язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 501-сон "Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 501



ТУГАТИЛАЁТГАН ЁКИ

МАҚБУЛЛАШТИРИЛАЁТГАН ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИГИ ЁКИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИ БОШҚА

СУБЪЕКТЛАРГА АЖРАТИЛГАН ЕР МАЙДОНИДА

САРФЛАНГАН ХАРАЖАТЛАР ҚИЙМАТИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилганда ёхуд ер майдони мақбуллаштирилганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш ва қоплашни назарда тутувчи Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

501-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча тўғрисида


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотига қопланиши лозим бўлган харажатлар қиймати, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи.

Туман ҳокимлиги ушбу маълумотларнинг тўлиқ ва ўз муддатида эълон қилиниши учун маъсул ҳисобланади.

Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак";


б) 17-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Туман ҳокимининг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорларга ажратиш тўғрисидаги қарори ер участкасида сарфланган харажатлар қиймати тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банкдаги ҳисобварағида кўрингандан ёки қишлоқ хўжалиги ташкилотига бошқа шаклда тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг қабул қилинади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 24-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қийматли мол-мулк бериш ва унинг кўрган зарарларини қоплаш, ер участкасида сарфланган харажатлар ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш тегишли ер майдонини уни узоқ муддатли ижарага бериш танлови натижалари асосида олган фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги қарори етказилган зарар суммаси ёки ер участкасида сарфланган харажатлар қиймати тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банкдаги ҳисобварағида кўрингандан ёки қишлоқ хўжалиги ташкилотига бошқа шаклда тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг қабул қилинади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низом 7-бандининг "е", "ё", "ж" ва "з" кичик бандлари ҳамда 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август