ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 19.08.2020 й. 495-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 августдаги

495-сон қарорига

3-ИЛОВА



Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб

тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида

аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Миллий архиви томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


7. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

9. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Давлат хизмати кўрсатиш учун 1 та аннотация учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,47 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

" Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон хукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган йиғимлар суммаси - Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига ўтказилади.


12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланиди.


13. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда Ўзбекистон Миллий архивига электрон шаклда юборади.


16. Ўзбекистон Миллий архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 10 иш куни мобайнида маълумотномани (аннотацияни) тайёрлайди ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 2 иш куни мобайнида маълумотнома (аннотация) тайёрланади, мазкур Регламентнинг 10-банди биринчи хатбошисида белгиланган нархга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.

Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг Ўзбекистон Миллий архиви томонидан 2 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса, тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни мобайнида мазкур архивнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

17. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Миллий архиви ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб

тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида

аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали


Сўровномани тўлдириб, Ўзбекистон Миллий архивига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Ўзбекистон Миллий архиви


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани (анотацияни) тайёрлайди ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


3 иш кунида (қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 10 иш кунида), 2 иш кунида (ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса)









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.


1. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида



2. Ариза берувчининг мурожаатига кўра



        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

       

     

       

(сана)


(рақам)

Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб

тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида

аннотация маълумотларини олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:


1. Фамилияси:



2. Исми:



3. Отасининг исми:



4. Туғилган йили ва санаси:



5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:



6. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:



7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



8. Телефон рақами:



9. Иш ёки ўқиш жойи:



10. Ҳужжатдан фойдаланиш мақсади:



II. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар:


11. Архив номи:



12. Фонднинг номи:



13. Ҳужжатнинг санаси:



14. Фонд рақами:



15. Рўйхат рақами:



16. Йиғмажилд номи:



17. Ҳужжатнинг қисқача тавсифи:



18. Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)



        

    

        


(Ариза берувчининг имзоси)

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 август






























Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск