ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2018 й. ПҚ-3958-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2018 й.

N ПҚ-3958



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДАГИ

СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ВА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Ҳиндистон Республикасига қилган Давлат ташрифи Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқларининг ўзаро муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда стратегик шериклик ва ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки берди.

Дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар, парламент, ҳукумат ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ўтказилган учраигувлар томонларнинг Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган ўзаро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга интилаётганлигини тасдиқлади.

Ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги баҳамжиҳат саъй-ҳаракатларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди ва улар юзасидан қўшма қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг Қўшма баёноти қабул қилинди, умумий қиймати 3,2 млрд АҚШ долларига тенг миқдордаги ҳукуматлараро ва идоралараро 20 та ҳужжат ҳамда инвестиция битимлари ва савдо шартномалари пакети имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ҳамда эришилган аҳдлашувларнинг сўзсиз ва тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган савдо шартномалари ва инвестиция битимларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган ахдлашувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч кун муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Ресиубликаси ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Ҳиндистон Республикасига қилган Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Махсус комиссия 4-иловага* мувофиқ тузилсин.


4. Махсус комиссия (А. Арипов):

5-иловага* мувофиқ, мониторинг ва назоратни таъминлаш механизмига асосан тадбирлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қаттиқ назорат ҳамда тизимли мониторингни ташкил этишни;

сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, мазкур масалалар бўйича Ҳиндистон томони билан мунтазам ва самарали ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссияси доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш билан боглиқ масалаларни мувофиқлаштиришни;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари - масъул ижрочиларнинг мазкур қарори билан тасдиқланган "Йўл хариталари"ни сўзсиз амалга ошириш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боришни;

ташкилотлар - масъул ижрочилар томонидан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочилар ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўгрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ойда ахборот бериб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ушбу қарор ҳамда тасдиқланган "Йўл хариталари" бажарилишининг танқидий таҳлилини тақдим этиб борсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 октябрь





















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск