ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 21.08.2020 й. 33-2020-Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2020 й. 3163-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2020 й.

N 3163-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

21.08.2020 й.

N 33-2020-Б


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш

давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия

ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Н. Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш

давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия

ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддан бешинчи - олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1 ва 2-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"2-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

а) АБКМ, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача. Бунда:

қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.

2-2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.".


3. 36-банддаги "Банд бўлмаган" деган сўзлар "Ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 37-банднинг биринчи хатбошисидаги "банд бўлмаган" деган сўзлар "ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлмаган ҳолларда унга унинг томорқа ерига мос келадиган енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши бўйича АБКМнинг масъул ходими етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.

Бунда, томорқа ер эгасининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда битта оила учун қуйидаги йўналишлардан бири учун уч томонлама шартнома тузади:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;

суғориш воситалари харид қилиш;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.".


6. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилганда АБКМ томонидан ушбу уч томонлама шартнома асосида субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва тегишли тўлов амалга оширилади.".


7. 5-1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-1-боб. Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар

аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган

шахсларга кооперативлар устав фондига (жамғармасига)

улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш


40-1. Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида кооператив ташкил этмоқчи бўлган муассис (бундан буён матнда муассис деб юритилади) кооператив устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун - ҳар бир аъзога (оилага) субсидия олиш учун ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.

Муассис томонидан мурожаатга кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг (оила аъзоси) Ф.И.О. кўрсатилган рўйхати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик) етиштириш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун муассис ва аъзо ўртасида тузилган пудрат шартномалари нусхалари илова қилиниши керак.

40-2. Мазкур Низомнинг 40-1-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ топширилгандан сўнг АБКМнинг масъул ходими муассиснинг мурожаатини 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари бўйича кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларга субсидия ажратиш учун АБКМ раҳбарига таклиф киритади. Бунда, масъул ходим кооперативга аъзо бўлувчини ишсизлигига, кам таъминланган оила аъзосилигига, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс эканлигига эътибор қаратиши лозим.

40-3. АБКМ раҳбари кооперативга ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг кооператив устав фондидаги улушини шакллантириш учун 2 иш кунида субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради ва почта орқали муассисга юборади. Буйруқда субсидия олувчилар Ф.И.О., субсидия миқдори кўрсатилиши зарур.

40-4. АБКМнинг масъул ходими муассис тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 40-1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ бўлмаганда ёхуд ўрганиш натижаси бўйича муассиснинг мурожаатида кўрсатилган шахс ишсиз, кам таъминланган оила аъзоси, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс бўлмаган ҳолларда 1 иш кунида субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида муассисга рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда ёзма равишда хат юборади.

40-5. АБКМнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғининг нусхасини олган муассис белгиланган тартибда кооператив ташкил этади.

40-6. Муассис белгиланган тартибда кооператив ташкил этганидан сўнг, АБКМга ёзма равишда давлат хизматлари марказида рўйхатга олинган кооперативнинг аъзолари улуши кўрсатилган устав, кооперативнинг асосий реквизитлари, аъзоларнинг мулкий пайи тўғрисидаги гувоҳнома нусхаларини тақдим этади.

40-7. АБКМ 2 иш куни муддатида кооператив устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун кооперативнинг банкдаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда субсидия ажратади ҳамда кооператив раиси (муассис) ва ҳар бир аъзоси ёзма равишда хабардор қилинади.

40-8. Кооперативлар устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия битта оилага фақат бир маротаба ажратилади.".


8. Қуйидаги мазмундаги 5-2-боб билан тўлдирилсин:


"5-2-боб. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги

қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга

иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш

дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни

қоплаш учун субсидия ажратиш


40-9. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчи юридик шахслар (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратишни сўраб АБКМга ариза билан мурожаат қилади.

Юридик шахс томонидан аризага "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотнома, мавжуд ва ташкил этиладиган иш ўринлари сони, ишга қабул қилиш режалаштирилган ишсизларнинг Ф.И.О. кўрсатилган рўйхат ҳамда харид қилинадиган дастгоҳларнинг умумий сони ва қиймати тўғрисидаги маълумот нусхалари илова қилиниши керак.

40-10. Мазкур Низомнинг 40-9-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ топширилгандан сўнг АБКМнинг масъул ходими юридик шахснинг мурожаатини 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади ҳамда субсидия ажратиш учун уч томонлама шартнома ва буйруқ расмийлаштириш бўйича АБКМ раҳбарига таклиф киритади.

40-11. АБКМнинг масъул ходими яратиладиган иш ўринлари ва ушбу иш ўринларига ишсиз фуқароларни ишга қабул қилиш ҳамда юридик шахс харид қиладиган дастгоҳлар сони ва тўлаб бериладиган субсидиянинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва юридик шахс ўртасида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.

40-12. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган юридик шахснинг қўлда гилам ва ипак мато тўқишни ташкил этиш имкониятлари етарли бўлмаган ҳолларда 1 иш кунида субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида юридик шахсга асослантирилган жавоб хати юборилади.

40-13. Етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва юридик шахс ўртасида уч томонлама шартнома тузилгандан сўнг АБКМ томонидан ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва тегишли тўлов амалга оширилади.

40-14. Юридик шахс уч томонлама шартномада кўрсатилган муддатларда дастгоҳларни ўрнатгандан сўнг ташкил этилган иш ўринлари ва ушбу иш ўринларига ишсиз фуқаролар ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимида акс эттиради ва АБКМга ёзма маълум қилади.

40-15. Уч томонлама шартнома бўйича мажбуриятлар белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда АБКМ томонидан тўлаб берилган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.

40-16. Мазкур Низомнинг 5-1-бобида кўрсатилган субсидия тури ҳамда қўлда гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия тури айнан бир юридик шахсга нисбатан татбиқ этилмайди.".


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 август, 34-сон, 404-модда








































































Время: 0.2014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск