язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2020 й. 492-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2020 й.

N 492




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ

БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ҲУДУДЛАРНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР,

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ

МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов бир ҳафта муддатда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 14 апрелдаги 224-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг мудири зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 август