Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2018 й. 337-сон "Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2018 й.

N 337



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР

ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 1 мартдаги 96-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарорларига асосан хўжалик бошқарув органлари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириб келинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг мазкур давлат инспекциялари фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолияти учун зарур маблағларни 2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Давлат бюджети параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 майдаги

337-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 18-модда):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин";


б) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 65-модда):


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қуйидагилар "Ўздавнефтгазинспекция" фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ иқтисодий жазоларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг тегишли қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар";


б) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қуйидагилар "Ўздавнефтгазинспекция" фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ иқтисодий жазоларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг тегишли қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск