ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 й. 521-сон "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2020 й.

N 521



МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА ФАОЛ

ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ УЙ-ЖОЙ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва топшириқлари билан 2018-2020 йиллар давомида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 116 та уй-жойлардан:

350 таси фойдаланишга топширилганлиги;

296 таси ёшлар томонидан рад этилганлиги ва 556 тасининг қурилиши бошланмаганлиги;

2019 йилда 558 та ва 2020 йилда 356 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда қурилган ёшлар уйлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси (кейинги ўринларда -тавсиянома) асосида 2020 йил учун ҳисобга қўйилган 356 нафар ёш оилага уй-жой ажратишда уларнинг талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 йилда "Ўзшаҳар қурилиш инвест ИК" МЧЖ ва "Қишлоқ қурилиш инвест ИК" МЧЖ иштирокида шаҳарларда ва қишлоқ жойларида кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. "Қишлоқ қурилиш инвест ИК" МЧЖ "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ билан биргаликда Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича "Қишлоқ қурилиш инвест ИК" МЧЖ ҳисобрақамларида уй қурувчиларнинг дастлабки бадаллари ҳисобидан жамланган маблағларни уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича "Қишлоқ қурилиш инвест ИК" МЧЖ ҳисобрақамларида уй қурувчиларнинг дастлабки бадаллари ҳисобидан жамланган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилган қисми ҳисобидан:

2019 йилда ёшлар учун қурилган 558 та уйнинг дастлабки бадали учун 30,0 млрд сўм;

2020 йилда қуриладиган уй-жойлар учун 356 нафар ёш оилага уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисмини молиялаштириш учун 11,6 млрд сўм маблағларни қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолда ажратсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёш оилаларга уй-жой қийматининг дастлабки бадали сифатида тўланган ссудани ва унга ҳисобланган фоизларни (кейинги ўринларда - ссуда ва фоизлар) ундириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратида Ёш оилаларга ажратилган уй-жойлар билан ишлаш бўйича назорат гуруҳи (кейинги ўринларда - назорат гуруҳи) ташкил этилади;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг барча ҳудудий кенгашлари (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар)нинг ссуда ва фоизларнинг белгиланган муддатларда қайтарилиши бўйича фаолияти назорат гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилади;

ҳудудий кенгашлар ссуда ва фоизларни шартномада белгиланган муддатда қайтармаган ёш оилаларга бир иш куни ичида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда шартнома асосида тўловларни амалга ошириш юзасидан муддат белгилаган ҳолда, нотариус орқали ёзма билдиришнома (кейинги ўринларда - ёзма билдиришнома) юборади;

ёш оилалар томонидан ёзма билдиришнома талаблари бажарилмаган тақдирда, ҳудудий кенгашлар икки иш куни ичида муддати ўтган қарздорлик бўйича ижро хати ёзиб беришни сўраб нотариусга мурожаат қилади;

нотариус томонидан бир иш куни ичида ижро хати ёзиб берилади ва Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади;

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмаси белгиланган тартибда муддати ўтган қарздорликни ундириш чораларини кўради.


7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:

бир ой муддатда назорат гуруҳининг иш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ёш оилаларнинг ссуда ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлигини ундириш чораларини кўришда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига доимий равишда амалий кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 августдаги

521-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож

бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома

берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда

қурилган ёшлар уйлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Ёш оилалар учун 2019 йилда қурилган

уй-жойлар сони (қолдиқ қисми)


Ёш оилаларга

уй-жой берилиши

лозим бўлган ва

2020 йилда давлат

дастури доирасида

бериладиган уйлар

сони


Уй-жойлар

(квартиралар)

сони


Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи томонидан

ажратиладиган

бошланғич бадалнинг

жами суммаси

(млн сўм)


1

Қорақалпоғистон Республикаси


8

80,6

33

2

Андижон вилояти


25

1 216,3

-

3

Бухоро вилояти


-

-

31

4

Жиззах вилояти


52

2 491,3

-

5

Қашқадарё вилояти


-

-

51

6

Навоий вилояти


-

-

42

7

Наманган вилояти


-

-

12

8

Сирдарё вилояти


22

277,6

86

9

Тошкент вилояти


-

-

60

10

Фарғона вилояти


98

5 225,8

12

11

Хоразм вилояти


84

3 664,5

29

12

Тошкент шаҳри


269

17 029,3

-

Жами


558

29 985,4

356

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 августдаги

521-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 468-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

а) давлат дастурларида 2019 йилда қурилиши белгиланган уйлар бўйича:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидагича миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз;

б) 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:

шаҳарларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади";


б) қарорга 1-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

а) давлат дастурларида 2019 йилда қурилиши белгиланган уйлар бўйича:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз;

б) 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:

шаҳарларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан кўриб чиқилади";


12-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳар йили давлат дастурларида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилалар учун белгиланадиган уй-жойлар сонидан келиб чиққан ҳолда, ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўяди";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда):


а) 2-банддаги "2018-2021 йилларда" сўзлари "2018-2020 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қайд этилсинки, дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:

а) 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидагича миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз;

б) 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:

шаҳарларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади";


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадаллар ва фоиз тўловлари "Ёшлар" уйлари бўйича Республика комиссиясининг тавсияномасига асосан ипотека кредитининг бутун даври давомида ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


г) 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ПАРАМЕТРЫ

строительства в 2018-2020 годах жилья для

особо отличившихся молодых семей, активно

участвующих в общественной жизни страны

N

Наименование региона

Всего

кол-

во

жилья

(ед.)*


В том числе:


2018 год


2019 год


2020 год


типо-

вые

дома

в сель-

ской

мест-

ности


квар-

тиры в

много-

квар-

тирных

домах в

сельской

мест-

ности


квар-

тиры в

много-

квар-

тирных

домах

в горо-

дах


всего


типо-

вые

дома

в сель-

ской

мест-

ности


квар-

тиры в

много-

квар-

тирных

домах

в горо-

дах


всего


типо-

вые

дома

в сель-

ской

мест-

ности


квар-

тиры в

много-

квар-

тирных

домах

в горо-

дах


всего


квар-

тиры в

много-

квар-

тирных

домах

в сель-

ской

мест-

ности


квар-

тиры в

много-

квар-

тирных

домах в

горо-

дах


ВСЕГО:


4960

1316

331

3313

2149

658

1491

2149

658

1491

662

331

331

1.

Республика Каракалпакстан


244

102

26

116

96

51

45

96

51

45

52

26

26

2.

Андижанская область


328

50

13

265

151

25

126

151

25

126

26

13

13

3.

Бухарская область


354

68

17

269

160

34

126

160

34

126

34

17

17

4.

Джизакская область


252

56

14

182

112

28

84

112

28

84

28

14

14

5.

Кашкадарьинская область


390

140

35

215

160

70

90

160

70

90

70

35

35

6.

Навоийская область


348

120

30

198

144

60

84

144

60

84

60

30

30

7.

Наманганская область


150

44

11

95

64

22

42

64

22

42

22

11

11

8.

Самаркандская область


390

140

35

215

160

70

90

160

70

90

70

35

35

9.

Сурхандарьинская область


301

88

22

191

128

44

84

128

44

84

45

22

23

10.

Сырдарьинская область


225

90

23

112

90

45

45

90

45

45

45

23

22

11.

Ташкентская область


450

132

33

285

192

66

126

192

66

126

66

33

33

12.

Ферганская область


444

184

46

214

176

92

84

176

92

84

92

46

46

13.

Хорезмская область


244

102

26

116

96

51

45

96

51

45

52

26

26

14.

г. Ташкент


840

0

0

840

420


420

420


420




*) Количество жилья подлежит уточнению в зависимости от заявок Союза молодежи Узбекистана".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги 760-сон қарорида:


2-бандининг биринчи хатбошидаги "2116" рақами "1264" рақами билан алмаштирилсин;


3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 август




















































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск