ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2020 й. 511-сон "Андижон вилоятида ахборот технологияларига ихтисослашган технологик паркни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2020 й.

N 511




АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ИХТИСОСЛАШГАН

ТЕХНОЛОГИК ПАРКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Андижон вилоятида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали вилоятда инвестиция муҳитини яхшилаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга кўмаклашиш, вилоятда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга замонавий рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорига мувофиқ Андижон вилоятида жами 16 та рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилиниши белгиланганлиги;

Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларида (кейинги ўринларда - объект) Андижон "Digital City" технопарки (кейинги ўринларда - технопарк) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг объектни Андижон вилояти ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар технопаркнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

технопаркни буюртмалар билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилотлар учун жорий этиладиган маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг устувор лойиҳаларини амалга оширишда маҳаллий буюртмалар портфелини шакллантириш;

вилоятда ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга, уларни ички ва ташқи бозорларда таклиф этишга, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини амалга оширишга;

юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашувига;

вилоятида ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришга;

маҳаллий дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишга кўмаклашиш;

вилоятнинг қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, банк ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни жорий этиш орқали ҳамда хорижий давлатларнинг технопарклари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ҳолда вилоятда "рақамли тадбиркорлик"ни ривожлантириш;

вилоятда "5 та муҳим ташаббус" дастури доирасида аҳоли, шу жумладан ёшлар учун компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишга мўлжалланган шаҳар ва туманларда рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

вилоятда ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида ёшларни тизимли равишда дастурлаш йўналишида ўқитишни ташкил этиш, ахборот технологиялари бўйича етакчи мутахассислар билан соҳага қизиқувчи ёшлар ўртасида учрашувлар, маҳорат дарслари, конференциялар, тренинглар ва ахборот технологиялари бўйича мавсумий оромгоҳларни ташкил қилиш;

хостинг ва виртуал серверлар хизматлари кўрсатиш мақсадида маълумотлар маркази фаолиятини ташкил этиш;

Ўзбекистонда компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси билан ҳамкорликда Андижон вилоятида компьютер ва киберспорт ўйинларини белгиланган тартибда ташкил этиш.


4. Технопарк фаолиятини бошқариш Андижон вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этиладиган Андижон "Digital City" технопарки дирекцияси (кейинги ўринларда - дирекция) томонидан амалга оширилади.

Белгилаб қўйилсинки, юридик шахсларни технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган Андижон "Digital City" технопарки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дирекция томонидан амалга оширилади.


5. Белгилансинки, технопаркни ташкил этиш ва унинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

технопарк жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш - Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан;

технопаркнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш - технопаркда ташкил қилинган ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушган маблағлар ҳисобидан;

шартнома асосида технопарк фаолияти ихтисослигига тегишли ишлар (хизматлар) бажарилишидан олинган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникацилар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август





























Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск