ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 й. ПҚ-3885-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
27.07.2018 й.
N ПҚ-3885
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ
ИШТИРОКИДА "ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА
КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ"
ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Жиззах шаҳрининг канализация тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш йўли билан шаҳардаги санитария-эпидемиологик ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 11 декабрдаги ПҚ-2447-сон қарори билан "Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланган, унда беш йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 25 йил муддатда қайтариш шарти билан 53,999 миллион махсус қарз олиш ҳуқуқлари (эквиваленти 79,5 миллион АҚШ долларига тенг) миқдорида қарз ажратилиши назарда тутилган;
2016 йил декабрь ойида Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) миссияси томонидан ўтказилган лойиҳа амалга оширилишининг ўрта муддатли кузатуви натижалари асосида ОТБ билан ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандум имзоланган бўлиб, унда канализация тозалаш иншоотлари майдончасини кўчириш маъқулланган;
канализация тозалаш иншоотлари майдончаси кўчирилиши муносабати билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига тузатишлар киритилиб, унинг натижаларига кўра лойиҳанинг ОТБ маблағлари қисмидаги қиймати 17,608 миллион АҚШ доллари миқдорида камайди;
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси эквивалентда 11,719 миллион АҚШ долларини, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар тақдим этиш тарзида 11,515 миллион АҚШ долларини ташкил этади;
канализация тозалаш иншоотлари майдончасини кўчириш масаласи Жиззах вилояти халқ депутатлари Кенгаши мажлисида кўриб чиқилган, унинг якуни бўйича 2018 йил 26 июнда, шу жумладан лойиҳанинг моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш, шунингдек, унинг амалга оширилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш назарда тутилган тегишли қарор қабул қилинган.
2. Қуйидагилар:
асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга "Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асосланиши 1-иловага мувофиқ;
"Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
"Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш сарф-харажатларини қоплашдаги улушларни тақсимлаш прогнози 3-иловага мувофиқ;
"Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейин ўринларда - "Йўл харитаси") 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов:
бир ҳафта муддатда Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (Раҳмонқулов) раислигида Лойиҳани амалга оширишни ва "Йўл харитаси" бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияни (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этсин, унинг таркибига Жиззах шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларини киритсин;
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг лойиҳа амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисоботлари эшитилишини таъминласин;
лойиҳа доирасида ишларни жойларга чиқиб шахсан назорат қилсин ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун зарур чораларни кўрсин.
4. Белгилансинки, ОТБ қарзини қайтариш ва қарз бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2021 йилдан бошлаб Жиззах вилояти "Сувоқава" ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобидан, етишмаётган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 3-иловага мувофиқ улушларда амалга оширилади.
5. "Ўзсувтаъминот" АЖ "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ томонидан ОТБ қарзи ўз вақтида қайтарилиши ва қарз бўйича фоизлар тўланиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида жамиятда "Жиззах сув таъминоти" МЧЖнинг ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар жамланадиган махсус ҳисоб рақами очилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раиси А.Ж.Раматов зиммасига - лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларнинг самарали ташкил этилиши юзасидан;
Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев ва Комиссия раҳбари А.Б. Раҳмонқулов зиммасига - лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда "Йўл харитаси"нинг ижроси, шунингдек, "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ маблағларининг "Ўзсувтаъминот" АЖ махсус ҳисоб рақамида жамланишини таъминлаш юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б.Б. Қудратхўжаев зиммасига - сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси С. Саифназаров зиммасига - ОТБ қарзи ва қарз бўйича ҳисобланган фоизларнинг ўз вақтида тўланиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, зарур ҳолларда, ОТБ билан Қарз битимига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳа доирасида ўтказилган тендер савдолари натижаларига кўра ОТБнинг тежаб қолинган маблағларидан Жиззах шаҳрининг канализация тизимини янада ривожлантириш учун фойдаланиш тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳридаги канализация тизимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 11 декабрдаги ПҚ-2447-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши, 2-бандининг тўртинчи хатбоши ва 5-банди, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 27 июлдаги
ПҚ-3885-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Жиззах шаҳридаги канализация тизимини
ривожлантириш" лойиҳасининг тузатиш киритилган
техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий
ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткичлар номланиши |
Ўлчов бирлиги |
Жами* |
шу жумладан қуйидагилар ҳисобига: |
||
Жиззах вилояти "Сувоқава" ДУК маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси |
ОТБ қарзи |
||||
1. |
Лойиҳанинг чекланган қиймати |
минг АҚШ доллари |
91 222,4 |
203,8 |
11 515,0 |
79503,6** |
2. |
Капитал маблағлар чекланган суммаси, жами |
минг АҚШ доллари |
79 707,4 |
203,8 |
79 503,6 |
|
2.1. |
машина ва ускуналар |
минг АҚШ доллари |
9 132,6 |
9 132,6 |
||
эркин алмаштириладиган валютада (ЭАВ) |
минг АҚШ доллари |
6 427,1 |
6 427,1 |
|||
миллий валютада |
экв. минг АҚШ доллари |
2 705,5 |
2 705,5 |
|||
2.2. |
қурилиш-монтаж ишлари |
экв. минг АҚШ доллари |
43 542,5 |
203,8 |
43 338,7 |
|
ЭАВда |
минг АҚШ доллари |
5 981,7 |
5 981,7 |
|||
миллий валютада |
экв. минг АҚШ доллари |
37 560,8 |
203,8 |
37 357,0 |
||
2.3. |
бошқа харажатлар*** |
экв. минг АҚШ доллари |
6 881,5 |
6 881,5 |
||
ЭАВда |
минг АҚШ доллари |
4 086,7 |
4 086,7 |
|||
миллий валютада |
экв. минг АҚШ доллари |
2 794,8 |
2 794,8 |
|||
2.4. |
инвестиция давридаги молиявий чиқимлар |
минг АҚШ доллари |
2 543,0 |
2 543,0 |
||
2.5. |
захира маблағлари |
минг АҚШ доллари |
17 607,8 |
17 607,8 |
||
3. |
Солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш |
экв. минг АҚШ доллари |
11 515,0 |
11 515,0 |
||
4. |
Реконструкция қилинаётган канализация тизими қуввати |
30,0 минг. куб. м/сутка |
||||
5. |
Банд бўлган кишиларнинг тахминий сони |
82 нафар |
||||
6. |
Лойиҳа харажатларининг қопланиш муддати, йил |
- |
||||
7. |
Барпо этилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати |
экв. 79 707,4 минг АҚШ доллари |
||||
8. |
Инвестиция даврининг давомийлиги |
64 ой |
||||
9. |
ОТБ қарз маблағлари берилган муддат |
25 йил |
||||
шу жумладан имтиёзли давр |
5 йил |
*) Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш натижаларига қараб белгиланади.
**) Прогноз курси 1 МҚОҲ = 1,472316 АҚШ доллари ҳисобида олинган.
***) Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловларни тўлаш ОТБ кредити маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Президентининг
2018 йил 27 июлдаги
ПҚ-3885-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Жиззах шаҳридаги канализация тизимини
ривожлантириш" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт
банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*
ОТБ қарзи суммаси |
53 999 000 МҚОҲ ** |
(экв. 79,5 млн АҚШ доллари) |
|
||
Фоиз ставкаси |
2,0% |
|
|
||
ОТБ қарзини қайтариш муддати |
25 йил, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр |
МҚОҲ ҳисобида
Тўлов санаси |
Тўланадиган асосий қарз суммаси |
Тўланадиган фоизлар суммаси |
Тўланиши лозим бўлган умумий сумма |
2015 й. - 2021 й. 30 апрель*** |
|||
2021 й. 15 апрель |
1 350 000,0 |
93 000,0 |
1 443 000,0 |
2021 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
535 300,0 |
1 885 300,0 |
2022 й. 15 апрель |
1 350 000,0 |
518 700,0 |
1 868 700,0 |
2022 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
507 800,0 |
1 857 800,0 |
2023 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
491 400,0 |
1 841 400,0 |
2023 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
480 400,0 |
1 830 400,0 |
2024 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
466 700,0 |
1 816 700,0 |
2024 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
452 900,0 |
1 802 900,0 |
2025 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
436 800,0 |
1 786 800,0 |
2025 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
425 500,0 |
1 775 500,0 |
2026 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
409 500,0 |
1 759 500,0 |
2026 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
398 000,0 |
1 748 000,0 |
2027 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
382 200,0 |
1 732 200,0 |
2027 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
370 600,0 |
1 720 600,0 |
2028 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
356 900,0 |
1 706 900,0 |
2028 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
343 100,0 |
1 693 100,0 |
2029 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
327 600,0 |
1 677 600,0 |
2029 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
315 700,0 |
1 665 700,0 |
2030 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
300 300,0 |
1 650 300,0 |
2030 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
288 200,0 |
1 638 200,0 |
2031 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
273 000,0 |
1 623 000,0 |
2031 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
260 800,0 |
1 610 800,0 |
2032 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
247 100,0 |
1 597 100,0 |
2032 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
233 300,0 |
1 583 300,0 |
2033 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
218 400,0 |
1 568 400,0 |
2033 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
205 900,0 |
1 555 900,0 |
2034 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
191 100,0 |
1 541 100,0 |
2034 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
178 400,0 |
1 528 400,0 |
2035 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
163 800,0 |
1 513 800,0 |
2035 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
151 000,0 |
1 501 000,0 |
2036 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
137 300,0 |
1 487 300,0 |
2036 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
123 500,0 |
1 473 500,0 |
2037 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
109 200,0 |
1 459 200,0 |
2037 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
96 100,0 |
1 446 100,0 |
2038 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
81 900,0 |
1 431 900,0 |
2038 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
68 600,0 |
1 418 600,0 |
2039 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
54 600,0 |
1 404 600,0 |
2039 й.15 октябрь |
1 350 000,0 |
41 200,0 |
1 391 200,0 |
2040 й.15 апрель |
1 350 000,0 |
27 500,0 |
1 377 500,0 |
2040 й.15 октябрь |
1 349 000,0 |
13 700,0 |
1 362 700,0 |
Жами |
53 999 000,0 |
10 777 000,0 |
64 776 000,0 |
*) Тўловлар суммаси қарз ўзлаштирилишининг амалдаги саналарига қараб аниқлаштирилади.
**) МҚОҲ - махсус қарз олиш ҳуқуқлари. Прогноз курси 1 МҚОҲ = 1,472316 АҚШ доллари ҳисобида олинган.
***) Ушбу даврда фоизларни ОТБ қарзи ҳисобига капиталлаштириш кўзда тутилади.
Президентининг
2018 йил 27 июлдаги
ПҚ-3885-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Жиззах шаҳридаги канализация
тизимини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича
Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш
сарф-харажатларини қоплашдаги улушларни
ТАҚСИМЛАШ ПРОГНОЗИ
Йиллар |
Жиззах вилояти "Сувоқава" ДУК улуши |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети улуши |
2021 |
1,0% |
99,0% |
2022 |
2,0% |
98,0% |
2023 |
2,0% |
98,0% |
2024 |
3,0% |
97,0% |
2025 |
2,0% |
98,0% |
2026 |
3,0% |
97,0% |
2027 |
4,0% |
96,0% |
2028 |
5,0% |
95,0% |
2029 |
7,0% |
93,0% |
2030 |
8,0% |
92,0% |
2031 |
10,0% |
90,0% |
2032 |
13,0% |
87,0% |
2033 |
16,0% |
84,0% |
2034 |
20,0% |
80,0% |
2035 |
24,0% |
76,0% |
2036 |
29,0% |
71,0% |
2037 |
36,0% |
64,0% |
2038 |
44,0% |
56,0% |
2039 |
53,0% |
47,0% |
2040 |
54,0% |
46,0% |
Изоҳ. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув асосида ушбу мақсадларга сарфланадиган харажатлардаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг улушини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда Жиззах вилояти "Сувоқава" ДУКнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, ОТБнинг молиявий маблағларига хизмат кўрсатишда ушбу корхонанинг улуши ўзгартирилиши мумкин.
Президентининг
2018 йил 27 июлдаги
ПҚ-3885-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Жиззах шаҳридаги канализация тизимини
ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Изоҳ. Тадбирлар ижроси муддатлари ОТБ билан келишув натижаларига кўра аниқлаштирилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 июль