ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2018 й. ПҚ-3911-сон "Ўзбекистон Республикасининг Устюрт ҳудудидаги Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2018 й.

N ПҚ-3911



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УСТЮРТ ҲУДУДИДАГИ ШАХПАХТА КОНИНИ

ЎЗЛАШТИРИШ БЎЙИЧА МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА

ОИД БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



2004 йил 14 апрелда "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти билан "Зарубежнефтегаз" ёпик акциядорлик жамияти (Россия) ва "Gaz Project Development Central Asia AG" компаниясидан (Швейцария) иборат таркибдаги консорциум ўртасида тузилган Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича Маҳсулот тақимотига оид битим (кейинги ўринларда Битим деб - юритилади) доирасида углеводород конларини ўзлаштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестииияларни жалб этишни давом эттириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Битимни амалга ошириш доирасида 2004 - 2017 йилларда 24,8 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилганлиги, 3,8 млрд. куб м табиий газ қазиб олинганлиги, Ўзбекистон Республикасининг даромади 378,8 млн АҚШ долларини ташкил этганлиги;

Шахпахта конини ўзлаштираётган "Зарубежнефтегаз" ёпиқ акциядорлик жамияти ва "Gaz Project Development Central Asia AG" компаниясидан иборат таркибдаги консорциум (кейинги ўринларда Консорциум деб - юритилади) ўзининг Битимни амал килиш муддатини узайтириш бўйича қарори тўғрисида "Ўзбекнефтгаз" АЖни хабардор қилганлиги;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Консорциум ўртасида Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича амалдаги Битимда назарда тутилган шартлар асосида Битимнинг амал килиш муддатини 2024 йил 30 июлгача узайтириш тўғрисида 2-қўшимча битим имзоланганлиги;

Битимда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланган ҳолда "Зарубежнефтегаз" ёпиқ акциядорлик жамияти "Газпром зарубежнефтегаз" акциядорлик жамиятига (олдин - "Газпром зарубежнефтегаз" ЁАЖ) ва "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси "Ўзбекнефтгаз" АЖга қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018 йил 25 майда 22-Санкт-Петербург халқаро иқтисодиёт форуми доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан Консорциум ўртасида Битимга 2-қўшимча имзоланган битим маъқуллансин.


3. Битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи ваколатли компания - "Ўзбекнефтгаз" АЖ Битимга 2-қўшимча битим имзоланган санадан бошлаб уни амалга ошириш юзасидан комплекс чораларни амалга оширсин ва Консорциум томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Консорциум номидан иш юритадиган ва Битим доирасида иш кўрадиган "Газпром зарубежнефтегаз" АЖга Битимнинг амал қилиш муддати ўзгартирилган даврда Шахпахта конида углеводород хом ашёсини қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайта расмийлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август














































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск