ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Молия вазирининг 13.08.2020 й. 37-сон "Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.08.2020 й. 2462-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2020 й.

N 2462-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.08.2020 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Суғурталовчининг, суғурта брокерининг

ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига

ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги ва 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 30 апрелдаги 42-сон буйруғи (рўйхат рақами 2462, 2013 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 296-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчининг, суғурта брокерининг

ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига

ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;".


3. 7-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;".


4. 8-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;".


5. 9-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;".


6. 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёки олий маълумот тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси (хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган олий маълумот мавжуд бўлган тақдирда);".


7. 12-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига мос келиши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиш йўли билан аниқланади. Номзодлар билан суҳбат Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг веб-сайтида жойлаштирилган саволнома асосида ўтказилади.".


9. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг" деган сўзлар "Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Комиссиянинг ишини ташкил этиш масалалари бўйича Комиссия котиби тайинланади.".


12. 20 ва 21-бандлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Иловадан "М.Ў." қисқартмаси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 август, 34-сон, 403-модда















































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск