ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.09.2018 й. ПҚ-3949-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N ПҚ-3949



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2018 ЙИЛГИ

АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 29 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-3454-СОНЛИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва транзит йўлларининг жозибадорлигини ошириш ҳамда Тожикистон Республикасининг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ўтиши учун йиғимлар ставкаларини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига Йиғимлар ва ажратмалар ставкалари I бўлимининг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва у орқали транзити учун йиғимлар






10 тоннагача


100




10 тоннадан 20 тоннагача


150




20 тоннадан юқори


200

".

2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь
















































Время: 0.1541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск