Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Внешнеэкономическая деятельность / Страхование экспортных операций /

Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.2020 й. 477-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

477-сон қарорига

1-ИЛОВА



Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти

ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ

фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом экспорт қилувчилар ва уларнинг экспортга йўналтирилган фаолиятини моддий ва молиявий қўллаб-қувватловчи шахсларнинг мулкий манфаатларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш шартларини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


товарлар экспорти - товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисида мажбурият олмасдан олиб чиқиб кетилиши;


хизматлар (ишлар) экспорти - Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахслари томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахслари учун хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш), уларнинг кўрсатилиши (бажарилиши) жойидан қатъи назар;


капитал экспорти - Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахслари томонидан даромад олиш мақсадида чет элдаги бизнесга инвестиция қилиниши;


экспорт шартномаси - экспорт қилиш тартиби, шартлари ва муддатлари келишилган битим;


контрагент - экспорт шартномаси доирасида ўз зиммасига у ёки бу мажбуриятларни олган хорижий жисмоний ёки юридик шахс;


молияловчи шахс - экспорт қилувчи томонидан товарлар ишлаб чиқарилиши (хизматлар кўрсатилиши, ишлар бажарилиши) ва хорижий давлатга жўнатилиши, капиталнинг экспорт қилиниши билан боғлиқ фаолиятни кредит, кафолат, кафиллик, лизинг ёки бошқача шаклда моддий ва (ёки) молиявий қўллаб-қувватловчи маҳаллий ёки хорижий инвестор, тижорат банки, лизинг компанияси, микромолия ташкилоти ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс;

молиялаш шартномаси - экспорт қилувчининг товарлар ишлаб чиқариши (хизматлар кўрсатиши, ишлар бажариши) ва хорижий давлатга жўнатиши, капитални экспорт қилиши билан боғлиқ фаолиятни кредит, лизинг, кафолат, кафиллик, инвестиция ёки бошқа шаклда молиялаш ёки моддий қўллаб-қувватлаш бўйича битим;


суғурталовчи - тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;


суғурта қилдирувчи - экспорт қилувчи ёки молияловчи шахс;


суғурта шартномаси - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни (ишларни) экспорт қилиш, ушбу товарлар ва хизматларни (ишларни) ишлаб чиқариш ҳамда капиталлар экспорти билан боғлиқ фаолиятни сиёсий, тижорат ва логистика таваккалчиликлардан суғурта қилиш бўйича ёзма келишув;


сиёсий таваккалчиликлар - контрагент ёки экспортчининг экспорт шартномаси ёки молиялаш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қилувчи сиёсий ёки макроиқтисодий ўзгаришлар (шу жумладан контрагент мамлакатида импорт ёки экспортга эмбарго жорий этилиши, қуролли низолар, фуқаролар тартибсизликлари, инқилоб, террорчилик ҳаракатлари, расмий органларнинг камситувчи ёки тўсқинлик қилувчи ҳаракатлари, эркин айирбошланадиган валюта етишмаслиги туфайли пул ўтказмаларининг кечиктирилиши, миллийлаштириш, қарз бўйича мораторийлар);


тижорат

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск