ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2020 й. ПФ-6053-сон "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.08.2020 й.

N ПФ-6053



БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА БОШҚАРУВНИНГ

АЛОҲИДА ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ

ТУРИЗМНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоятнинг ўзига хос табиий ҳудудларида янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, замонавий туристик инфратузилманинг жадал ривожланишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Яратилган имкониятларга қарамасдан Тошкент вилоятида мавжуд туризм салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаган, туристик инфратузилмани ривожлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган, хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланган мамлакатлар даражасидан кам бўлмаган салоҳиятга эга бўлсада, бугунги кунга келиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар етарли даражада эмас ҳамда ўз ечимини топмаган бир қатор муаммолар мавжуд. Хусусан:

биринчидан, туманда маҳаллий бошқарув тизимидаги муаммолар сабабли, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида манзилли ишлар йўлга қўйилмаган;

иккинчидан, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан, йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмалари эскирган ва талаб даражасида эмас, ахборот-телекоммуникация тармоқлари етарли даражада ташкил этилмаган;

учинчидан, туманнинг бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш якунига етказилмаганлиги сабабли ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида амалга оширилмаган;

тўртинчидан, туманнинг асосий қисми дам олиш рекреацион ҳудуд бўлишига қарамасдан, чиқиндиларни қайта ишлаш, атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ҳолати қониқарсиз даражага келиб қолган.

Бўстонлиқ туманининг маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма билан таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида:


1. Бўстонлиқ туманининг туристик йўналишдаги рақобатдош устунликларидан самарали фойдаланиш, ҳудуднинг ихтисослашувини аниқ белгилаш, туристик, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2024 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинсин.

2. Белгилансинки, алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида:

а) Бош вазир "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция), шунингдек, Бўстонлиқ тумани (кейинги ўринларда - туман) ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида туманда жойлашган аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объекти бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектлар, шунингдек, туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари Дирекцияга кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) реализация қилиш учун ўтказилади;

в) "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда - туристик-рекреацион зона) ҳудудида жойлашган ҳамда ушбу банднинг "б" кичик бандига асосан Дирекцияга ўтказилган давлат мулки объектларини реализация қилиш ва унга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ер участкаларини ижарага бериш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;

ж) туманда (туристик-рекреацион зона ҳудудида жойлашган ер участкалари бундан мустасно), шу жумладан, ўрмон фонди ерларида кўчмас мулкни бузиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани қуриш билан боғлиқ қарорлар Дирекция билан мажбурий тарзда келишилади;

з) туман ҳокими тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, туман прокуратураси, ички ишлар ва солиқ бўлинмаларининг раҳбарлари эса мақоми, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича тегишлича ушбу давлат органларининг республика даражасидаги раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилади;

и) барча давлат бошқаруви органларининг республика даражасидаги раҳбар (ўринбосар)ларидан бири бир вақтнинг ўзида уларнинг тумандаги тегишлича ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун бириктирилади;

к) Дирекция директорига қуйидаги ваколатлар берилади:

хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари билан инвестиция, кредит, молиявий ёрдам ва грантлар жалб этиш бўйича келишувлар (меморандум, шартномалар) тузиш;

туманда жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

ҳудудда жойлашган давлат мулки объектларини гаровга қўйиш орқали кредитлар олиш ва жалб қилиш;

ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида нуфузли консалтинг компаниялари, ҳудудда барпо этилаётган йирик объектларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларига нуфузли хорижий лойиҳа ва пудрат компаниялар ҳамда малакали экспертларни жалб қилиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида туристик-рекреацион зона ҳудудида яшил зоналарни ташкил қилиш, айрим ҳудудларда эса табиатга зарар келтирадиган хўжалик фаолиятини, шу жумладан, чорвачилик, деҳқончилик, янги саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш тақиқланган зоналарни белгилаш;

аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган айрим давлат хизматларини аутсорсинг тизими асосида ташкил этиш;

аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объектлари бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарув компанияларига бериш.


3. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Жамғарма 2023 йил 10 октябрга қадар "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси бошқарувига ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

а) Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

туристик-рекреацион зоналарнинг туристик инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан биринчи босқичда ажратиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит. Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан иккинчи босқичда кредит ажратилиши мазкур Фармон билан белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилган ва аниқ натижаларга эришилгандан сўнг амалга оширилади;

туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлардан ташқари);

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити Жамғармага 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR+3 фоизда ажратилади;

в) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредити ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Жамғарма тушумлари, туманнинг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари, етмаган қисмини республика бюджети ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Белгилансинки:

а) Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан, йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмаларини яхшилаш, ахборот-телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш;

энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудлар ва паркларни яратиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ободонлаштириш, атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ замонавий ечимларни жорий этиш;

лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш;

тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш учун жалб қилинган кредитларни қайтариш, уларнинг фоиз ставкаларини қоплаш;

Дирекция фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш;

туристик-рекреацион зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланадиган харажатларни қоплаш;

Дирекцияга юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;

"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш;

б) Бош вазир Жамғарма маблағларини тақсимловчиси ҳисобланади;

в) Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади;

г) Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари тижорат банклари депозитларига жойлаштирилади;

д) Туризм қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасининг ("чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

туманда лицензия ва рухсатнома беришдан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан республика ва вилоят маҳаллий бюджетига тушадиган маблағлар ва божлар тўлиқлигича туман маҳаллий бюджетига;

туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари), шунингдек, ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Жамғармага йўналтирилади.


6. Белгилансинки, туманнинг ўзига хос туристик қиёфасини яратиш ва аҳоли турар жойларини замонавий инфратузилма асосида қайта барпо этиш мақсадида мазкур ҳудудда жойлашган аҳоли турар жойларини реконструкция қилиш (бино ташқи фасади ва томларини ўзгартириш, қайта қуриш, туризм хизматларини ривожлантириш учун зарур бўлган асбоб-ускунлар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш) учун кредитлар, шу жумладан, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилади.


7. Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими даврида туман ҳокимлиги фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади:

аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш;

илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий бошқарув тизимини жорий этиш;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, шу жумладан, таъмирталаб таълим, тиббиёт ташкилотларини зарур анжомлар, буюмлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан таъминлаш;

туман иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши ҳамда маҳсулотлар (хизматлар) экспортини ошириш;

тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллий бюджетнинг даромадини кўпайтириш, "хуфиёна иқтисодиёт" улушини камайтириш;

йўл-транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, жумладан, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ахборот-телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш;

экология ва атроф-муҳитни яхшилаш, шу жумладан, чиқиндиларни замонавий утилизация қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда туман ҳокимлиги фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.


8. Туман ҳокимлигига қуйидаги қўшимча асосий устувор вазифалар юклансин:

кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш;

хусусий секторда туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида кенг тарғиб қилиш;

замонавий туристик инфратузилма объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, ресторан ва кафелар ҳамда туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)да туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш;

туманнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шу жумладан, туризмни ривожлантириш учун мўлжалланган ер участкаларини зоналар ва лотларга ажратиш ишларини ташкил этиш;

туманнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

туристик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;

транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;

туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини туманда диверсификация қилинишини таъминлаш;

республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қаноатлантиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи туманнинг ички туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;

ташриф буюрган туристларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш;

туманда истиқомат қилувчи аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш чораларини кўриш;

туманда ишлаб чиқилган туризм маҳсулотларининг халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилинишини таъминлаш, туманнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз ҳудуд сифатидаги имижини мустаҳкамлаш;

халқаро рейтингларга асосан туризмни ривожлантиришга етакчи хорижий мамлакатлар, жумладан, Туркия, Франция, Испания, Швейцария, Япония ва Корея Республикаси каби мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этган ҳолда жисмоний тарбия-соғломлаштириш спорт базаларини ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақалари ўтказишга мўлжалланган ёзги ва қишки спорт объектлари ва иншоотларини барпо этиш чораларини кўриш;

тумандаги спорт базалари ҳамда спорт объектлари ва иншоотларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт турлари бўйича маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини, шунингдек, нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали спорт туризмини ривожлантириш;

оммавий ва профессионал спортни, шу жумладан, ёзги ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш;

туристик ва ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, ушбу йўналишга халқаро молия институтлари грантлари ва маблағларини жалб этиш ҳамда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш.


9. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):

а) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;

туманда янги туристик ва ижтимоий инфратузилма объектлари, шу жумладан, меҳмонхона, умумий овқатланиш, маданий кўнгилочар масканлари, дам олиш ва сайил қилиш учун яшил зоналар, парклар сонини кескин кўпайтириш, соҳада янги хизматлар турларини кенгайтириш, транспорт ва логистикани ривожлантириш;

йўл-транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, жумладан, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш;

туманнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, тоғли ва олис қишлоқларида ахборот-телекоммуникация тармоқларини қуриш, ахборот, алоқа, интернет хизматлари сифатини ошириш;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш;

б) илғор хорижий тажрибани ўрганиш якунлари бўйича мазкур Фармонда белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш учун 2020 йил 1 декабрга қадар туманда мутлақо янги ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


10. Қуйидагилар:

туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафардан иборат бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман ҳокимига туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция директори таклифига асосан бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


11. Белгилансинки, Дирекциянинг бошқарув тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва тартиби туристик-рекреацион зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланади.

12. Туманда амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси ташкил қилинсин.

Шўъба штат бирликлари Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилиши белгилансин.


13. Тошкент вилояти табиатини муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан самарали назоратни ташкил этиш ҳамда ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ноқонуний объектлар қурилишининг олдини олиш мақсадида:

давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 10 та штат бирлигини ажратиш орқали Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилсин;

Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура туман ҳудудида жойлаштирилсин.


14. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмаларига қўшимча ажратилаётган бошқарув ходимлари, шунингдек, янги ташкил қилинаётган давлат органлари ва ташкилотлари бошқаруви ходимлари сони тегишлича Тошкент вилояти бўйича ҳокимият, қурилиш, адлия, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан тўлдирилади.


15. Адлия вазирлиги туман ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда консультантларни жалб қилган ҳолда давлат бошқаруви органлари ваколатларининг функционал таҳлили асосида маъмурий-бошқарув жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва давлат хизматларини кўрсатиш ишларининг самарадорлигини оширишни назарда тутувчи тумандаги бошқарув тизиминитубдан такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


16. Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилсин.


17. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

икки ой муддатда туман ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базасини янгилаш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда Қурилиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳамда ноқонуний объектлар қурганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Қуйидагиларга:

а) Дирекция сўровларига асосан туристик-рекреацион зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини дастлабки жойлашувини ва режалаштириш ишларини амалга ошириш учун ўз электрон геофондларидан:

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси - давлат ўрмон кадастри тоифасига кирувчи объектлар бўйича;

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК - давлат шаҳарсозлик кадастри тоифасига кирувчи объектларнинг муҳандислик-геологик қидирувлар ишлари ва топографик хариталар бўйича маълумотларни электрон тарзда (бепул) ёки нусха кўчириш орқали (тўлов сифатида фақат нусха кўчириш харажатлари олинади) Дирекцияга очиқ маълумотлар шаклида тақдим этишига;

б) Дирекцияга туристик-рекреацион зонанинг инфратузилмасини ривожлантириш учун, шунингдек, туманнинг туристик салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини (дронларни) сотиб олиш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.

18. Қурилиш вазирлиги ҳамда "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК 2021 йил 1 февралга қадар маҳаллий ва хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда эркин туристик зона ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.

Молия вазирлиги ўн кун муддатда эркин туристик зона ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Жамғармага 10 миллиард сўмгача бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.


19. Давлат органлари ва ташкилотлари икки ой муддатда бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан туман бўлинмалари бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, заруратга кўра, янги бино қуриш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.


20. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):

а) ўн кун муддатда:

"Тоғли жойларда туристик инфратузилмани ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида";

"Аmirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасини қуришнинг 2-босқичини амалга ошириш тўғрисида";

"Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;

б) икки ой муддатда эркин туристик зонада янги истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда унинг чегараларини кенгайтириш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилсин;

в) жорий йил якунига қадар "Оксок ота" ва "Нурек ота" дарёлари атрофлари бўйлаб туристик объектларни барпо этиш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан, йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр ва алоқа тармоғи инфратузилмасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

г) 2022 йил 1 февралга қадар "Чимён" ҚФЙ ҳудудида жойлашган:

Автомобиль йўллари қўмитаси балансида бўлган автотураргоҳни;

"Ўзсувтаъминот" АЖ балансида бўлган ишламаётган Оқова сувлар узатиш иншооти (СП-2), ишламаётган Оқова сувлар тозалаш иншоотининг (КУ-200) бино ва иншоотлари, уларга бириктирилган ер майдонлари беғараз асосда оператив бошқариш ҳуқуқи билан "Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси балансига ўтказилишини таъминласин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш чораларини кўрсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5273-сон Фармонига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


23. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Бош вазир ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов 2020 йил 20 декабрга қадар ушбу Фармон ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритсин.


25. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 августдаги

ПФ-6053-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ











Хорижий маслаҳатчилар*

Консультантлар*



Ҳоким



Ёрдамчи






































































































Ҳокимнинг саноатни ривожлан-

тириш, иқтисодиёт ва камбағал-

ликни қисқар-

тириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - бўлим бошлиғи


Ҳокимнинг туризмни ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуни-

кациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - инвести-

циялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи


Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг ижтимоий ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи







































































































Бош

мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1


Бош

мутахассис - 1






















































































































































Ҳоким аппарати мудири





























































































































































































Ташкилий-

назорат гуруҳи раҳбари


Ахборот хизмати раҳбари, Матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи


Маънавий-

маърифий ишлар самара-

дорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжат-

ларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи


Вояга етмаганлар ишлари бўйича идора-

лараро туман комиссия котиби


Ҳоким-

нинг чегара масала-

лари бўйича ёрдамчиси


Юридик бўлим

3


Бухгалтер


Умумий бўлим

2





































































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафар.


*) Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 августдаги

ПФ-6053-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Бўстонлиқ туманидаги давлат органлари

ва ташкилотларининг бўлинмалари

бошқарув ходимларининг сони

Т/р

Ташкилот номи


Штат бирликлари сони


I. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ ТУМАН БЎЛИНМАЛАРИГА

ҚЎШИМЧА АЖРАТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1.

Қурилиш бўлими


6*

2.

Туман туризм полицияси


10**

3.

Адлия бўлими


3*

4.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими


8*

5.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси


5*

II. ЯНГИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИ БОШҚАРУВИ ХОДИМЛАРИ СОНИ

6.

Қурилиш соҳасида туман назорат инспекцияси


10*

7.

Туман ҳокимлиги ҳузурида "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


5***

Жами


47

Изоҳлар:

*) давлат бошқаруви органларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони;

**) қўшимча штат бирликлари давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони. Бундан ташқари, туман туризм полициясининг қўшимча яна 15 нафар ходимини сақлаш, шу жумладан рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа зарур бўлган харажатлар Бўстонлиқ тумани маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

***) туман ҳокими ҳокимлик ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бошқарув ходимларининг сонига ўзгартиришлар киритиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 августдаги

ПФ-6053-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" эркин туристик

зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5273-сон

Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг биринчи хатбошисидан "Энергия тежаш миллий компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 9-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги";


б) учинчи хатбошида:

"Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

"келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзмиллийбанк, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Асака" АТБ" сўзлари "тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 11-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тижорат банкларига:";


б) учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 28 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 август, 34-сон, 394-модда

















































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск