ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2020 й. 528-сон "Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2020 й.

N 528



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МЕТРОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, шунингдек, метрология хизматлари кўрсатишда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;

Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидалари 3-иловага мувофиқ;

Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидалари 4-иловага мувофиқ;

Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август




































Время: 0.1784
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск