Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / ҚҚҚҚ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 й. 515-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2020 й.

N 515




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ ВА БУНДАЙ ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ

ҚИЛИШ  ДАВЛАТ  ТИЗИМИНИ  ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда - ФВДТ) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг ФВДТ функционал қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ФВДТ ҳудудий қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ФВДТ таркибидаги бошқа ташкилотлар уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсинлар (ишлаб чиқсинлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш учун икки ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 августдаги

515-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда

ҳаракат қилиш давлат тизими функционал қуйи тизимида аҳолини

ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда - ФВДТ) фаолиятини бошқариш ва давлат назоратини амалга ошириш.

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштириш ва ФВДТнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини бошқариш ва назоратини олиб бориш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Фавқулодда вазиятларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Ёнғин хавфсизлиги хизмати;

Сейсмик хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси


Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашиш.

Фавқулодда вазиятларда жамоат тартибига ва фуқаролар хавфсизлигига риоя этилишини ҳамда объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш ва қўриқлашни таъминлаш.

Қонунчиликка қарши ҳаракатлар билан курашишда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ва алоҳида даврда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда қатнашиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар чоғида жамоат тартибини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Тиббий ёрдам хизмати билан биргаликда фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган аҳолини ҳисобга олиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Жамоат тартибини сақлаш хизмати;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашган минтақалардаги радиациявий, кимёвий ва бактериологик вазиятнинг назорат қилинишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, муҳандислик-сапёр бўлинмаларини, кимёвий хизмат бўлинмаларини, махсус техника ва моддий ресурсларни фавқулодда вазиятлар минтақаларига етказишда ҳарбий-транспорт авиациясининг қатнашишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун идоравий мансуб объектларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида ахборот алмашинувини амалга ошириш.



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш, зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатиш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларига дори воситаларининг шошилинч етказиб берилишини таъминлаш.

Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлаш.

Аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш тадбирларининг тиббий таъминотини амалга ошириш.

Ташиш мумкин бўлмаган жабрланганларга чет элда тиббий ёрдам бериш тадбирларини амалга оширишда хорижий давлатнинг тегишли тиббиёт муассасаларига кўмаклашиш.

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхатини юритиш.

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда жабрланганларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларнинг тиббий реабилитациясини таъминлаш.

Республика ҳудудида фавқулодда вазиятларда жарохатланган ва халок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар бериш.

Объектларнинг сандружина (постлари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.

Республика ҳудудидаги санитария-эпидемияга оид аҳволни кузатиш, назорат қилиш ва прогнозлаштириш.

Санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, республика ҳудудидаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга оид ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликлар ташхиси бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш.

Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

Тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар минтақаларидаги санитария-эпидемияга оид аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Тиббий ёрдам хизмати;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш объектларини қуришнинг аниқ йўналтирилган дастурларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ўрта ва узоқ муддатли концепциялар, стратегиялар ва дастурларни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш ва таклифлар бериш.



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида моддий ресурслар захирасини яратиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда захира фондидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирларини, мутахассисларнинг хорижий давлатга воқеа жойига етиб боришини ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини молиялаштириш.



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан шартнома асосида чет давлатларга ишга юборилаётган фуқаролар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказиш.

Фавқулодда вазиятларда эвакуация қилинган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида уларни вақтинчалик иш билан таъминлаш.



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларини хорижий давлатда содир бўлган фавқулодда вазият ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу ҳудуддаги вазиятнинг ривожи тўғрисида хабардор қилиш.

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

Фавқулодда вазият содир бўлган хорижий давлатларнинг масъул давлат органлари билан биргаликда жабрланганларга тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келишларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда жароҳатланган ёки ҳалок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига юбориш.

Консуллик устави, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга ошириш.



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон

Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашда иштирок этиш.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва проффесионал таълим муассасаларида ўқувчиларни "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" мавзулари бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнида ҳаёт хавфсизлиги асосларини ўргатишни ташкил этиш чораларини кўриш.

Ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотнинг тезкорлик билан олиниши, қайта ишланиши ва тақдим этилишини таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган аҳоли учун қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказишни ташкил этиш.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз барқарор нархларда таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси зарур бўлган ҳажмда шакллантирилишини ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сақлашни таъминлаш.

Тармоқ таркибига кирувчи объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги, идоравий мансуб объектлардаги авариялар ҳамда ҳалокатлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Ўсимликлар юқумли касалликлари кенг тарқалиши (эпифитотиялар)нинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Зараркунадалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги агрокимёвий вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий назорат хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончлилигини ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.

Сув омборлари, дарёлар ва каналларнинг гидрологик режими, тошқинлар, ҳалокатли сув босишлар, гидротехника иншоотларига табиий таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш.

Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши мумкинлигини прогнозлаштириш.

Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик улардан фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.

Хавф даражаси юқори сув хўжалиги объектларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш.

ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқин сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини сув омборларининг тўғонлари ва гидротехник иншоотлари ҳамда бошқа сув манбаларининг ўпирилиб кетиши билан боғлиқ кутилаётган сув тошқинлари ва ҳалокатли сув босишлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар, хусусан, сув тошқини содир бўлган ҳудудларда зарур ирригация ва мелиорация тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Сув хўжалиги хизмати;

I, II ва III синфга мансуб хавф даражаси юқори бўлган, шунингдек, республика ва минтақа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги


Автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитендан хавфсиз фойдаланиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Йўл ва йўл иншоотларининг техник ҳолати билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига ташиш учун тайёрлаш.

Фавқулодда вазиятларни тугатиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч-воситалари, ҳарбий бўлинмалар, махсус техника ва моддий ресурсларни биринчи навбатда ташишни таъминлаш.

Ёнғин ва авария-тиклаш поездлари, ихтисослашган ва қутқарув тузилмалари шахсий таркибининг темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

Қидирув-қутқарув ҳаво кемалари ва экипажлари ҳамда қидирув ва авария-қутқарув тузилмаларининг қутқарув ишларини олиб боришда иштирокини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясида қидирув ва авария-қутқарув ишларини олиб борувчи хизматлар устидан назорат олиб бориш.

Фавқулодда вазиятларда эвакуация тадбирини амалга ошириш учун автомобиль тузилмалари ва эвакуация поездларини ташкил этиш, шунингдек, уларни эвакуация тадбирларини амалга оширишга тайёрлашни таъминлаш.

Портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органларини, йўловчилар ҳамда аҳолини автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари ва метрополитенда фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Автотранспорт хизмати;

Автойўл хизмати;

Қидирув ва парвозларни авария-қутқарув жиҳатдан таъминлаш хизмати;

Темир йўл ва темир йўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар ташилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги


Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган ҳудудлар ва аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш.

Шаҳарсозлиқ, лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштиришда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизилиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ташкил этиш.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертиза қилиш.

Йирик ва алоҳида муҳим объектларда бажариладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилиш ва уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш.

Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар жойларига етказилган зарарни ҳамда қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилишда иштирок этиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот"

акциядорлик жамияти


Фавқулодда вазиятларда издан чиққан ичимлик сув ва оқова сувлари тизимларини тиклаш, уларнинг фавқулодда вазиятлар шароитларида барқарор ишлашини таъминлашни мувофиқлаштириш.

Уй-жой ва коммунал хўжалиги фаолиятининг барқарорлигини ошириш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар оқибатида зарар кўрган уй-жой ва коммунал хўжалиги объектларини тиклаш ва фаолиятини йўлга қўйиш, жабрланган аҳолини белгиланган меъёрлар миқдорида ичимлик сув билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ичимлик сув таъминоти хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.

"Маҳалла фуқаро муҳофазаси" йиғма гуруҳларини тузиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.

Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудлардан эвакуация қилинган аҳолини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларнинг вақтинчалик жойлаштирилишида иштирок этиш.



Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги


Республика аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини кундалик режимда ва фавқулодда вазиятлар шароитларида ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга қаратилган тадбирларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш.

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, кайта ишлаш, ташиш, саклаш объектлари (қурилмалари)ни монтаж килиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тегишли бўлган атом энергетик реакторлар, ядро-физик қурилмалар, ядровий материаллар ва радиациявий манбаларни ҳамда радиофаол чиқиндиларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини ва ривожланишини таъминлаш.

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш, уларда радиациявий аварияларнинг олдини олиш, ихтисослашган куч-воситаларининг ҳаракат қилишга шайлигини таъминлаш, шунингдек, таъсир кўрсатиш соҳалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.

Тармоқ объектларида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Тармоқ объектларида авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогнозлаштириш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида ишларнинг барқарорлигини ошириш.

Идоравий мансуб йирик гидротехник иншоотлардан чиқариб юборилаётган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ФВДТ бошқарув ва тезкор-бошқарув органлари ҳамда мутасадди хизматларга тақдим этиб бориш.

Хавф даражаси юқори бўлган объектлар, шу жумладан, ёқилғи-энергетика тармоғининг йирик гидротехник иншоотлари, нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектларида ҳамда уларга ёндош ҳудудларда хабар бериш маҳаллий тизимларини яратиш.

Ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларини доимий тайёр ҳолда сақлаш ҳамда тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишди иштирок этишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини тармоқ объектларида авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши хавфи ёки содир бўлганлиги, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятлар чоғида аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари асбоб-ускуналаридан ишончли ва хавфсиз фойдаланишга оид тадбирлар мажмуини, шунингдек, иқтисодиёт объектлари ва республика аҳолисини электр энергияси ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг:

Энергетика хизмати;

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш хизмати;

Ёқилғи-энергетика тармоғи объектларида ишларни олиб боришнинг ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Республика ва маҳаллий даражаларда ҳамда ФВДТ фаолият кўрсатишининг барча режимларида телекоммуникациялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими яратилишида кўмаклашиш.

Фавқулодда вазиятларни тугатишга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқлари билан устун даражада таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.

Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг стационар воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.

Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор этиш мақсадида мобиль алоқа воситалари орқали SMS хабар етказишни ташкил этиш.

ФВДТнинг функционал қуйи тизимининг Алоқа ва хабар бериш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги


ФВДТ фаолиятидаги мавжуд муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга қаратилган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари лойиҳаларини танловлар асосида шакллантириш.

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш учун илмий ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларининг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ФВДТнинг инновацион фаоллигини оширишга кўмаклашиш.



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


Республика иқтисодиёти ва ҳудудлари учун хос зилзилалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши, уларнинг олдини олиш, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича тармоқлар ва объектларнинг фаолият кўрсатиши барқарорлигини оширишга доир тадбирларнинг самарадорлигини прогнозлаштириш муаммолари бўйича илмий тадкиқотларни ташкил этиш.

Республика ҳудудидаги сейсмик ҳодисаларни комплекс кузатишни амалга оширишни, зилзилаларни прогнозлаш ва сейсмик минтақалаштиришнинг илмий асослари ва усулларини ишлаб чиқиш.

Минтақавий, маҳаллий ва майдон даражаларидаги сейсмик таъсирни ва иншоотлар учун сейсмик хавфни баҳолашнинг янги назарий ва амалий усулларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириб бориш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


Аҳоли ва атроф табиий муҳит учун радиациявий, кимёвий, бактериологик (биологик), ёнғин хавфини туғдирадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ёнғин чиқиши, портловчи-радиациявий хавфли юклар (товарлар), заҳарли ва кимёвий моддалар, шунингдек, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан кузатиш ва назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Хавф даражаси юқори бўлган объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти жойлашган минтақаларда экологик вазият устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, уни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.

Саноат чиқиндиларини тўплагичлар, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлашиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Сувдан фойдаланиладиган жойларда очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши ва саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган оқовалари, шунингдек, зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга ташламалари ҳамда чиқиндиларнинг жойлаштирилиши устидан мониторинг олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атроф табиий муҳитда заҳарли моддаларнинг ташланиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Атроф табиий муҳитни муҳофаза ҳамда экологик хавфсизлик бўйича назорат-инспекция хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси


Хавфли табиий геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш, суффозиол, карст)нинг ривожланиш минтақалари (зоналари)ни аниқлаш, уларнинг фаоллашишини ўрганиш ва огоҳлантириш; ёнбағирларнинг табиий барқарорлигини сақлаш бўйича кўчкига қарши ва бошқа олдини олувчи тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.

Аҳоли пунктлари доирасида, тоғли ва тоғолди минтақаларда соғломлаштириш объектлари ва бошқа жамоат объектлари жойлашган зоналарда хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш, линияли иншоотлардан (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар) фойдаланувчи кон-руда корхоналари ва идораларнинг хўжалик фаолияти ҳудуди бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши эҳтимоллари тўғрисидаги геологик ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.

Ер ости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш.

Трансчегаравий ҳудудларда радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган аҳолини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган шаҳарчалар ва хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.

Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни тегишлича келишиш. Улардан фойдаланишда тоғ қияликлари барқарорлиги ҳолатини кузатиб бориш.

Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни баҳолаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолини прогнозлаштириш.

Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланишининг бориши, етказиши мумкин бўлган зарари ҳамда фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллашни ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Кон-руда, кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш саноатида ва "Тошметроқурилиш" объектларини қуришда ер ости ўтиш ишларини бажаришда ишларнинг ҳолати ва хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси


Эпизоотияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларида эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Эпизоотияларни тугатиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Эпизоотияни бартараф этишда ветеринария хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Геологик ва гидрометеорологик хавфли участкаларда ўрмонзорлар барпо этилишининг олди олинишини назорат қилиш.

Ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш ва эпифитотияга қарши курашиш.

Ўрмон хўжалиги соҳасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни ва прогноз мълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиб бориш.



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


Фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектлар ва ҳудудларнинг рельефини ва фавқулода вазият таъсирига тушувчи ҳудудларнинг компьютер модулларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини геодезия ва картография ахбороти, шунингдек, ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.



Ўзбекистон Республикаси Туризмни

ривожлантириш давлат қўмитаси


Туризм хизматларини ташкил этишда, туристик объектларда, туристлар вақтинча жойлаштириладиган, овқатланадиган ва ҳаракатланадиган жойларда, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолат (фавқулодда вазият)ларнинг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш.

Туризм объеклари ва йўналишлари, шунингдек, соҳада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар ва прогноз маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиб бориш.



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси


Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан маҳаллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар, тижорат тузилмаларидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуналар, приборлар ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


Жисмоний ва юридик шахсларга фавқулодда вазиятлар оқибатида етказилган зарарни қоплаб бериш ёки компенсация тўлаш бўйича етказилган зарарни аниқлаш учун баҳолаш ишларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази


Ҳалокатли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлаштириш ва кузатиш.

Сел ва қор кўчкиларига қарши тадбирларни ўтказиш зарур бўлган минтақалар ва ҳудудларни аниқлаш.

Атроф табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошқинлар хавфи мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига гидрометеорологик ахборот тақдим этиш, атроф табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида огоҳлантириш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлари ифлосланиши устидан гидрометеорологик кузатишлар хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекситон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Республиканинг айрим ҳудудларида, маълум майдонларда тарқалган ёки четдан кириб келиб, ўсимликлар оламига катта зарар еткзиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектларининг тарқалиши ва уларга қарши курашиш бўйича назорат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда - хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш.

Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш.

Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш.

Фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


Радиоэшиттириш станциялари ва телевидение орқали фавқулодда вазиятлар хавфи ва юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни аҳолига етказиш.

ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарлари буюртманомалари бўйича аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўзига ўзи ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган эшиттиришларни ташкил этиш.



"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти


Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиши эҳтимоли ва оқибатларини прогнозлаштириш, фавқулодда вазиятлар чоғида улар ишларининг барқарорлигини ошириш.

Кимёвий хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудларда хабар беришнинг маҳаллий тизимларини яратиш.

Кимёвий хавфли объектлардан кимёвий зарарланиши эҳтимоли бўлган зоналарни аниқлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси

Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Сақлаш, технологик қайта ишлаш ва сотиш чоғида дон ва дондан қайта ишланган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар ва бошқа товарларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимининг Тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзмахсусмонтажқурилиш" акциядорлик компанияси,

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси


Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар минтақаларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда қатнашишини таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларига қурилиш материаллари етказиб берилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.



Суғурта ташкилотлари


Сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи мавжуд бўлган ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар хавфи юқори бўлган минтақаларда яшайдиган фуқароларни, шунингдек, бинолар ва иншоотларни, моддий бойликлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонларини суғурталашни таъминлаш.



Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятларда жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича тайёрлаш.

ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларида санитария дружиналарини тузиш, уларни жиҳозлаш ва юкланган вазифаларни бажаришга тайёрлаш, тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида санитария постларини ташкил этиш ва ўқитиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, биринчи навбатда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётига шартнома асосида ўқитишни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 августдаги

515-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш

ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тизимида

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан

муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринлрада - ФВДТ) ҳудудий қуйи тизимларини ташкил этиш, бошқариш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш.

ФВДТ хизматларининг умумий ва махсус вазифалари ҳудудий тузилмаларини, йиғма механизациялаштирилган отрядларни, йиғма қутқарув командаларини, автосанитария отрядларини ташкил этиш ва бошқаришга раҳбарлик қилиш.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларни, шунингдек, тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш тадбирларини ташкил этиш ва назорат қилиш.

Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ, ёқилғи ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

Аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ахборотларни тўплаш ва алмашиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар хавфидан ёки юзага келишидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва хабар бериш.

Гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар мониторингини юритиш.

Аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар масъул мансабдор шахслар мавжуд эмаслиги туфайли чекланган ҳудудларда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш.

Ҳалокат зоналаридаги зарар кўрган аҳоли ҳамда улар жойлаштирилган туманларда эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат ва энг зарур товарлар етказиб берилишини ташкил этиш.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига волонтёрларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ошхоналарда (овқатланиш шахобчаларида) тузилмаларнинг шахсий таркиби ва зарар кўрган аҳоли учун овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлаш.

Дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа товарларни сақлаш, технологик қайта ишлаш, ташиш ва реализация қилишда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда озиқ-овқат ва сувнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан белгиланган чекланган йўл қўйиладиган концентрациялардан ортиқ ифлосланишини назорат қилиш.

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш штаби фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектлари фаолиятини тиклаш ишларини ташкил этиш.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳоли ҳаёт фаолиятини тиклаш.

Қуйидаги ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ФВДТ хизматлари ва тузилмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳамда иқтисодиёт объектларининг умумий ва махсус вазифалар юкланган ҳудудий тузилмалари.

Маҳаллий шароитларга, фавқулодда вазиятларнинг хусусиятига ва вилоятлар (шаҳарлар ва туманлар)нинг моддий-техника базасига қараб фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида ФВДТнинг ҳудудий ва объектлар бўйича қуйидаги хизматларини ташкил этиши ва вазифаларини белгилаши мумкин:

автойўл хизмати - фавқулодда вазиятларни тугатишда йўл-кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш;

автотранспорт хизмати - темир йўл ва ҳаво транспорти органлари билан биргаликда аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни тугатиш учун куч-воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий-маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация туманига олиб чиқиб кетиш;

газ таъминоти хизмати - газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

сув таъминоти хизмати - сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик сув сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш;

ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати - ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотия)ларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ҳудудларида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати -эпифитотийларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотийларни тугатиш;

сув хўжалиги хизмати - сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогнозлаштириш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Сув омборларида олдиндан хабар бериш тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан огоҳлантириш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;

муҳандислик хизмати - тинчлик даврда ҳимоя иншоотлари фонди тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойларга томон ҳаракат қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг ҳаракат қилишини ташкил этиш;

коммунал-техника хизмати - коммунал хўжалиги иншоотлари ва тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардаги аварияларни тугатиш, ҳалок бўлганларга махсус ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шахобчаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

моддий-техника таъминоти хизмати - эвакуация қилинадиган аҳолини энг зарур буюмлар ва анжомлар (кийим-бош, пойабзал ва шу кабилар) билан таъминлашни ташкил этиш, тузилмаларнинг шахсий таркибини анжомлар ва махсус кийим-бош, шунингдек, иқтисодиёт объектларини уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш;

тиббий хизмат - аҳоли ва тегишли тузилмаларнинг шахсий таркиби соғлиғини сақлашга, зарарланганлар ва беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам беришга йўналтирилган даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

санитария жиҳатидан ишлов бериш ва зарарсизлантириш хизмати -зарарланиш жойларидан чиққан одамларга санитария жиҳатидан ишлов бериш, уларнинг кийим-бошлари ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

алоқа, хабар бериш ва ахборотлаштириш хизмати - бошқарув органларини барқарор ва узлуксиз алоқа билан таъминлаш, алоқа ва хабар беришнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, шунингдек, уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг кўрсатмаларига биноан хабар бериш сигналларини узатиш ва қабул қилишни техник жиҳатдан таъминлаш;

жамоат тартибини сақлаш хизмати - шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, фавқулодда вазиятдан зарарланиш жойларида, одамлар тўпланадиган жойларда ва транспортда, аҳолини эвакуация қилиш йўналишларида жамоат тартибини сақлаш;

қўриқлаш хизмати - фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, моддий ва тарихий-маданий бойликларни, шунингдек, аҳоли эвакуация қилинган жойларни қўриқлаш;

ёнғин хавфсизлиги хизмати - шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектларининг ёнғинга қарши хавфсизликни оширишга йўналтирилган муҳандислик-техник, ташкилий ва ёнғиннинг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ёнғин жойларида, табиий офат ҳудудларида, шунингдек, йирик авариялар ва ҳалокатлар юз берганда ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни ўчириш;

ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати - фавқулодда вазиятларни тугатишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси қуйиш шахобчаларидан фойдаланиш;

техник хизматлар - техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган автотранспорт воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарнинг йиғма пунктларига ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг захирасини шакллантириш;

савдо ва овқатланиш хизмати - озиқ-овқат захираларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар захирасининг махсус омборларида озиқ-овқат захираси ғамланишини ташкил этиш. Тузилмаларни ва аҳолини бир кеча-кундузлик таъминот нормалари бўйича озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;

бошпаналар ва бекиниш жойлари хизмати - ташкилотларнинг муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш, муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва тайёрлаш;

энергетика хизмати - фавқулодда вазиятлар шароитларида энергия объектларида барқарор ишлашни таъминлаш ва улардаги аварияларни бартараф этиш. Зарарланиш жойларида қутқарув ишларини олиб боришда иштирок этиш;

фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган уй ҳайвонлари жасадларини йиғиб олиш ва утилизация қилиш хизмати (туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда "Тоза ҳудуд" ДУКлари негизида) ташкил этилади.

Зарурат бўлганда ва тегишли кучлар мавжуд бўлганда ФВДТнинг бошқа хизматлари: авария-техник, радиациявий ва кимёвий ҳимоя, ниқобланиш, ахборот билан таъминлаш хизматлари ва шу кабилар ҳам ташкил этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 августдаги

515-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда) илованинг 27-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 39-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 111-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира"ни ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сон қарори)" 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 63-модда) 1-илованинг 7-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 109-модда) 1-илованинг 12-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)" 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда) 1-илованинг 6-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)" 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 180-модда) 1-илованинг 9-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги 650-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 34-сон, 892-модда) 10-банди ва қарорга 3-илова.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 261-модда) 1-илованинг 41-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори)" 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 52-сон, 1261-модда) илованинг 4-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарорига 2-илованинг 8-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 30-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 65-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 4-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)" 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабатн билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 21-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 13-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори)" 2019 йил 6 декабрдаги 973-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 август












































Время: 0.1334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск