ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.08.2020 й. 513-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 августдаги

513-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига хорижий фуқароларни

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган ўринлар сонига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


2. Хорижий фуқаролар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида белгиланган ўринлар сонига мувофиқ ТДЮУ магистратурасига суҳбат (кейинги ўринларда - суҳбат) асосида ўқишга қабул қилинади.

Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.

Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади.

3. Суҳбат:


юриспруденция соҳасида профессионал билим ва кўникмаларини (назарий билимлар ва амалий кўникмаларни тизимлаштиришга, мустаҳкамлашга ва кенгайтиришга, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш кўникмалари, аниқ ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш учун мавжуд далиллар ва ҳолатларни юридик жиҳатдан тўғри баҳолашга бўлган қобилиятнинг мавжудлиги);


илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилиятни (таҳлил қилиш, фикрлаш, шунингдек, юриспруденцияга оид муаммоларни аниқлай олиш, илмий-тадқиқот фаолияти олиб бориш, асосий илмий тушунчалар ва илмий-тадқиқот ишлари усулларини тушуниш қобилияти);


салоҳият даражасини (билим ва уқувни такомиллаштириш, муаммоларни ҳал қилишга ноанъанавий ёндашуви, ўз устида ишлаш ва малакани оширишга бўлган интилиш, касбий камолотга эришиш мақсадида шахсий имкониятларини максимал даражада кенгайтириш қобилиятининг мавжудлиги, шунингдек жамоада ишлай олиши ва етакчилик сифатларининг мавжудлиги);


одоб-ахлоқ қоидалари ва принципларини (ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларга қизиқиш, ўз позицияси ва фикрини кўрсата олиш ва шу асосда ҳаракат қилиш қобилияти, ёлғон ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, бағрикенглик, юксак одоб-ахлоқ меъёрларини, қадриятларни намоён қилишнинг мавжудлиги) аниқлаш учун ўтказилади.

Хорижий фуқароларни магистратурага ўқишга қабул қилиш учун суҳбат заруратга кўра, масофавий (онлайн) тартибда ўтказилиши мумкин.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


4. Хорижий фуқаролар ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали қабул комиссиясига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган намунадаги ТДЮУ ректори номига ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:

паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова.


5. Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.


6. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича ТДЮУ ректорининг абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича буйруғи қабул қилинганидан сўнг уч кун ичида ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУга тақдим этилади.


3-БОБ. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ТДЮУ

МАГИСТРАТУРАСИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

УЧУН СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1-§. Суҳбат ўтказишнинг умумий шартлари


7. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун хорижий фуқаролар билан суҳбат ўтказиш ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган суҳбат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.

Суҳбат комиссияси таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари киритилиши мумкин.

Суҳбат комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.


8. Суҳбат ТДЮУда таълим бериладиган тилларда ўтказилади.

Суҳбатнинг ушбу Низомга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъулият раис, масъул котиб, унинг ўринбосари ва суҳбат комиссияси аъзолари зиммасига юкланади.



2-§. Суҳбатни ўтказишга тайёргарлик кўриш


9. Суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа асосида амалга оширилади.

Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.


10. Қабул комиссиясининг суҳбатни ташкил этишдаги асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:

суҳбат жараёни адолатли ўтказилишини таъминлаш;

суҳбат ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;

ТДЮУга ўқишга кириш ва унда таълим олиш, шунингдек ТДЮУда яратилган шароитлар ҳақида хорижий фуқароларга ахборот ва маълумотномалар тақдим этиш;

абитуриентларга суҳбат натижаларини эълон қилиш.


11. Суҳбат ўтказиладиган аудиторияни белгиланган талаблар доирасида тайёрлаш масъул котиб ўринбосари зиммасига юкланади.

Суҳбат ўтказиладиган бинода санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши лозим.


12. Суҳбат саволларини тузиш мақсадида ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади.

Суҳбат саволлари эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлар асосида тузилади.

Саволлар қуйидаги талабларга мос келиши керак:

лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши ҳамда профессионал билим ва таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши;

олий таълим даражасига мос бўлиши;

уларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар саволларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши;

умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилган бўлиши лозим.

Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятига қабул комиссияси раиси раҳбарлик қилади.


13. Суҳбат ўтказиш учун эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлар қабул комиссияси раисига топширилади ва билетлар шакллантирилгунга қадар унда сақланади.

Саволлар суҳбат ўтказилишидан бир кун олдин суҳбат билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади.

Ҳар бир билет ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан - жами тўртта саволдан иборат бўлиши лозим.

Шакллантирилган билетлар конвертларга жойлаштирилади ва қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул котибда сақланади.



3-§. Суҳбат жараёнини ташкил этиш ва унинг

натижаларини аниқлаш


14. Абитуриентларнинг суҳбатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.

Суҳбат ўтказилишига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маслаҳатлар ташкил этилади.

Суҳбат ўтказиш жадвали ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа суҳбатдан ўтувчи абитуриентлар рўйхати илова қилинади.

Суҳбат ўтказиш жадвали, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан 10 кун олдин ТДЮУ веб-сайтида жойлаштирилади. Суҳбат, қоида тариқасида, ТДЮУ биноларида ўтказилади.


15. Абитуриент аудиторияга суҳбат бўйича комиссия котиби томонидан таклиф этилади. Суҳбатдан олдин абитуриент паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.

Суҳбат ўтказиладиган бинога абитуриент луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, планшет, компьютер, ноутбук, нетбук, лэптоп ёки бошқа телекоммуникация воситалари ёхуд шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки фойдаланса, суҳбат давомида саволлар билетини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса суҳбат ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб суҳбатдан четлаштирилади.


16. Суҳбат ўтказишда абитуриент саволлар берилган билетни танлайди ва суҳбатга тайёрланиш учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Бунда абитуриент суҳбатга тайёрланиш учун қоғоз варақлардан фойдаланиши мумкин.

Суҳбатдан ўтиш жараёнида абитуриентга билет мазмуни бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан суҳбат 20 дақиқагача давом этади.


17. Суҳбат натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган 1-мезон бўйича баллнинг энг юқори миқдори 40 балл, қолган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 20 баллни ташкил этади.

Жадвал бўйича суҳбатга келмаган абитуриентга 0 балл қўйилади.

Суҳбат натижаларини белгилаш учун суҳбат бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги баҳолаш варағини тўлдириб, уни имзолайди ҳамда суҳбат бўйича комиссиянинг котибига топширади. Котиб хорижий фуқарога суҳбат бўйича комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.

Абитуриентлар суҳбат натижалари бўйича 55 балл ёки ундан кам балл тўплаган ҳолларда суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланади.


18. Суҳбатдан ўтган абитуриентлар рўйхати улар томонидан тўпланган баллар асосида рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади.

Суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.

Суҳбат натижалари ТДЮУ веб-сайтида суҳбат жараёни ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида жойлаштирилади.


19. Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этиш учун қоида тариқасида видео ёки аудиоёзув қўлланилади. Бунда суҳбат жараёни ва натижалари қайд этилган видео ёки аудиоёзув камида бир ой муддат сақланади.


20. ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.


21. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ ректорининг ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида бўйруғи қабул қилинади.


4-§. Суҳбат жараёнини масофавий (онлайн)

тарзда ўтказиш тартиби


22. Масофавий (онлайн) суҳбат мазкур параграфда назарда тутилган қоидаларни инобатга олиб умумий тартибда амалга оширилади.

Масофавий (онлайн) суҳбат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.

Масофавий (онлайн) суҳбатда қўлланиладиган ахборот-коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.


23. Масофавий (онлайн) суҳбатни ўтказиш вақти ва тартиби ТДЮУ томонидан белгиланади ва абитуриентга бу ҳақда 10 кун олдин хабар берилади.


24. Масофавий (онлайн) суҳбатда абитуриент томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.

Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. ТДЮУ ректорининг ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи 2 сентябрдан кечиктирмай қабул қилинади.

26. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ТДЮУ ректорининг буйруғи қабул қилингандан сўнг берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун уч нусхада ва жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА





Тошкент давлат юридик университети ректори

_______________________________га (Ф.И.Ш.) __________________________________________

_______________________________________дан



(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш. (тўлиқ ёзилади))

АРИЗА

хорижий фуқарони Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига қабул қилиш тўғрисида

Менга

магистратура


(магистратура мутахассислиги номи)


мутахассислиги, таълимнинг

тилига ўқишга кириш учун ўтказиладиган


(ўзбек, рус ёки инглиз)


суҳбатда қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим

,




(олий таълим йўналиши)


(тугатган таълим муассасаси номи)

ни

йилда тугатганман.

Маълумотим ҳақидаги ҳужжат (диплом): серияси


,

рақами

.

Мен

тил(лар)ини ўзлаштирганман.


(хорижий тил(лар)нинг номи)


Суҳбатни

тилида ўтказаман.


(ўзбек, рус ёки инглиз)


Туғилган вақтим ва жойим:

йил


,

.


(йил)


(кун)


(ой)


(туғилган жой)

Фуқаролигим


(фуқаролик паспорт (ID-карта) бўйича ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича кўрсатилади)

Доимий яшаш жойим:

         

(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами тўлиқ кўрсатилади)

Паспортга (ID-картага) оид маълумотлар:


,


(серия)


(рақам)


(ким томонидан ва қачон берилган)

.

Халқаро ва миллий олимпиадалар, танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этганлик ҳақида маълумот (иштирок этган бўлса):

.

(олимпиада фани, танлов ихтисослиги, спорт мусобақаси тури, ўтказилган сана, эгалланган ўрин)

Суҳбат ўтказиш тартиби ва қоидалари билан танишдим.



(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.


(имзо)


(ариза берилган сана)




Низомга

2-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети магистратурасига

ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган суҳбатда

хорижий фуқаронинг жавобларини

БАҲОЛАШ ВАРАҒИ

Сана ______________

Хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

1.

Юриспруденция соҳасидаги профессионал билим ва кўникмалари


2.

Илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилияти


3.

Салоҳият даражаси


4.

Одоб-ахлоқ қоидалари ва принциплари


Изоҳ:



Суҳбат бўйича комиссия аъзоси:

(Ф.И.Ш.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 август






















































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск