ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.08.2020 й. 505-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

505-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона

жойлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартибини белгилайди.


2. Суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг таклифлари, ихтисослашуви, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички ва ташқи бозор талаблари, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлиги, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган ҳолда оқилона жойлаштирилади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасида фойдаланишга киритилаётган ер майдонларига, деҳқон хўжаликлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, уларнинг филиаллари ва илмий тажриба станциялари ер майдонларига татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"CropAgro" АТ - қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими;

алмашлаб экиш - қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда, муайян муддат давомида навбатлаб экиш ва далаларга жойлаштириш;


қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш - қишлоқ хўжалиги экинларининг алоҳида турларини экин ер майдонлари контурлари ва ердан фойдаланувчилар кесимида жойлаштириш ва етиштиришни (ишлаб чиқаришни) ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;


қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) учун белгиланган тартибда ер участкасидан ижара шартлари асосида фойдаланувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар (корхона, муассаса, кластер, бирлашма ва кооперациялар);


қишлоқ хўжалиги экинлари - асосий ва такрорий майдонларга экиладиган ғўза, бошоқли дон, шоли, сабзавот, полиз, картошка, ем-хашакбоп илдиз мевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки, дуккакли экинлар, шунингдек, "тўқсонбосди" усулида экиладиган бошқа экинлар;


қишлоқ хўжалиги экин майдонлари - мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш мақсадида фойдаланиладиган (суғориладиган ва лалми) ерлар;


лалми ерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобига етиштириладиган ерлар;


суғориладиган ерлар - қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;


сув билан таъминланганлик даражаси - муайян ҳудудда аниқ қишлоқ хўжалиги экин турини етиштириш бўйича вегетация даврида ушбу экин турининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун талаб этиладиган илмий асосланган миқдордаги сув ҳажми билан таъминланганлик;


тупроқ балл-бонитети - қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганда, тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;


тупроқ унумдорлиги - тупроқнинг ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни таъминлаш қобилияти;


ҳосилдорлик - бир гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги экинидан олинадиган ялпи ҳосил кўрсаткичи;


ҳудудларнинг табиий иқлим шароитлари - муайян ҳудуднинг географик жойлашувига мувофиқ об-ҳавонинг кўп йиллик статистик таҳлили бўйича иқлим тавсифлари.


4. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш қуйидаги асосий мезонларга асосланади:


а) ҳудуднинг табиий-иқлим шароити:

географик жойлашган ўрни, геоморфолик-литологик тузилиши, гидрогеологик ва иқлим шароитлари, тупроқ унумдорлиги (балл-бонитети) ва мелиоратив ҳолати;

фойдали ҳарорат йиғиндиси, ёғингарчилик миқдори, гидромелиоратив тизимлари ва ер ости сувларининг ҳолати, совуқ ва қурғоқчилик даврининг бошланиш эҳтимоли, сув ва шамол эрозияси;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш даври давомийлигининг муайян ҳудуд учун мослиги;


б) ҳудуднинг зарур ресурслар билан таъминланганлиги:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) имконияти бўлган ер майдонларининг мавжудлиги;

ер майдонларининг сув, зарур қишлоқ хўжалиги техникалари ва меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги;

муайян бир қишлоқ хўжалиги экин турининг ҳосилдорлигини ошириш учун алоҳида имкониятларнинг мавжудлиги;


в) етиштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозордаги талаб:

етиштириладган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички бозор эҳтиёжини қондириш даражаси ва ташқи бозордаги талаби;

экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар, агрокластер (кооперация)ларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича таклифлари;


г) қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш:

ҳудудларда бир турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришга ихтисослаштиришга эътибор қаратиш;

сув танқис бўлган ҳудудларда сувни кам талаб қилувчи, сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

экин турлари бўйича етиштириладиган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларининг прогноз кўрсаткичларини белгилаш.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ

ОҚИЛОНА ЖОЙЛАШТИРИШДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифи билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмолчиларининг талабини таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалиги экинларининг навлар бўйича жойлаштирилишини, контурлар бўйича экин турлари тўлиқ экилишини, белгиланган агротехник тадбирлар ўтказилишини, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг қишлоқ хўжалиги еларидан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда етказиб берилиши мониторингини юритади ва уларнинг натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;

ер ҳисоботи бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган ер майдонларини таҳлил қилади;

қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган майдонларнинг чегаралари ва ердан фойдаланувчилар кесимидаги хариталарни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига тақдим этади;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиради ҳамда экин майдонларининг жойлашган чегаралари бўйича тупроқ балл-бонитети тўғрилигини ва ишончлилигини таъминлайди.

Бунда, ер ҳисоботи, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш учун ер майдонлари ва уларнинг фойдаланувчилари кесимидаги хариталар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳар бир ҳудуд (контур) бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги объектив маълумотларни шакллантиради ҳамда "CropAgro" АТга жойлаштиради.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ички ва ташқи бозор талабларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмларини туманлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:

ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ундан қайта ишланган тайёр маҳсулотлар маркетингини олиб боради;

ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича савдо айланмаси ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни давлатлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари:

ҳудудларда экинларни оқилона жойлаштириш ишларини мувофиқлаштиради;

экинларни жойлаштиришда ҳудуднинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт имкониятлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:

қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши ҳамда агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда ҳар чорак якунлари бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиб боради.

11-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини мунтазам ўрганиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.


4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ

ОҚИЛОНА ЖОЙЛАШТИРИШ


12. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги охирги уч йиллик статистик маълумотларга асосланган ҳолда хорижий давлатлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аниқ турларини экспорт қилиш талаблари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ҳар йили апрель ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

14. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 1 июлга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини "CropAgro" АТ орқали қабул қилади;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифлари туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, ирригация бўлимлари ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди;

бунда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экинларни мустақил жойлаштириш бўйича таклифлари уларнинг ихтисослашувига мослиги, экин турлари бўйича контур яхлитлиги таъминланганлиги, сув билан таъминланганли даражаси, охирги 3 йилда олинган ҳосилдорлиги ва ўтмишдош экин турларига мослиги таҳлил қилинади.


15. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларидан экин майдонларининг сув билан таъминланганлик даражаси тўғрисида хулоса олинади ва "CropAgro" АТга жойлаштирилади.

16. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги туман ва фермерлар кесимида киритилган экинларни жойлаштириш таклифларини уч иш кунида "CropAgro" АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, бу ҳақида тизимда автоматик тарзда маълумотнома шакллантирилади. Қуйидаги ҳолларда таклифлар рад этилиши мумкин:

таклифлар қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тамойиллари ва мезонларига мувофиқ бўлмаганда;

контур яхлитлиги таъминланмаганда ва ер участкалари контурлари кесимидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

экспорт талабларига мувофиқ катта ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг муайян турини етиштириш талаб этилганда ва экспорт қилувчи уни харид қилиш учун расмий равишда кафолат берганда.

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги бу ҳақида уч кун ичида рад этиш сабабларини "CropAgro" АТга жойлаштиради ва фойдаланувчиларни тизим орқали хабардор қилади.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар 3 кунда рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, қайтадан таклиф киритишлари мумкин.


18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлинмаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ирригация бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳудуд (массив)нинг суғориладиган ва лалми ерларида 1:10000 миқёсдаги харитага ҳар бир экин тури тегишли шартли белгилар асосида туширилади.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экин майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар кесимида ҳудуд (массив)нинг суғориладиган ва лалми ерларида 1:10000 миқёсдаги харитага туширилган экинларни жойлаштириш натижалари туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими томонидан имзоланади.

19.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ер майдонларининг балл-бонитети тўғрисидаги маълумотлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқ балл-бонитетига нисбатан белгиланган норматив ҳосилдорлигидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларидан етишириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари прогноз кўрсаткичларини белгилайди.

20. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 5 иш кунида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.

Лойиҳага қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, маҳсулот етиштириш прогноз ҳажмлари, шунингдек, ҳудуд (массив)ларнинг экинларни жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган 1:10000 миқёсдаги харита электрон ва қоғоз шаклида илова қилинади.


21. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими - "E-qaror" орқали қабул қилади.

"Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 10 иш кунида ҳар бир қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг контурлар кесимида жойлаштирилган экин турлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини яратади, шунингдек, экинлар экилиши ва ҳолатининг доимий мониторингини юритишда қулайлик яратиш мақсадида "электрон харита"га туширади.


22. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қабул қилган қарор нусхасини ҳар йили 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 20 августга қадар туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг келгуси йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми ерларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорларини умумлаштирган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг келгуси йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми ерларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорлари юзасидан қуйидаги тадбирларни мунтазам ўрганиб боради, жумладан;

қишлоқ хўжалиги экин тури жойлаштирилган майдон (контур)ларда белгиланган экин турларини етиштиришга риоя қилиниши ва агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини;

қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемаларига риоя қилинишини;

сув танқис ҳудудларда сув тежовчи замонавий технологиялар (томчилатиб ва сув тежовчи бошқа технологиялар) кенг жорий этилишини;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экспорт бўйича тузилган шартномалар инобатга олинган ҳолда жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турларининг экилишини.


24. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www.agro.uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилади.


5-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ

ОҚИЛОНА ЖОЙЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИ

МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ


26. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари мониторинги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан юритилади.

Бу тадбир геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш, космик ва спекторли тасвирлар ва бошқа инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона

жойлаштириш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


     

Бажариш

муддатлари

  







1-босқич

Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги

ҳузуридаги Кадастр

агентлиги


    

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси кадастр рақами, фойдаланувчиси, контур рақами, чегаралари, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда) ва бошқа маълумотларни интеграция орқали тақдим этади.

     


Доимий







2-босқич

"Агросаноатни

рақамлаштириш

маркази" МЧЖ


     

"CropAgro" АТда маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, фойдаланувчиларни техник жиҳатдан-қўллаб-қувватлаш, ҳисоботларни автоматик шакллантириш, инсон омилини қисқартириш бўйича дастурий ечимларни жорий этади ва такомиллаштириб боради.

    


Доимий







3-босқич

     

Сув хўжалиги

вазирлиги


Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги


    

Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имконияти тўғрисида;

ички ва ташқи бозордаги талабларни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

       


Ҳар йили

1 майга қадар







4-босқич

Қишлоқ хўжалиги

ерларидан

фойдаланувчилар


    

"CropAgro" АТ орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига киритади.

       


Ҳар йили

1 июлга қадар







5-босқич

Туман

(Қувасой шаҳар)

ҳокимликлари


       

Таклифларни туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди.

       


Уч иш кунида







6-босқич

"Ўздаверлойиҳа"

институтининг

ҳудудий

бўлинмалари


      

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда таклифларни умумлаштиради, "CropAgro" АТда қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.

Ҳар бир экин турини тегишли шартли белгилар асосида 1:10000 миқёсдаги хариталарга туширади.

    


Беш иш

кунида







7-босқич

   

Туман

(Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ирригация бўлими ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси

       


Қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


Икки иш

кунида







8-босқич

Туман

(Қувасой шаҳар)

ҳокимликлари


       

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими - "E-qaror" орқали қабул қилади.

        


Беш иш

кунида







9-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар

ҳокимликлари


          

Туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг келгуси йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорларини умумлаштирган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

        


Ҳар йили

20 августга

қадар







10-босқич

    

"Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

  


Экинларнинг экилиши ва ҳолати мониторингини юритади.


Доимий

11-босқич

Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги


    

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www.agro.uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилади.

         


Ҳар йили

10 сентябрга

қадар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август























































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск