ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2018 й. ПҚ-3664-сон "Қозоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2018 й.

N ПҚ-3664



ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДИПЛОМАТИК

ВАКОЛАТХОНАСИ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича долзарб масалаларни сўзсиз бажаришни таъминлаш ҳамда уларга ўз вақтида ва сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш мақсадида, шунингдек, хорижий муассасалар фаолиятини босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалий амалга оширишдаги ишлар доирасида:


1. 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси штат жадвалига қўшимча равишда (1 нафар) савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, (1 нафар) иккинчи секретар, шунингдек, (1 нафар) меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозимлари киритилсин.


2. Алмати ва Актау шаҳарларида умумий штатлар сони тегишли равишда 5 нафар ва 4 нафар бўлган Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги таъсис этилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси, Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ҳамда Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг штат жадвали, шунингдек, консуллик муассасаларининг таъминоти харажатлари сметаси 1 - 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси, Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ҳамда Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг 2018 йилдаги таъминоти харажатлари сметасини белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

штат жадвалларига киритиладиган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасига, шунингдек, таъсис этилаётган Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ҳамда Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига, уларнинг таъминоти учун 2018 йилда маблағлар ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасига қўшимча бир дона автомобилни, Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига - тўрт дона автомобил, Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига - уч дона автомобил таъминоти учун лимит ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги:

белгиланган тартибда дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасининг ваколатли органлари билан Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ва Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигини таъсис этиш ҳамда фаолият юритиш масалаларини келишиб олсин;

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасини Алмати шаҳридан Астана шаҳрига босқичма-босқич кўчириш, шунингдек, янгидан таъсис этилаётган Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ва Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширсин;

мутасаддилик қилиш йўналишлари бўйича, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан фуқароларга меҳнат миграцияси ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ишларни кучайтириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда юқорида кўрсатилган хорижий муассасаларни ТИВ ҳамда республиканинг бошқа масъул вазирлик ва идораларининг малакали мутахассислари билан бутласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазири А. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) 1 - 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3664-сонли қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хориждаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарорининг 2-иловасидаги "Ойлик маоши миқдори (АҚШ долларида)" графаси 40-позициясидаги "2750" рақами "4150" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-765-сонли қарорининг 6-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 апрель









































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск