ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2018 й. ПҚ-3912-сон "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг геология-қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналарни сотиб олиш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2018 й.

N ПҚ-3912



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АЖНИНГ

ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ УЧУН

ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ УСКУНАЛАРНИ

СОТИБ ОЛИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг геология-қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналарни сотиб олиш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси)ни амалга оширишни жадаллаштириш, геология-қидирув ишларини янада кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш, углеводород ҳом ашёси заҳираларини кўпайтириш, шунингдек, валюта маблағлари сарф-ҳаражатларини оптималлаштиришни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекнефтгаз" АЖнинг геология-қидирув ишлари учун юыори технологияли ускуналарни сотиб олиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 20 июлдаги ПҚ-2564-сонли қарори билан инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланган бўлиб, унда жами қиймати 138,98 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 117 та геофизик ва бурғулаш ускуналарини харид қилиш назарда тутилади;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан геофизик ва бурғулаш ускуналари миқдори 96 тагача оптималлаштирилди, унинг натижаларига кўра нархларни оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқарувчи заводлар (уларнинг вакиллари) билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилди ҳамда кийматнинг 45 миллион АҚШ долларига қадар камайтирилганини ҳисобга олган ҳолда геофизик ва бурғулаш ускуналарини етказиб бериш тўғрисида "Ўзбурғунефтгаз" ва "Ўзбекгеофизика" акциядорлик жамиятлари билан импорт шартномалари (кейинги ўринларда - импорт шартномалари) тузилди.


2. "Ўзбекнефтгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ иловага* мувофиқ рўйхат бўйича импорт шартномаларини молиялаштириш очилишини таъминласин, булар бўйича "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази" ДУКнинг ўрнатилган тартибда берилган ижобий хулосалари мавжуд.

Белгилансинки, импорт шартномалари қийматининг 75 фоизини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити ҳисобидан, қолган 25 фоизини тўлаш эса "Ўзбекнефтгаз АЖ"нинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. "Ўзбекнефтгаз АЖ":

импорт шартномалари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин;

2018 йилнинг 20 ноябрига кадар инвестиция лойиҳасининг тузатилган техник-иктисодий ҳисоб-китобини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август









































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск