ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Осиё, Арабистон /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2018 й. ПҚ-3940-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги элчихонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2018 й.

N ПҚ-3940



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

ЭЛЧИХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда самарали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчихонаси (кейинги ўринларда - Элчихона деб юритилади) штат жадвалига 2018 йилнинг 15 сентябридан бошлаб ҳарбий аташе қўшимча лавозими (1 нафар) киритилсин.


2. Янги киритилаётган ҳарбий аташе лавозими, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва маиший хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда Элчихонанинг дипломатик таркиби биринчи котиби лавозимига тенглаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги штат жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда 2018 йилда Элчихонани таъминлаб туриш бўйича тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил учун Давлат бюджетида тасдиқланган, хорижий муассасаларни молиялаштириш ҳажмлари доирасида Элчихона харажатларини молиялаштиришни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгиланган тартибда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Элчихонанинг ҳарбий аташеси лавозимига номзод бўйича таклифларни киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда дипломатик каналлар орқали Ҳиндистон Республикасининг ваколатли органлари билан Элчихонанинг ҳарбий аташе лавозимига Ўзбекистон томони номзодини тайинлаш масаласини келишиб олсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳиндистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 1994 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорининг 2-банди, шунингдек, унинг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 сентябрь

















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск