язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.07.2020 й. 3280-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2020 й.

N 3280




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий хужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                      М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 432-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 906, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 5-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2001 йил 20 январдаги 1/6-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 906-1, 2001 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил., 3-4-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлда 19/11-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2711-1, 2018 йил 26 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/10-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2711-2, 2018 йил 27 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/2711-2/0948-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/11-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2711-3, 2018 йил 5 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2711-3/2276-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 23 февралдаги 4/11-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2711-4, 2019 йил 19 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 10/19/2711-4/2788-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 июль