ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2018 й. ПҚ-3923-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шерикчиликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2018 й.

N ПҚ-3923



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БИЛАН ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРТАСИДА СТРАТЕГИК ШЕРИКЧИЛИКНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига қилган биринчи Давлат ташрифи Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тарихида принципиал янги саҳифани очди, биродар халқлар ўртасидаги кўпёқлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда дўстлик, стратегик шерикчилик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничиликни янада мустаҳкамлаш учун кучли туртки бўлди.

Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар, парламент, ҳукумат, ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувлар икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли ва туб манфаатларига жавоб берадиган, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга бўлган мустаҳкам интилишларини яна бир бор тасдиқлади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, ҳарбий-техник, сув-энергетик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама этилди ва улар бўйича қўшма қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рахмоннинг дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёноти имзоланди.

Икки давлат Раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши тарихий воқеа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ҳамда эришилган аҳдлашувларнинг сўзсиз ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига бўлган Давлат ташрифи чоғида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан 1-иловага* мувофиқ амалий мониторинг ва қаттиқ назорат ўрнатилсин.


2. Қуйидагилар:

Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлган Давлат ташрифи чоғида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлган Давлат ташрифи чоғида имзоланган савдо битимлари ва шартномалар бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 3-иловага* мувофиқ;

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасидаги кўпёқлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини уч кун муддатда тасдиқласин.


4. Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига бўлган биринчи Давлат ташрифи чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетик, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширишни назорат қилиш бўйича Махсус комиссия 5-иловага* мувофиқ тузилсин.


5. Махсус комиссия (А. Арипов):

Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 августда Ўзбекистон Республикасига бўлган биринчи Давлат ташрифи чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича алоҳида ҳужжатлар ҳамда эришилган келишувларнинг кучга киришига оид ички давлат тартиб- таомиллари ўз вақтида бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, имзоланган икки томонлама битимларнинг қатъий ва сифатли ижро этилиши устидан доимий ва тизимли мониторингни ташкил этишни;

мазкур қарор билан тасдиқланган "Йўл хариталари"ни сўзсиз амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар -вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг, улар томонидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари мунтазам тинглаб борилишини;

сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш, шунингдек, Тожикистон томони билан юқорида кўрсатилган масалалар юзасидан, шу жумладан, Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси фаолияти доирасида мунтазам ва самарали баҳамжиҳат ҳаракатларни ташкил этишни;

ташкилотлар - масъул ижрочилар томонидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочилар мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ойда уларнинг амалга оширилиши юзасидан ахборот бериб турсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарор ва тасдиқланган "Йўл хариталари" амалга оширилишининг танқидий таҳлилини ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппаратига тақдим этиб борсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарати раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 август













































Время: 0.0414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск