқ тумани


"Global Food Impex" МЧЖ


Замонавий иссиқхона ташкил қилиш


452 520

135 000

-

31 500

-

1 500

2021 йил

сентябрь


Асака банк


81.

Янгибозор тумани


"Мард Жалоладдин" ФХ


Иссиқхона ташкил қилиш


20 160

6 250

-

1 380

-

15

2021 йил

март


Турон банк

82.

Янгибозор тумани


"Export Holding" ФХ


Иссиқхона ташкил қилиш


20 160

6 250

-

1 380

-

15

2021 йил

март


Турон банк

83.

Янгибозор тумани


"Матюсуф Юлдаш" ФХ


Иссиқхона ташкил қилиш


20 160

6 250

-

1 380

-

15

2021 йил

март


Турон банк


84.

Янгибозор тумани


"Боғолон Грин Хоус" ФХ


Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш


6 048

4 536

-

150

-

6

2020 йил

декабрь


Турон банк


ЖАМИ:


2 237 720

772 513

76 855

135 633

1 300

4 141


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 августдаги

ПҚ-4810-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хоразм вилоятида амалга ошириладиган

истиқболли инвестиция лойиҳаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Туман

(шаҳар)


Лойиҳа

ташаббускори


Лойиҳа номи


Лойиҳа

қиймати

(млн АҚШ

доллар)


Иш ўрни


1.

Боғот тумани


"Xorazm tex" МЧЖ


Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўқимачилик кластерини ташкил этиш


36,8

1 286

2.

Боғот тумани


"Перфект Логистик" МЧЖ


Парфюмерия мойларини ишлаб чиқариш


1,0

20

3.

Боғот тумани


"Авто Хизмат" АЖ


Қизилмиядан глицирин кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш


5,0

50

4.

Гурлан тумани


"Tianfeng" МЧЖ


Томчилаб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш


13,5

945

5.

Қўшкўпир тумани


"Қўшкўпир техноимпекс" МЧЖ


LED лампаларини ишлаб чиқариш


3,1

215

6.

Урганч тумани


"AR Logistics Vegetables & Fruits" МЧЖ


Агрологистик марказини ташкил этиш


102,6

500

7.

Урганч тумани


"Energy technologies" МЧЖ


Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва муқобил ёқилғи ишлаб чиқариш


75,6

600

8.

Урганч шаҳри


"Урганч қурилиш бетон" МЧЖ


Сув фильтрларини ишлаб чиқариш


7,0

69

9.

Урганч шаҳри


"Имконият Саховат" МЧЖ


Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш


10,0

200

10.

Урганч шаҳри


"Сайёд қурилиш" МЧЖ


Уй қурилиши комбинатини ташкил этиш


14,0

200

11.

Хива тумани


"Уруғ Транс" МЧЖ


Ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1,1

74

12.

Хива тумани


"Хива маиший техника" МЧЖ


Электр техника жиҳозлари (музлаткичли савдо расталари, витриналар ва бошқалар)ни ишлаб чиқариш


5,1

210

13.

Хива тумани


"Sam Amper Gilam" МЧЖ


Ковролин ишлаб чиқаришни ташкил этиш


9,1

250

14.

Урганч шаҳри


"Аброрбек Ҳайитбой" ФХ


Майда ва йирик шохли қорамол териларини қайта ишлаш, тери ишлаб чиқаришни ташкил этиш


5,8

70

15.

Хива тумани


"Алкусаир" компанияси


Туристик рекреацион кластерни ташкил этиш


31,2

625

16.

Ҳазорасп тумани


"Балиқчи чорвадор" ХК


Қора икра ва балиқ (осётр) етиштириш


91,0

200

17.

Хива шаҳри


"Хоразм чинни сополи" ХК


Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш


1,7

119

18.

Хонқа тумани


"Foodmeed" МЧЖ


Сут йўналишида чорвачилик комплексини ва йилига 14 минг тонна қувватга эга комбикорм ишлаб чиқаришни ташкил этиш


10,5

300

19.

Хонқа тумани


"Xankagro Impeks" МЧЖ


Мевали интенсив боғлар ташкил этиш


2,3

161

20.

Ҳазорасп тумани

"Future industries" МЧЖ


Маиший техникаларни ишлаб чиқариш ва йиғишни ташкил этиш


21

200

21.

Ҳазорасп тумани


"Ориент Керамикс" МЧЖ


Сопол плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


6,9

150

22.

Янгиариқ тумани


"Xorazm Green House" МЧЖ


"Float" технологияси бўйича юпқа ойна ишлаб чиқариш


31,9

300

23.

Янгиариқ тумани


"Агро Парк Деметр" МЧЖ


Иссиқхона учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


6,8

68

24.

Янгибозор тумани


"Янгибозор Улгуржи Савдо" МЧЖ


Болалар овқатларини ишлаб чиқариш


15,6

156

25.

Янгибозор тумани


"Янгибозор Улгуржи Савдо" МЧЖ


Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


4,4

25

26.

Янгибозор тумани


"Достонбек" ФХ


Қадоқлаш учун таралар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (ПЭТ, полимерли, қоғозли ва бошқалар)


3,8

22

ЖАМИ:


516,8

7 015

             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 августдаги

ПҚ-4810-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг қишлоқ

хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер

участкалари ҳисобидан кенгайтирилаётган

ҲУДУДЛАРИ

Т/р


Туман номи

     

Манзили

     

Контур рақами

     

Ер майдони

(гектар)

        

1.

Қўшкўпир тумани


Янгилиқ қишлоғи,

М. Раҳимов массиви


(1)

15,0

2.

Янгибозор тумани


Бўзқалъа қишлоғи


30

15,0

Жами:

            

30,0

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 августдаги

ПҚ-4810-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасига

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги

дипломатик ваколатхоналарини бириктириш

РЎЙХАТИ*

Бириктирилган дипломатик ваколатхоналар


Ихтисослашув йўналиши


Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси


Болалар учун озиқ-овқат, тиббиёт ускуналари, дори воситалари ва маиший электротехника воситаларини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси


Мева ва сабзавотларни консервалаш, тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси


Қурилиш материаллари ва қурилиш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси


Қурилиш материаллари (керамик плиталар) ишлаб чиқариш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш


Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси


Ширинликлар тайёрлаш учун асбоб ва ускуналар ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Элчихонаси


Иммунитетни қувватловчи ва вирусга қарши препаратларни ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси


Маиший кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси


Ички ёнув двигателларини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси


Текстиль ускуналари, тайёр тикувчилик маҳсулотлари, болалар ва катталар учун таглик, чармпойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикасининг Греция Республикасидаги бош консуллиги


Тайёр текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш


                

*) Ихтисослашув йўналишлари бўйича лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматидан келиб чиққан ҳолда, 2-2,5 гектардан ер участкалари ажратилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 августдаги

ПҚ-4810-сон қарорига

5-ИЛОВА


"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг

кенгайтирилган ҳудудларида транспорт, ишлаб

чиқариш ва муҳандислик-коммуникация

инфратузилмасини ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

  

Ҳудуд номи

   

Автомобиль

йўлларини қуриш

ва таъмирлаш

         

Сув таъминоти

ва канализация

тармоқларини

қуриш ҳамда

реконструкция

қилиш

           

Электр энергияси

тармоқларини қуриш

ва реконструкция

қилиш

Табиий газ

тармоқларини қуриш

ва реконструкция

қилиш

      

Телекоммуникация

тармоқларини

қуриш

         

қуввати

(км)

        

қиймати

(млн сўм)

    

қуввати

(км, дона)

      

қиймати

(млн сўм)

      

қуввати

(км, дона)

      

қиймати

(млн сўм)

    

қуввати

(км, дона)

     

қиймати

(млн сўм)

    

қуввати

(км, дона)

      

қиймати

(млн сўм)

      

1.

Қўшкўпир тумани


3 км

2 700,0

4,5 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури


675,0

1 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти


630,0

2 дона ГТК, 150 метр Д-114 газ қувури


15,9



1,5 км

70,0

2.

Янгибозор тумани


2 км

1 800,0

1,0 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури


150,0

1,0 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти


630,0

2 дона ГТК 800 метр Д-114 газ қувури


35,0

1,0 км

55,0

Жами:

     


4 500,0


825,0


1 260,0


50,9


125,0

               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 август, 33-сон, 386-модда












































Время: 0.1521
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск