ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш. ФҲДЁ органлари. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 й. 514-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2020 й.

N 514



ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ЁЗИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДА

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони 23-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган функцияларни тўлақонли ва самарали амалга ошириш, жумладан ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Агентлик масъул ҳисобланади;

2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади;

ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади;

ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари) нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш ҳамда мартаба даражалари олишга зарур бўлган иш стажига қўшилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг туман (шаҳар) ҳокимликларига берилган қисмини, уларга тегишли жиҳозлар, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мол-мулкларни белгиланган тартибда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига берилишини, ҳудудий бошқармалар эса - тегишлича уларнинг қабул қилиб олинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда ФҲДЁ органларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 августдаги

514-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда):


а) 3-илованинг изоҳ қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари ходимларининг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади";


б) 4-илованинг изоҳ қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари ходимларининг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига "Давлат нотариал идоралари" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

ҲДЁ органлари

ФҲДЁ органи мудири

1-тоифали инспектор

2-тоифали инспектор".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 12-1-позициясида:


а) "Шакллантириш манбаи" устунидан "ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидан "16" рақами чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 2-1-бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:


Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига



1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига




2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Давлат хизматлари агентлиги директорига




3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосарига




1-даражали адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига






2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК директорига; "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК директорига; "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти ДУК бош муҳарририга




3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқларига, ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига




1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига




2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига




3-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига; ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига


".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 август




















































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск