ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2018 й. ПҚ-4053-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ва Администрация фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2018 й.

N ПҚ-4053



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК

ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА АДМИНИСТРАЦИЯ

ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти тузилмаси бошқарув ходимларининг 5 та штат бирлигини қўшимча ажратган ҳолда 1-иловага мувофиқ;

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Молия-хўжалик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган қўшимча штат бирликлари Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси идоравий ташкилотларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ажратилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (кейинги ўринларда - Администрация) раҳбарига Молия-хўжалик департаментининг раҳбари ва раҳбарининг ўринбосаридан ташқари ходимларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармасининг қуйидаги манзилларда жойлашган бино ва иншоотлари туташ ҳудудлари билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида:

Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 9-уй манзилидаги - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига;

Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй манзилидаги - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига берилсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятининг моддий-техник, шу жумладан биноларнинг жорий таъминоти Молия-хўжалик департаментининг тегишли хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мазкур тадбирлар учун ажратиладиган маблағлар қайта тақсимланган ҳолда уларнинг ўзлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Давлат резиденциялари дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма) сифатида давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилсин.


5. Белгилансинки, Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Давлат резиденциялари дирекциясининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Бошқарма фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, "Turkiston mehmonxonalar kompleksi" ДУК ва "Gostinitsa gorodskaya" ДУК меҳмонхоналар комплексидан, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги 1-сонли ошхонаси ва Давлат резиденциялари дирекциясининг "Agro service" ДУК фаолияти тугатилсин.


8. Администрация ва унинг Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси тартиби татбиқ этилсин.


9. Зарур ҳолларда Администрацияга ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматлар импортини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва бошқа ташкилотлар орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


10. Администрация Транспорт қисмининг автотранспорт воситаларини давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказишда йиғимлар ва божлар тўлашдан озод этилсин.


11. Молия-хўжалик департаменти бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Администрация раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Молия-хўжалик департаменти раҳбари З.Ҳ. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 декабрдаги

ПҚ-4053-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Молия-хўжалик департаменти

ТУЗИЛМАСИ
















Раҳбар


Референт













































































































Департамент раҳбарининг ўринбосари



Қурилиш ва техник сиёсат бошқармаси

5



Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси






























































Молиявий таъминот ва бухгалтерия ҳисоби шўъбаси

4



Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекцияси



































Аудит ва молиявий назорат шўъбаси

2


Ҳуқуқий масалалар бўйича бош консультант

1






























Хўжалик фаолияти шўъбаси

3



"Қурилиш бирлашмаси" ДУК

































































Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш шўъбаси

2



































































































Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси



































































































Транспорт қисми





























































            

Жами:

бошқарув ходимларининг чекланган сони - 20 штат бирлиги.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 декабрдаги

ПҚ-4053-сон қарорига

2-ИЛОВА



Молия-хўжалик департаменти томонидан

мувофиқлаштириладиган Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари

РЎЙХАТИ


Т/р


Ташкилот номи


1.

Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси


2.

Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси


3.

Транспорт қисми


4.

Қурилаётган бино ва иншоотлар дирекцияси


5.

"Қурилиш бирлашмаси" ДУК


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 декабрдаги

ПҚ-4053-сон қарорига

3-ИЛОВА



Молия-хўжалик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрациясининг идоравий ташкилотлари

фаолиятини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг тузилмаси ва фаолиятини такрорланувчи ваколатлар, бўлинмалар ва штат бирликларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда таҳлил қилиш.


2019 й.

январь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


2.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини аниқлаш методикасини (2003 йил 9 декабрь 1288-сон билан рўйхатдан ўтган) давлат органларида, шу жумладан уларнинг идоравий ташкилотларидаги хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини аниқлашнинг янги нормативларини киритиш йўли билан такомиллаштириш.


2018 й.

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги


3.

Молия-хўжалик департаменти ва у томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ходимларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 й.

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


4.

Тадбиркорлик субъектларига Администрация бино ва иншоотларидан бепул асосда фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутган ҳолда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш ва Администрация ходимлари учун умумий овқатланишни ташкил этиш.


2018 й.

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


5.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотлар мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 й.

январь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


6.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотлар бино ва иншоотларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш.


2019 й.

январь

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия-хўжалик департаменти


7.

Асосий контингент томонидан фойдаланилмаётган 2-сонли соғломлаштириш пансионатининг турар-жой биноларини Администрациянинг уй-жойга муҳтож бўлган бошқарув ходимларига тақдим этиш тартибини тасдиқлаш.


2018 й.

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


8.

"Кўксарой" резиденцияси, "Turkiston mehmonxonalar kompleksi" ДУК ва "Gostinitsa gorodskaya" ДУКнинг фойдаланилмаётган турар-жой биноларини олий даражадаги хорижий делегациялар, шунингдек, чет эл фирма ва компанияларининг вакилларига пулли асосда тақдим қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиб чиқиш.


2018 й.

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


9.

Транспорт қисмининг автотранспорт воситаларини хатловдан ўтказиб, фойдаланиш муддати тўлиқ тугаган автотранспорт воситаларини реализация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ва тушумларни янги автотранспорт воситалари, шунингдек, уларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олишга йўналтириш.


2018 й.

декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги

10.

Транспорт қисми паркини янгилаш, шу жумладан юқори классдаги автотранспорт воситаларини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш.


2019 й.

январь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Молия вазирлиги


11.

Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг штат бирликлари сонини қисқартирган ҳолда уларнинг алоҳида вазифаларини (кетринг хизматлари, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, совутиш ва иситиш жиҳозларини ўрнатиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва бошқалар) аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2018 й.

декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


12.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Администрация ва Молия-хўжалик департаменти томонидан мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш:

Транспорт қисми фаолиятини ташкил этишда автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали кузатиш тизимидан фойдаланиш;

Администрация ходимларини тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларининг таклифлари асосида Администрация раҳбари билан келишилган ҳолда Интернет тармоғига улашни таъминлаш;

Администрация биносининг назорат-ўтказиш режимини автоматлаштириш имконини берувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

молиявий ҳисоб ва ҳисоботлар учун "UzASBO" дастурий комплексидан фойдаланиш.


2019 й.

январь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


13.

Администрация ходимларининг эскирган (5 йилдан ортиқ фойдаланилаётган) компьютер ва чоп этиш техникаларини босқичма-босқич янгилаш.


2019 й.

биринчи

чорак


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


14.

Администрация бошқарув ходимларининг ҳар бирини Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасига (lex.uz) ҳимояланган алоқа канали (VPN) орқали улаш.


2018 й.

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Адлия вазирлиги

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви биносини босқичма-босқич капитал таъмирлаш.


2019 й.


Молия-хўжалик департаменти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги


               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь














































Время: 0.2278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск