ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2020 й. ПФ-6044-сон "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.08.2020 й.

N ПФ-6044



ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ

БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:

биринчи босқичда (2020 йил давомида) - фуқаролар соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини қисқартириш ва тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказиш, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик ва уларнинг вақт ҳамда маблағлари сарфланишини камайтириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш;

иккинчи босқичда (2020-2021 йиллар давомида) - лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг паспортларини ишлаб чиқиш, айрим турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришнинг намунавий маъмурий регламентларини жорий қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини тубдан қисқартириш.


2. Белгилансинки 2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг:

1-иловага мувофиқ айрим турлари бекор қилинади;

2-иловага мувофиқ айрим турлари бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;

3-иловага мувофиқ айрим турлари хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;

б) 4-иловага мувофиқ лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини расмийлаштириш муддатлари қисқартирилади.

Хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органлар (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) 2021 йил 1 январга қадар аввал расмийлаштирилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрини хатловдан ўтказсин ва янги тартиб асосида юритилишини таъминласин.


3. Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгилансин;

б) қуйидагилар бекор қилинсин:

кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.


5. Белгилансинки:

хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият жумласига фаолиятни бошлаш ёки ҳаракатни амалга ошириш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайдиган, бироқ давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритишни таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш орқали амалга ошириладиган фаолият турлари киради;

хабарнома юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ эканликларини тасдиқлайди. Бунда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқлиги ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида устувор равишда инсон аралашувисиз текширувдан ўтказилади;

амалга оширилиши учун лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатлари қонун билан тасдиқланади ҳамда тегишли қонун қабул қилингандан сўнг ушбу рўйхатларга киритилмаган фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий тартиб-таомиллардан ўтишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


6. Ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқлансин:

лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, ушбу ҳужжатларни бериш, шунингдек, назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектини лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.


7. 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилсин ва уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқлансин.


8. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи 2021 йил 1 январдан бекор қилинсин.


9. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга ҳамда махсус мобил иловаси мавжуд бўлган "Лицензия" ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.

Бунда, "Лицензия" ахборот тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлиши назарда тутилсин:

а) лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш борасида:

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш;

ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳамда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш;

аризани кўриб чиқиш учун давлат божи, йиғим ва барча турдаги тўловларни Ягона биллинг тизими орқали электрон тўлаш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

б) лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлиги борасида:

бошқа ваколатли органлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотларни олиш ҳамда улар билан келишишни "бир дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз мустақил равишда амалга ошириш;

берилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг ҳамда хабарнома юборган тадбиркорлик субъектларининг автоматлаштирилган реестрларини юритиш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга ҳамда хабарномаларга алоқадор маълумотларни тегишли идораларнинг маълумотлар базаси орқали автоматик тарзда текшириш;

в) лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарномаларга тегишли бўлган талаб ва шартларнинг бажарилишини мониторинг қилиш борасида:

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарномаларга доир талаб ва шартларга риоя этилиши устидан ваколатли органлар томонидан масофавий назоратни амалга ошириш;

давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарномалар билан боғлиқ ҳаракатлар, шу жумладан бекор қилиш ва тўхтатиб туриш бўйича ваколатли органлар томонидан суд ва бошқа идораларга мурожаат қилиш;

аризаларни кўриб чиқиш, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёҳуд беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорлар устидан жамоатчилик назоратини жорий этиш, шунингдек, тегишли фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёҳуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳамда белгиланган талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари ҳақида тўғридан-тўғри жойлашиш нуқтасини кўрсатган ҳолда маълумот бериш;

ваколатли органларнинг автоматик шакллантириладиган рейтингини юритиш;

ваколатли органлар томонидан берилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти (ҳаракати) давомида назорат қилишнинг аниқ мезонларини белгилаган ҳолда "хавфни таҳлил этиш" тизимини жорий қилиш.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб:

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда "Лицензия" ахборот тизими орқали амалга оширилади, бундан ташқи иқтисодий фаолият субъектларига "Ягона дарча" божхона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган тартиб-таомиллар мустасно;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ҳамда ваколатли органни хабардор қилиш ҳақидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали қабул қилинади;

барча турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарнома қабул қилинганлиги ва реестрга киритилганлик ҳақида хат уларнинг ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилади ва уларни махсус бланкаларда бериш тартиби бекор қилинади, бундан халқаро шартномаларга мувофиқ махсус қоғоз бланкаларида расмийлаштиришни талаб қиладиган ҳужжатлар мустасно;

бошқа ваколатли органлардан қўшимча ҳужжатларни олиш ёки улар билан келишиш асосий ваколатли орган томонидан тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз "Лицензия" ахборот тизими орқали мустақил равишда, шу жумладан жавоб беришни талаб этмайдиган, тўғридан-тўғри маълумот олишга имкон берувчи интеграциялашган платформага уланиш орқали амалга оширилади. Белгиланган муддатларда бошқа ваколатли органлар томонидан жавоб берилмаганда қўшимча ҳужжатлар олинган ёки улар билан келишилган ҳисобланади, бунда мазкур ваколатли органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади;

тегишли фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёҳуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳамда белгиланган талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари билан боғлиқ, шунингдек, ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёҳуд беришни рад этиш ҳамда унинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ қонун бузилишларини аниқлаб, бу ҳақда ваколатли органларга хабар берган жисмоний шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади, бундан лицензиатнинг лицензия берганлик учун давлат божини тўламаган ҳоллар мустасно;

лицензия даъвогари маълум бир соҳада лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўла туриб, худди шу соҳадаги алоҳида фаолият турига лицензия бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса, у томонидан лицензияловчи органга фақатгина қўшимча лицензия талаблари ва шартларини қаноатлантирадиган маълумотлар тақдим этилади;

фаолиятни бошлаганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача йиғим ундирилади, бундан қурилиш-монтаж ишларини ва алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарномалар мустасно.


11. "Лицензия" ахборот тизими Давлат хизматлари агентлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш" қўшма лойиҳаси грант маблағларини жалб қилган ҳолда очиқ тендер асосида ишлаб чиқилиши маълумот учун қабул қилинсин.

"Лицензия" ахборот тизими ишлаб чиқилиши муносабати билан давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини ҳамда уларнинг талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш борасидаги барча электрон дастурлар ишлаб чиқилиши тўхтатилсин, бунда ушбу дастурларни ишлаб чиқиш Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ижобий хулосасига мувофиқ давом эттирилиши мумкин.

Ишлаб чиқилиши тўхтатиладиган дастурлар учун мўлжалланган маблағлар "Лицензия" ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган идоравий инфратузилма ва электрон базаларни яратишга йўналтирилсин.


12. Адлия вазирлиги "Лицензия" ахборот тизимини юритиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ҳамда унга лицензиялаш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ваколати берилсин.

13. "Лицензия" ахборот тизимини такомиллаштириш ҳамда унинг давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашувини ташкил этиш бўйича ишлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин.

"Лицензия" ахборот тизими оператори этиб Адлия вазирлиги белгилансин.

Адлия вазирлиги "Лицензия" ахборот тизими тўлиқ ишга туширилганидан сўнг олти ой муддатда уни ўрнатилган тартибда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфига беғараз равишда ўтказиб берсин.

14. Белгилаб қўйилсинки:

ҳар бир лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомили унинг амал қилиши натижасида эришилган мақсадларни, ижтимоий-иқтисодий, инновацион ва технологик ривожланишнинг жорий ҳолатини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг харажатларини баҳолаган ҳолда камида ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида янги турдаги лицензияланадиган фаолият йўналиши ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ёхуд фаолиятни бошлашнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилаётганда ушбу тартиб-таомилнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш мажбурий ҳисобланади;

янги турдаги лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва фаолиятни бошлашнинг хабардор қилиш тартибини жорий этишни ҳамда уларни тартибга солиш шаклларини ўзгартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ижобий хулосалари мавжуд бўлгандагина, шунингдек, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда Адлия вазирлигига киритилади.

15. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини комплекс ва тизимли ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун:

а) уч ой муддатда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунларни бирлаштириш йўли билан қуйидагиларни назарда тутувчи яхлит қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона ва шаффоф тартибини ўрнатиш;

лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирадиган, келишадиган ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган ваколатли орган ва ташкилотларнинг ваколатларини белгилаш;

лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнида ваколатли орган ва ташкилотлар билан ўзаро муносабатда бўладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг ягона тизимини жорий қилиш;

лицензияланадиган фаолият турлари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек, ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият ва ҳаракатлар рўйхатини тасдиқлаш;

лицензия шартномасини расмийлаштириш амалиётидан воз кечган ҳолда, лицензия талаб ва шартларини қонун ҳужжатларида белгилаш;

юридик шахсларнинг филиал ва ваколатхоналари томонидан лицензияланадиган, рухсатнома олиш ёки хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турларини амалга ошириш тартибини аниқлаштириш;

лицензияни чақириб олиш тартибини ва ушбу тартибга асосан чақириб олиниши мумкин бўлган фаолият турларини аниқ белгилаш;

"хавфни таҳлил этиш" тизимини жорий қилиш орқали лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларга риоя қилиш аҳволини назорат қилиш;

б) 2021 йил 1 февралга қадар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва ваколатли органлар билан биргаликда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида уларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Адлия вазирлиги қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Бош прокуратура билан биргаликда уч ой муддатда юридик ва жисмоний шахсларнинг лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиниши ҳамда хабардор қилиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки рухсатномасиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланганлиги, шунингдек, хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаб ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳасини;

2020 йил 1 декабрга қадар тегишли ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаб, тегишли ваколатли органларга хабар юборган жисмоний шахсларни рағбатлантириш тартибини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.


17. Ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров айрим турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари ўрнига хабардор қилиш тартиби жорий этилиши муносабати билан тегишли қонун қабул қилинганидан сўнг хабардор қилиш тартиби бўйича низомлар қисқа муддатларда тасдиқланишини таъминласин;

б) Адлия вазирлиги (Давлетов):

ваколатли органлар билан бевосита ва онлайн видеоалоқа тизими орқали учрашувлар ташкил этиш графигини тасдиқласин;

тасдиқланган графикка асосан ваколатли органларга мазкур Фармонда назарда тутилган тартибларни ва "Лицензия" ахборот тизимининг ишлаш тамойилларини тушунтириб борсин;

ваколатли органларга тегишли лойиҳаларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатсин;

в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков):

Адлия вазирлиги билан биргаликда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тақдим этадиган ва келишиш жараёнларида иштирок этадиган барча давлат органлари идоравий ахборот тизимларининг "Лицензия" ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминлаш чораларини кўрсин;

"Лицензия" ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин ҳамда Адлия вазирлиги томонидан "Лицензия" ахборот тизими фаолиятида нуқсон ва носозликлар аниқланганида, Вазирлик талабномасига асосан уларнинг уч кун ичида бартараф этиб борилишини таъминласин;

г) ваколатли органлар:

икки ой муддатда "Лицензия" ахборот тизимига уланиш ва ўзларининг электрон тизимларини интеграция қилиш, тегишли инфратузилмани яратиш ҳамда ўз электрон базаларини шакллантириш чораларини кўрсин;

амалдаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби ҳамда хабардор этиш тартиби тўғрисидаги низомларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқсин;

мазкур Фармон қабул қилингунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этилган ва лицензияланадиган фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга уларнинг мурожаатларига асосан белгиланган тартибда лицензиялар берилишини таъминласин;

д) Бош прокуратура (Йўлдошев):

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда лицензиялаш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан тизимли назоратни ўрнатсин;

белгиланган муддатларга риоя қилмаслик оқибатида автоматик тарзда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шу жумладан уларни идоралараро келишувда ижобий хулосалар берилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилсин, коррупциявий ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш чораларини кўрсин;

е) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов) лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш ва хабардор қилиш жараёнида асоссиз рад этиш ёки ҳаракатсизлик орқали бозорларга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига (фаолият юритишига) тўсиқ қўйиш йўли билан рақобат чекланишининг олдини олсин, рухсат этиш тартиб-таомиллари учун давлат божи ва йиғимлар миқдори шакллантирилишининг асослилигини назорат қилсин;

ж) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Касимов) ваколатли органлар томонидан лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат талаблари доирасида амалга оширилиши устидан назоратни олиб борсин;

з) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларни аҳоли орасида кенг ёритиш чораларини кўрсин.


18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 августдаги

ПФ-6044-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2021 йил 1 январдан бошлаб

лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш

хусусиятига эга ҳужжатларнинг бекор

қилинадиган айрим турлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лицензияланадиган фаолият ва рухсат

этиш хусусиятига эга ҳужжат номи


Ваколатли орган номи


Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига

эга ҳужжат ўрнига таклиф этилаётган

тартибга солишнинг муқобил механизми


I. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

1.

Аудиторлик фаолияти


Молия вазирлиги


Аудиторларни мажбурий сертификатлаш;

Ўзини-ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш.


2.

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти


Интеллектуал мулк агентлиги


Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини ривожлантириш.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликка тортиш.


3.

Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти


Интеллектуал мулк агентлиги

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини ривожлантириш.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликка тортиш механизмларидан кенг фойдаланиш.


4.

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти


Марказий банк

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқиш фаолияти билан фақат "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилишини белгилаш.


5.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:

умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг бошқа йўналишлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солиш.


6.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти


Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

Инвестиция фондини акциядорлик жамияти шаклида ташкил этиш.

"Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлар талабларига риоя этиш.


7.

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти


Қурилиш вазирлиги

Техник жиҳатдан тартибга солиш.

Эксплуатация назорати тадбирлари.


8.

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти


Қурилиш вазирлиги

Мудофаа органларининг қурилиш ташкилотига режим объектларида фаолиятни амалга оширишига рухсат бериш.

Эксплуатация назорати тадбирлари.

Объект режимида белгиланган қоидаларга риоя этиш.


9.

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш


Давлат хавфсизлик хизмати

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялашнинг бошқа йўналишлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солиш.


10.

Баҳолаш фаолияти


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Баҳоловчиларга малака сертификатини бериш.

Ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларига мажбурий аъзоликни белгилаган ҳолда ўзини-ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш.


11.

Риэлторлик фаолияти


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Риэлторларга малака сертификати бериш.

Ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларига мажбурий аъзоликни белгилаган ҳолда ўзини-ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш.

Ягона мультилистинг тизимини (кўчмас мулк бозорининг электрон платформасини) жорий қилиш.


12.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият


Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Савдо объектида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва қўриқлаш-сигнализация хизматига уланиш.

Ҳарбий кийим-бошни фақат ҳарбий хизматчиларга реализация қилиш.


13.

Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Геология қидирув ишларини амалга ошириш учун лицензия.

Геология қидирув ишлари якунларини ҳисобга олиш.

Фойдали қазилма кони жойлашган ер участкасига лицензия.

Кон ажратиш далолатномаси.


14.

Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):

тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;

тиббий буюмлари тайёрлаш;

тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;

доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш фаолиятини техник тартибга солиш.

Доривор ўсимликларни рўйхатга олиш.

Маҳсулотларни сертификатлаш.


15.

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш.

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказиш.


16.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:

юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;

юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти


Транспорт вазирлиги

Транспорт воситаларини ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказиш.

Автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан йўлларда назоратнинг амалга ошириш.


II. РУХСАТ БЕРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАР

17.

Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги


Чет эл фуқаросига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома.


18.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларига қўйилган асосий талабларни белгилаш.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини назорат қилиш.


19.

Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат


Марказий банк

Банкларда аудиторлик текширишларни ўтказмоқчи бўлган аудиторлик ташкилоти штатида Марказий банкнинг сертификатига эга камида иккита аудиторнинг мавжуд бўлиши.


20.

Объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси


Транспорт вазирлиги


Темир йўл объектлари, маҳсулотлари ва технологияларнинг халқаро сифат стандартлари ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигига мувофиқлигини таъминлаш чоралари.

Темир йўл ҳаракат таркиблари ҳамда йўлларини таъмирлаш турлари бўйича амалда бир қатор норматив ҳужжатлар (давлат ҳамда ташкилот стандартлари, техник шартлар, қўлланмалар, қоида ва йўриқномалар) мавжуд.


21.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш


Транспорт вазирлиги

Аккредитациядан ўтган ихтисослаштирилган эксперт ташкилот томонидан расмийлаштириладиган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги техник ечимни олиш ва унга риоя қилиш.


22.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш


Сув хўжалиги вазирлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш.

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни фойдаланишга қабул қилиш.


23.

Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш.

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш.


24.

Кабель телевидениеси тармоқларини лойиҳалаштириш қуриш ёки сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва фойдаланиш туридаги рухсатнома


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш.


25.

Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Тренерлар малакасини ошириш натижалари юзасидан тегишли малака сертификатини олиш.


26.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншоотини фойдаланишга қабул қилиш.

Мусобақалар ўтказилишидан олдин спорт иншоотининг белгиланган стандартларга мос келишини текшириш.


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 августдаги

ПФ-6044-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган

фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг

бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган айрим турлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Бирлаштириш йўли билан бекор

қилинадиган лицензияланадиган

фаолият ва рухсат этиш хусусиятига

эга ҳужжатлар номи


Т/р

Бирлаштирилган лицензияланадиган

фаолият ва рухсат этиш хусусиятига

эга ҳужжатларнинг номи


Ваколатли орган


I. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар

билан муомалада бўлиш фаолиятини лицензиялаш


1.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш


1.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш

2.

Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш


2.

Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини сотиш


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


3.

Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш


Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда,

шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар

бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш

4.

Йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш


3.

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш

Транспорт вазирлиги

5.

Йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш


6.

Йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш


7.

Йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш


8.

Йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш


9.

Йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш


10.

Йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш


4.

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш


11.

Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш


12.

Йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш


Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан

фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

13.

Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш


5.

Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14.

Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш


15.

Халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш


16.

Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларини қуриш


6.

Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш


17.

Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш


18.

Халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш


19.

Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш


7.

Маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш


20.

Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш


21.

Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш


8.

Маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш


22.

Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш


Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялаш

23.

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти


9.

Фонд биржалари фаолияти


Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

24.

Фонд биржалари фаолияти


II. РУХСАТ БЕРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАР

25.

Резидент банклар акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатнома


10.

Резидент банклар акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатнома


Марказий банк

26.

Жисмоний ва юридик шахслар ёки бир-бири билан келишув ёхуд мол-мулкини назорат қилиш орқали боғлиқ бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан бир ёки бир неча битимлар натижасида банк акцияларининг 20 фоизидан ортиғини сотиб олишни олдиндан келишиш


27.

Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан, хавфли юклардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш


11.

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно


Транспорт вазирлиги

28.

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно


29.

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси


12.

Ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси


Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари


30.

Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси


31.

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома


13.

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома


Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари

32.

Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома


33.

Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатномани келишиш


34.

Ветеринария сертификати


14.

Ветеринария сертификати


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


35.

Ветеринария гувоҳномаси


36.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга рухсатнома


15.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга рухсатнома


Ички ишлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


37.

Портловчи материалларни сақлаш жойларидан фойдаланишга гувоҳнома


38.

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида қарор


16.

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

39.

Геология қидирув ишлари лойиҳасини келишиш


40.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш


17.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


41.

Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришни келишиш


42.

Кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳасини ҳамда корхонанинг фойдали қазилмаларини қазиб олиш лойиҳасини, шу жумладан коннинг тажриба синовини мувофиқлаштиришни келишиш


18.

Кон ажратиш далолатномаси


Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (саноат хавфсизлиги қисми бўйича)


43.

Кон ажратиш далолатномаси


44.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома


19.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома.

Қурилиш вазирлиги

45.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома


       

Изоҳ:

1) бирлаштирилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати давомида кучда бўлади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди;

2) бирлаштирилган лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомиллари учун ундириладиган давлат божи миқдори бирлаштириш йўли билан бекор қилинаётган фаолият тури учун белгиланган давлат божининг энг кам миқдордагиси сақлаб қолинади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 августдаги

ПФ-6044-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган

фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг

хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан

бекор қилинадиган айрим турлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Лицензиялаш ва рухсат

бериш тартиб-таомил номи


Хабарнома номи


Хабарнома юбориладиган

ваколатли орган


I. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

1.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


2.

Ломбардлар фаолиятига лицензия


Ломбардлар фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Марказий банк


3.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция маслаҳатчиси фаолияти


Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги


4.

Нодавлат таълим фаолиятини лицензиялашда:

мактабдан ташқари таълим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш


1. Мактабдан ташқари таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома;


2. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома;


3. Чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курслари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

5.

Ветеринария фаолиятини лицензиялашда ветеринария даволаш-профилактика ишлари


Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари


6.

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш


1. Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома;


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


2. Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Миллий гвардия

7.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно


Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно


"Ўздавнефтгаз-инспекция"

8.

Геодезия ва картография фаолиятига лицензия


Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


9.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашда пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш фаолияти


Пиво ва пиво ичимликлари (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


10.

Фармацевтика фаолиятининг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш фаолият турини лицензиялашда офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика)


Офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


II. РУХСАТ БЕРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАР

11.

Ваколатли банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб киришга рухсатнома


Нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб кирганлик ҳақида хабарнома


Марказий банк


12.

Банк филиалини рўйхатга олиш учун рухсатнома


Банк филиали ёки хизмат кўрсатиш офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида хабарнома


Марказий банк


13.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома


Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


14.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси


Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Давлат солиқ қўмитаси


15.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси


Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Давлат солиқ қўмитаси


16.

Автовокзал (автостанция) паспорти


Автовокзал (автостанция) фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Транспорт вазирлиги


17.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


18.

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси


Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


19.

Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома


Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Ички ишлар вазирлиги


20.

Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатнома

Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақида хабарнома

Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги


21.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома


Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Мактабгача таълим вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари


22.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш учун махсус рухсатнома


Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабарнома


Маданият вазирлиги

23.

Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома


Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Маданият вазирлиги

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 августдаги

ПФ-6044-сон Фармонига

4-ИЛОВА



2021 йил 1 январдан бошлаб

лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш

хусусиятига эга ҳужжатларнинг расмийлаштириш

муддатлари қисқартириладиган айрим турлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лицензияланадиган фаолият

ва рухсат этиш хусусиятига

эга ҳужжатларнинг номи


Ваколатли орган


Амалдаги

расмийлаштириш

муддати


Ўрнатилаётган

расмийлаштириш

муддати


I. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

1.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш


Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси


30 кун

25 кун

II. РУХСАТ БЕРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАР

2.

Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларни ҳисобга олиш ва олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат


Маданият вазирлиги

10 кун

3 кун

3.

Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатнома


Маданият вазирлиги


28 иш куни (ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар бўйича 42 иш куни)


25 иш куни (ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар бўйича 35 иш куни)


4.

Фильмларни оммавий намойиш этишга бир марталик рухсатнома


"Ўзбеккино" миллий агентлиги

15 иш куни

10 иш куни

5.

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатнома


"Ўзбеккино" миллий агентлиги

15 куни

5 иш куни

6.

Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома


Фуқаро авиацияси агентлиги

25 кун

15 кун

7.

Эксплуатант сертификати


Фуқаро авиацияси агентлиги


30 иш куни

30 кун

8.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


15 иш куни

10 иш куни

9.

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқаришга рухсатнома


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


20 кун

15 кун

10.

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


20 кун

15 кун

11.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


20 кун

15 кун

12.

Рентген ускунасидан фойдаланишга рухсатнома


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


20 кун

15 кун

13.

Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларни монтаж қилишга, таъмирлашга, ишга туширишга ва фойдаланишга рухсатнома


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Газ хўжалигида саноат хавфсизлиги инспекцияси


15 кун

10 кун

14.

Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор


Давлат геодезия назорати инспекцияси


10 иш куни

2-7 иш куни

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 августдаги

ПФ-6044-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга

ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада

қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Лицензияланадиган

фаолият турлари, рухсат

бериш ва хабардор қилиш

тартиб-таомиллари номи


Тартиб-таомилларни қисқартириш

ва соддалаштириш чора-тадбирлари


Амалга ошириш

механизми


Ижро муддати


Масъуллар


I. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

1.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият

1. Лицензияловчи орган талабгорнинг аризасини "бир дарча" тамойилига асосан ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органлари билан биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш орқали мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари тақдим этилишини бекор қилиш.


2. Ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, лицензияловчи орган талабгорнинг аризасини "бир дарча" принципига асосан Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этган ҳолда уларнинг рухсатномаларини тақдим этишни бекор қилиш.


3. Нодавлат таълим муассасаси филиалини очиш тартибига аниқлик киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


2.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият: Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти

1. Қуйидаги умумий характердаги ва ортиқча лицензия талаб ва шартларини, шу жумладан ушбу соҳага қўйилган айрим давлат талабларини бекор қилиш:

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;

ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаш;

ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш.


2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилиши сифатини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши талабини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги


3.

Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш

Бугунги кунда белгиланган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги барча фаолият турларини лицензиялаш масаласини қайта кўриб чиқиш, лицензия талаб қилинадиган фаолият турларини камайтиришни, ушбу йўналишда рухсат бериш характеридаги ҳужжатларни олиш талаб этиладиган ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турларини аниқлаш ҳамда тегишли жараёнларни соддалаштиришни, шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турларини аниқлаш;

мазкур фаолият турларини лицензияланадиган, рухсат бериш характеридаги ҳужжатларни олиш талаб этиладиган ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари бўйича таснифлаш;

лицензияларни резидентлар ва норезидентларга бериш тартибини аниқлаш;

фаолият турлари бўйича йиғим ва давлат божлари миқдорларини аниқлаш ва уларни тўлаш тартибини белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 январь

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

4.

Туризм фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия олиш учун сертификатнинг мавжуд бўлиши талабини, шунингдек, устав фондига қўйилган минимал талабларни бекор қилиш.


2. Туроператорлар хизматларини сертификатлаштиришни ихтиёрий этиб белгилаш.


3. Туроператор хизматларини сертификатлаштириш учун тўланадиган йиғим тўловини кириш ва чиқиш туризм учун икки баробарга ҳамда ички туризм учун тўрт баробарга пасайтириш.


4. Туроператор хизматларини сертификатлаштириш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сонини икки баробарга қисқартириш ва аризани кўриб чиқиш муддатини 26 кундан 10 кунгача камайтириш.


5. Мувофиқлик сертификатини амал қилиш муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш ҳамда инспекция назоратини мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати даврида ҳар 2,5 йилда 1 марта ўтказилишини белгилаш.


6. Чиқиш туризми йўналиши бўйича лицензияга эга бўлган лицензиатларга муайян лицензия талабларини белгилаган ҳолда тиббий туризм (даволаниш учун фуқароларни хорижга юбориш) ва таълим туризми (хориждаги таълим муассасаларига ўқувчиларни юбориш) хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини бериш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Суғурталовчиларнинг суғурта фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия олиш учун талаб этиладиган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишни бекор қилиш:

лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар - сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси;

лицензия талабгори раҳбари томонидан тасдиқланган суғурталаш қоидалари (шартлари) икки нусхада.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Молия вазирлиги

2. Суғурталовчининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар билан суҳбат ўтказиш амалиётини бекор қилиш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 январь

6.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

Лицензия олиш учун аризани тақдим қилишда "бир дарча" тамойилини йўлга қўйиш орқали қуйидаги тартибни жорий этиш:

лицензияловчи орган 10 кун муддатда лицензия талабгорининг иштирокисиз қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан сўров йўли билан олиш;

ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий санитария-эпидемиологик назорат органининг хулосаси;

ишлаб чиқаришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси;

ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий ёнғин назорати органининг хулосаси;

"Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш департаментининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисида хулосаси.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

7.

Кредит бюролари фаолияти

Лицензия олиш учун талаб этиладиган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишни бекор қилиш:

муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси;

кредит бюросининг муассис ҳужжатлари;

кредит бюросининг раҳбари ва муассислари ҳақидаги маълумотлар;

кредит бюросининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати;

камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжати.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь

Марказий банк

8.

Лотереялар ташкил этиш фаолияти

Лотереяларни ташкил этишда тендер асосида ягона операторни танлаб олиш орқали лотереяларни ташкил этишнинг янги услубини жорий этиш орқали Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тартибини бекор қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси


2022 йил

1 март

Молия вазирлиги


9.

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти

Қуйидаги лицензия талаб ва шартларини соддалаштириш:

1) лицензия талабгорининг доимий штатида бўлиши зарур бўлган мутахассислар сонини иккитадан биттага камайтириш ҳамда унинг иш стажига бўлган талаб муддатини уч йилдан бир йилга қисқартириш;

2) лицензияловчи орган томонидан мутахассисларни аттестациядан ўтказишни бекор қилиш;

3) лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан ходимларнинг давлат сирларига тегишли деб топилган маълумотлар билан таниша олишини тасдиқлайдиган ҳужжатларни истисно қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 октябрь

Давлат хавфсизлик хизмати

10.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти

1. Лицензия олиш учун талаб этиладиган темир йўл транспортида ташиш жараёнига, кириш йўлларининг, ҳаракатланувчи таркибнинг техник ҳолатига, тормоз бошмоқларининг сақланиши ва ҳисобини юритишга, ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги ва бутлигини таъминлашга масъул шахсларни тайинлаш тўғрисида юридик шахс раҳбарининг буйруғидан нусхани тақдим этиш талабини бекор қилиш.


2. Барча фаолият йўналишлари бўйича лицензия беришдаги давлат божи миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари қилиб белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Транспорт вазирлиги

11.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиб ташлаш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек, таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш фаолияти

Лицензия олиш учун ариза тақдим қилишда "бир дарча" тамойилини йўлга қўйиш орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талабини бекор қилиш:

юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда).


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

12.

Тиббий фаолият

Тезлаштирилган тартибда лицензия бериш бўйича ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўланган йиғимни ариза берувчига қайтариш амалиётини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги

13.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш

1. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиётидан воз кечиш.


2. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда олий тиббий маълумотга эга бўлган шахсларга дорихона мудири сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини бериш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти


1. Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилиш орқали раҳбар лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг ва раҳбарнинг олий маълумотини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини тақдим этишни бекор қилиш.


2. Хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ўртасида тузилаётган ҳар бир шартномани махсус яратиладиган электрон ахборот тизимига киритиш ва уни доимий янгилаб бориш талабини лицензия талаб ва шартларига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

15.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда фойдаланиш фаолияти


Хавфи юқори бўлган объектларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь

Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


16.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият


Лицензия олиш учун ариза тақдим қилишда ходимлар маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш талабини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


17.

Тўлов тизимлари операторларининг фаолияти ва тўлов ташкилотларининг фаолияти


Тўлов тизимлари операторларининг фаолиятини ва тўлов ташкилотларининг фаолиятини лицензиялашда лицензиянинг амал қилишини тугатиш ўрнига лицензияни чақириб олиш тартибини жорий қилиш.


"Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь

Марказий банк

II. РУХСАТ БЕРИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАР

18.

Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларни ҳисобга олиш ва олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат


1. Олиб чиқиш мумкин бўлмаган маданий бойликларнинг яратилган вақтини қайта кўриб чиқиш.


Ахборот-таҳлилий маълумотнома


2021 йил

1 февраль


Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги


2. Маданий бойликларни ҳисобини юритиш, унинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши устидан ягона давлат назоратини жорий этиш орқали ортиқча ва бир-бирини такрорлайдиган рухсат бериш ҳужжатлари қисқартириш чораларини кўриш, маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 апрель

19.

Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиш


Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) қўйиш ва очиқ савдога (аукционга) қўйишни келишишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь

Маданият вазирлиги


20.

Фильмларни оммавий намойиш этишга бир марталик рухсатнома


Рухсатнома олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлардан фильмда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисидаги тегишли эксперт хулосасининг нусхаси тақдим этиш тартибини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь

"Ўзбеккино" миллий агентлиги


21.

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатнома


1. Рухсатнома учун ундириладиган йиғимни Ўзбекистонда бўлиб турган вақтидан қатъий назар бир марта ундириладиган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида белгилаш.


2. Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни тасвирга олиш жараёнини қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Молия вазирлиги


22.

Фискал хотирали назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш карточкаси


Қуйидаги ҳужжатларни талаб қилишни бекор қилиш:

агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг нусхаси ёхуд ҳисоб-китоб рақами мавжудлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартноманинг нусхаси;

фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга тузилган шартноманинг нусхаси.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси

23.

Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати


Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилишини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Транспорт вазирлиги

24.

Шаҳар, шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш


Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни фақат интернет тармоғи орқали электрон шаклда ўтказиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

1 январь


Транспорт вазирлиги

25.

Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома


Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб тан олинадиган ўзгаришларнинг аниқ ва тўлиқ рўйхатини шакллантириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Ички ишлар вазирлиги


26.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома


1. Гувоҳномани олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатларга қуйидагича аниқлик киритиш:

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат кўрсаткичларини техник талаблар асосида назорат қилиш усуллари, тегишли халқаро ёки давлат фармакопея мақолалари матнларини МДҲдан ташқари давлатларда ишлаб чиқарилганда талаб қилиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ишлаб чиқарилиши бўйича маълумотларни (тайёрлаш бўйича технологик йўриқнома ёки регламент, блок-схемалар) МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилганда талаб қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

2. Рухсатнома бериш учун хорижий ишлаб чиқарувчилардан ундириладиган йиғим миқдорини белгилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 январь

27.

Архитектура-режалаштириш топшириғи


Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш жараёнида аризани бир вақтнинг ўзида муҳандислик-коммуникация тармоқларига техник шартларни тайёрлаш учун юбориш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги

28.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш


Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этишнинг аниқ асосларини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь


Қурилиш вазирлиги

29.

Тугатиш ва консервация қилиш, нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси ҳамда шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса


Нефть ва газ қудуқларини тугатишда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилишни бекор қилиш:

қудуқнинг ҳақиқий қиймати ҳақида маълумот;

қудуқдан халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаслиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумот.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

30.

Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома


Кон ёки унинг фойдаланиш навбатини қабул қилиш тўғрисидаги Давлат комиссиясининг далолатномаси нусхасини тақдим этиш тартибини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


31.

Руда ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия


1. Талабгордан маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартибини бекор қилиш.


2. Рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат номини "лицензия"дан "рухсатнома"га ўзгартириш.


3. Барча жараёнларни, жумладан тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатномани беришни тўлиқ электронлаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари


2020 йил

1 декабрь

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


32.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома

1. Аризани тақдим қилишда "бир дарча" тамойилини йўлга қўйиш орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талабини бекор қилиш:

гидрогеологик хулоса;

давлат экологик экспертизасининг хулосаси.


2. Ер ости сув ресурсларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш билан ягона жараёнга бирлаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари


2020 йил

1 ноябрь

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


33.

Кон ажратиш далолатномаси

1. Кондан фойдаланиш учун маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорини олиш тартибини бекор қилиш ҳамда кон ажратиш далолатномасини кон жойлашган ер участкаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида белгилаш.


2. Уран ва углеводород конлари бўйича кон ажратиш далолатномаси берилганда, конга ҳуқуқи бўлган шахс томонидан ер участкасининг чегараларини туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр органлари билан келишиш тартибини жорий этиш орқали ер ажратиш тўғрисидаги қарорни олиш тартибини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


34.

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиш

Интеграцияланган ахборот алмашиш тизимини жорий этиш орқали Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан бир вақтда келишиш тартибига ўтиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


35.

Ер ости бойликлари ёки унинг қисмларини қазиб олувчи корхонани тугатиш ва консервация қилишга махсус лойиҳани келишиш


Интеграцияланган ахборот алмашиш тизимини жорий этиш орқали Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан бир вақтда келишиш тартибига ўтиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


36.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарор


Аризани тақдим қилишда "бир дарча" тамойилини йўлга қўйиш орқали кон ажратиш далолатномаси нусхасини тақдим этиш талабини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 ноябрь

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


37.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома


Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома берувчи ваколатли орган сифатида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 декабрь


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


38.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома.


Объектнинг ихтисослашуви ўзгариб турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилганда ёки нотурар жой турар жой тоифасига ўтказилганда қурилиш бўлимлари бу ҳақда туман (шаҳар) кадастр бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларни хабардор қилиш механизмини йўлга қўйиш ва аниқ асослар рўйхатини шакллантириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь

Қурилиш вазирлиги

III. ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

39.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Шаҳарларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида шаклланган устав фонди мавжуд бўлиши талабини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси

40.

Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


1. Ветеринария соҳасидаги (мутахассислиги) таълим муассасасини (олий, ўрта-махсус касбий таълим) битирган жисмоний шахсларга ушбу фаолият билан хабардор қилиш тартибида шуғулланишга рухсат бериш.


2. Ветеринария даволаш-профилактика ишлари билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлигини бекор қилиш.


3. Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига қўшиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


41.

Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


1. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг Давлат геодезия назорати инспекциясида малака оширишни йўлга қўйиш ва малака сертификатини бериш тартибини жорий этиш.


2. Геодезия ва картография ускуналарини ваколатли органга ҳисобга қўйиш амалиётини йўлга қўйиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2020 йил

1 ноябрь

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


IV. БОШҚА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

42.

Баҳолаш фаолияти


Баҳоловчи ташкилотлари учун ўзини-ўзи бошқариш механизмини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги


43.

Риэлторлик фаолияти

1. Кўчмас мулк билан боғлиқ барча риэлторлик хизматларини амалга ошириш имкониятини берувчи ягона ахборот тизимини жорий қилиш ва риэлторлик хизматларини ушбу тизим орқали бажариш тартибини белгилаш.


2. Риэлторлик ташкилотлари учун ўзини-ўзи бошқариш механизмини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари


2021 йил

1 август

Давлат активларини бошқариш агентлиги


44.

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти


Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқиш фаолияти билан фақат "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилишини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь

Марказий банки


45.

Фармацевтика фаолияти: тиббий буюмларни ишлаб чиқариш; тиббий буюмларни тайёрлаш


Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш фаолиятини техник тартибга солиш бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

1 апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


46.

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш


Чет эл фуқаросига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан тасдиқномани иш берувчи ёки чет эл фуқароси олиши мумкинлигини назарда тутиш ва тўланадиган йиғим суммасини ошириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги


47.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш имтиҳонларини ўтказиш

1. Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест синовларини олишда замонавий технологияларни қўллаш орқали инсон омилини кескин камайтириш чораларини кўриш.


2. Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш имтиҳонлари сунъий онг орқали баҳоланадиган фақат махсус ташкил этилган автодромда ўтказиш амалиётини жорий этиш, экспериментнинг ижобий натижаларига асосан бошқа ҳудудларда ҳам янги тартибни 2022 йилдан амалга киритиш.


Амалий чора-тадбирлар

2021 йил

1 январь

Ички ишлар вазирлиги, Давлат тест маркази


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 25 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 август, 34-сон, 393-модда











































Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск