язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикасининг 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.07.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.08.2020 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.08.2020 й.

N ЎРҚ-634



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ

ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2008 йил, N 9, 481-модда, N 12, 630-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда, N 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 7-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташи шарти билан контрактлар тузилади";


2) 9-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I. Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

II. Сержантлар таркиби

кичик сержант

III даражали сержант

II даражали сержант

I даражали сержант

катта сержант

старшина

III даражали старшина

II даражали старшина

I даражали старшина

бош старшина

III. Офицерлар таркиби

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

подполковник

полковник

III ранг капитани

II ранг капитани

I ранг капитани

Генераллар таркиби

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали


";

олтинчи қисми "ихтисосликка эга бўлган" деган сўзлардан кейин "офицерлар таркибидаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан ўз зиммасига юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.

Офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганида фақат суднинг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин";


3) 10-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган, шунингдек ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари, кафолатлар ва имтиёзлар сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилиши мумкин";


4) 11-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади";


5) 12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар "олий ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 15-модда:

номидаги "Ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг русча матнидаги "высшие военно-образовательные учреждения" деган сўзлар "высшие военные образовательные учреждения" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 16-модданинг биринчи қисмидаги "(ҳарбий кафедралар, цикллар ва факультетларда)" деган сўзлар "(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 24-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берувчи фуқаролар киради:

ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар - оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар - оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;

муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар - оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига;

ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, ўқишга қабул қилинган йили мазкур ёшга тўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари - олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига;

қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар - офицерлар таркиби лавозимларига";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

қори профессионал тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга фуқаролар ҳам контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгунига қадар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин";

иккинчи - тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаб олиш ва уни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади";


9) 25-модданинг:

номидаги "фуқароларга" деган сўз чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа имтиёзлар ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин";


10) 26-модданинг:

иккинчи қисми учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "(I даражадаги капитанлар)" деган сўзлар "(I ранг капитанлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етган, илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари ёки шундай ваколатлар берилган бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин";


11) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун - ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган шахслар учун - ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;

олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун - тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун - тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади";


12) 28-модданинг:

номидаги "Ҳарбий-таълим муассасалари" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "Ҳарбий-таълим муассасаларида" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ҳарбий-таълим муассасасига" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ҳарбий-таълим муассасасидан" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "Ҳарбий-таълим муассасасидан" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

қишнинг иккинчи йилида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (бундан интизомсизлиги туфайли ва соғлиғининг ҳолатига кўра четлаштирилганлар мустасно) оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматга кириши мумкин";


13) 29-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

1) ёш бўйича - у ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етганида, шу жумладан унга белгиланган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда - чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаганда (бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда);

3) контракт муддати тугаганда - бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда, агар амалдаги контрактнинг тугаши пайтига келиб ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;

4) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан - ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш мумкин бўлмаган тақдирда, уни бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда;

5) соғлиғининг ҳолатига кўра - у ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлиги муносабати билан;

6) тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

7) интизомсизлиги сабабли олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилиши муносабати билан - уни бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда;

8) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракат содир этганда;

9) давлат сирларидан фойдаланишдан маҳрум қилинганда;

10) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чоралари тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

11) қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжудлиги муносабати билан.

Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматдан бўшатиш уларни тегишли лавозимларга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолларда эса истеъфога бўшатилади.

Резервда бўлиш ёши чегарасига етган ёки соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади";


14) 31-модданинг учинчи қисмидаги "жанговар қўшилмалари ва қисмлари, жанговар таъминот бўлинмалари" деган сўзлар "жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 44-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга хизматга махсус унвонлар берилган ҳолда, ходимлар лавозимларига кирган шахслар резервдагилар ва захирадагиларнинг ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги 478-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "(ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда)" деган сўзлар "(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модданинг учинчи қисмидаги "(ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда)" деган сўзлар "(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 26 август