ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 29.08.2020 й. 527-сон "Москвa шaҳридaги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" экспозицион марказини сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш дирекциясини тaшкил этиш тўғрисидa"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ

ВAЗИРЛAР МAҲКAМAСИНИНГ

ҚAРОРИ

29.08.2020 й.

N 527



МОСКВA ШAҲРИДAГИ БУТУНРОССИЯ

КЎРГАЗМА МАРКАЗИ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЎРГАЗМА-МАДАНИЙ

МАРКАЗИ" ЭКСПОЗИЦИОН МАРКАЗИНИ САҚЛАБ ТУРИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ДИРЕКЦИЯСИНИ ТAШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДA



Берилган мулкдан самарали фойдаланиш ва Россия Федерацияси фуқаролари ва Москва шаҳри меҳмонларини Ўзбекистон Республикасининг бой тарихи ва миллий маданияти, мамлакатда эришилган ютуқлар билан таништириш, туризм ва инвестиция салоҳиятини илгари суриш, кенг ишбилармон давра вакилларининг эътиборини инвестиция лойиҳаларига жалб этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" экспозицион марказини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга (2019 йил 30 май, Урганч шаҳри) мувофиқ Россия томони Ўзбекистон томонига Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги маданий мерос объекти - 66-павильонни 49 йилга ижарага берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "InterForum" давлат унитар корхонаси таркибида Москвa шaҳридaги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" экспозицион марказини сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш дирекциясини (кейинги ўринларда - Дирекция) Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда:

Россия Федерацияси қонунчилиги талабларига мувофиқ Дирекциянинг таъсис ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Дирекцияни Москва шаҳрида жойлаштириш ва жиҳозлашни, шунингдек, Дирекциянинг фаолиятини Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дирекциянинг таъсис ҳужжатларини унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлигини назарда тутган ҳолда пухта тайёрланишини таъминласин:

кўргазма-ярмарка фаолиятини амалга ошириш;

маданий-оммавий ва концерт тадбирларини ташкил этиш;

мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, халқаро кўргазмаларда маҳаллий туроператорларни кенг реклама қилиш;

кенг кўламдаги реклама ишларини амалга ошириш, шу жумладан, халқаро маданий, саноат ва сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш тўғрисида хорижий фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ахборот манбалари орқали ташкил этилаётган тадбирларда, авваламбор, Ўзбекистон Республикасининг обрўсини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали тарғиб қилишни таъминлаш;

МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатлардан потенциал хорижий харидорларни халқаро маданий, саноат ва туристик кўргазмалари ҳамда ярмаркаларига кенг жалб қилишни амалга ошириш;

вазирликлар ва идораларга Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" экспозицион марказида ўтказилиши режалаштирилаётган кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ва инфратузилма соҳаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш учун Россия Федерациясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини ҳамда илғор технологияларини жалб қилишга кўмаклашиш;

маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, Россия Федерацияси бозорига Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотларининг маҳсулот ва хизматларининг узоқ муддатли экспорт қилиниши ҳисобига ўзаро савдо товарлари номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш.


5. Белгилансинки, Дирекция фаолиятини молиялаштириш:

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

тегишли бинолар (майдонлар) ва иншоотларни ижарага беришдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик, шу жумладан, чет эллик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари;

Россия Федерациясининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" экспозицион марказида намойиш қилиш учун ахборот материаллари ва маҳсулот намуналари ҳар ярим йилда янгилаб борилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида 66-павильондаги "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" экспозицион марказини Ўзбекистон Республикасининг замонавий маданияти ва тарихи тўғрисидаги материаллар ва экспонатлар билан жиҳозлаш бўйича тегишли ташкилий ва молиявий чораларни кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 161-ф-сон фармойишига мувофиқ 2020 йил охиригача Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари тугатилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 161-ф-сон фармойишининг 3-бандидаги "1 июлгача" сўзлари "1 ноябргача" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "InterForum" давлат унитар корхонаси зиммасига Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонда халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркалар, форумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган функциялари юклансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август















































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск