ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2020 й. 496-сон "Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2020 й.

N 496




ОБЪЕКТЛАРДА ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ ҲАМДА ОБЪЕКТЛАРНИНГ

ХАВФ-ХАТАРЛАР ТОИФАЛАРИ ТАСНИФИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекцияси бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишдаги вазифалари;

архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш, қурилиш объектларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тартиби;

қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифалари таснифи;

давлат қурилиш назорати турлари, мезонлари ҳамда уларни амалга ошириш асослари;

бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасдан белгиланган тартибда таклиф киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 августдаги

496-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига рус тилидаги матнида берилган 2-илова.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 август



































Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск