ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 й. ПҚ-3632-сон "2018-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2018 й.

N ПҚ-3632



2018-2022 ЙИЛЛАРДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИ КЎПРИКЛАРИНИ, ЙЎЛ ЎТКАЗГИЧЛАР

ВА БОШҚА СУНЪИЙ ИНШООТЛАРНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ

ТАЪМИРЛАШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3309-сонли қарорига мувофиқ, транспорт иншоотларини қуриш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларни сақлаш ва эксплуатация қилишни янада таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш" трести" УК автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар (ёндошиш йўллари билан бирга 500 погон метрдан кўпроқ узунликда) ва бошқа сунъий иншоотларни эксплуатация қилиш бўйича ваколатли ташкилот этиб белгиланди;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан "Кўприкқурилиш" трести" УК таркибида "Ko`prikqurilishta`mirlash Direksiyasi" - "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш Дирекцияси" унитар корхонаси ҳамда "Ko`prikqurilishloyiha" - "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаш институти" унитар корхонаси ташкил этилди;

"Ko`prikqurilishta`mirlash Direksiyasi" унитар корхонаси зиммасига автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаларини бажариш, "Ko`prikqurilishloyiha" УК зиммасига эса бош лойиҳа ташкилоти вазифаси юкланди.


2. Қуйидагилар:

2018-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага* мувофиқ;

""Кўприкқурилиш" треста" УКни модернизациялаш ва жиҳозлаш бўйича мақсадли параметрлар 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2018-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дастури ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) 3-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.

Комиссия (А.Ж. Раматов):

даҳлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда замонавий технологияларни қўллаган холда автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда уларни сақлаш бўйича техникавий бошқариш соҳасидаги зарур норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштирсин;

автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш борасида жаҳон тажрибасини татбиқ этган холда замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилишини ташкил қилсин;

Дастурни сифатли ва уз вақтида бажариш учун автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоатларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи хорижий мутахассислар, зарур холларда жалб этилишини таъминласин;

тармоқнинг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган холда олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимига эга малакали кадрларга бўлган талабини аниқлаш, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институтида, Тошкент архитектура-қурилиш институтида, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтида, шунингдек, соҳага оид касб-ҳунар коллежларида ҳар йилги қабул, шу жумладан кадрлар тайёрлашнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича махсус сиртқи таълимга қабул квоталарини шакллантириш юзасидан таклифларни кўриб чиқишда иштирок этсин;

тармоқ мутахассисларининг кўприк хўжалиги соҳасида жаҳон тажрибасини ўрганиш учун чет элларда стажировкадан ўтишларини ташкил қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

Комиссияга зарур холларда Дастур параметрларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш хамда амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш манбалари этиб;

умумфойдаланадиган автомобиль йўлларида жойлашган иншоотлар учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;

хўжалик автомобиль йўллари, шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида жойлашган иншоотлар учун, шу жумладан турар-жойлар ва нотурар жой иморатларини бузиш, шунингдек, ер устида пиёдалар ўтадиган йўлкалар қуриш, транспорт иншоотига туташ ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жала сувларини чиқариб ташлаш ва суғориш водопроводларини қуриш қисмидаги харажатларни қоплаш учун - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари белгилаб қуйилсин.

Лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида" 2018 йил 8 январдаги ПҚ-3464-сонли қарори билан ўрнатилган тартибда рўёбга чиқарилиши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан белгиланган тартибда тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.

6. "Қурилишмашлизинг" республика ихтисослаштирилган лизинг компанияси "Кўприкқурилиш" трести" УКнинг буюртманомалари асосида Дастурни амалга ошириш учун зарур бўлган йўл-қурилиш хамда ихтисослаштирилган техника ва механизмлар ўз вақтида етказиб берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 989-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3309-сонли қарорига 4-иловага* мувофиқ қушимча ва ўзгартишлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 март









































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск