ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /

Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 29.08.2020 й. 528-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 августдаги

528-сон қарорига

4-ИЛОВА



Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.


2. Ушбу Қоидалар давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш соҳасида қўлланадиган ёки қўлланишга мўлжалланган синов воситаларига тааллуқли.

Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган синов воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим:

соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;

моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;

солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;

заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;

умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

саноат хавфсизлигини таъминлаш;

давлат мудофаасини таъминлаш;

меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;

сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;

геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;

ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;

маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.


3. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишдан асосий мақсад жоиз оғиш чегараларида синов шароитларининг худди ўзидай такрорланиш имкониятини тасдиқлаш ва синов воситасининг белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлашдан иборат.


4. Ушбу Қоиадаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


ариза берувчи - синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


ижрочи - белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган метрология хизматлари;


синов шароитлари - синовлар жараёнидаги таъсир этувчи омиллар ёки объектнинг ишлаш режимларининг мажмуи.


5. Синов воситаси ундан фойдаланиш цикли давомида бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт метрологик аттестациядан, хусусан:


бирламчи аттестация - ишлаб чиқаришдан чиқарилгандан, импорт бўйича олиб келингандан ёки таъмирлашдан кейин, шунингдек, синов воситаларини фойдаланишга топширишда ва монтаждан сўнг фойдаланишга тайёрлашда;


даврий аттестация - синов воситаларининг эксплуатация ҳужжатларида белгиланган интервал вақти тугаганда ёки уни бирламчи метрологик аттестациядан ўтказиш пайтида синов воситаларининг тавсифлари техник ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида;


навбатдан ташқари аттестация - синов воситаларининг аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи пломба бузилганда, синов воситаси метрологик аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки созлаш ишларини бажариш зарур бўлган ҳолда, шунингдек, синов воситаларини узоқ муддат сақлашдан кейин фойдаланишга топширишда;


инспекцион аттестация - давлат метрологик назоратини амалга оширишда синов воситаларининг фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлаш зарур бўлган ҳолда;


эксперт аттестация - синов воситаларининг созлиги ёки уларнинг яроқлилиги, меъёрланган техник тавсифларга мувофиқлиги бўйича мунозарали масалалар юзага келганда ўтказилади.


6. Бирламчи метрологик аттестация жараёнида қуйидагилар белгиланади:

аниқ турдаги маҳсулотнинг синов услубиётлари ҳужжатларида белгиланган ташқи таъсир этувчи омилларни ёки синов объектининг иш режимларини ўзидай қайта тиклаш имконияти;

синов шароитлари параметрларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларида белгиланган кўрсаткичлардан оғиши;

ходимларнинг хавфсизлигини ва атроф-муҳитга зарарли таъсир мавжуд эмаслигини таъминлаш;

даврий метрологик аттестация пайтида текширилиши керак бўлган ускуналар тавсифларининг рўйхати, шунингдек, уларни қўллаш усуллари, воситалари ва даврийлиги.

Даврий аттестация синов ускуналаридан фойдаланиш жараёнида, унинг тавсифларининг синов услубиётларининг ҳужжатлари ва эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳажмда амалга оширилади.


7. Синов воситаларини инспекцион ва эксперт аттестациядан ўтказиш жараёнида манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.

Синов воситаларини эксперт аттестациядан ўтказиш терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёки суднинг қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.


8. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.

Инспекцион ва эксперт аттестациядан ўтказиш учун ҳақ шартнома асосида манфаатдор томон томонидан тўланади.


9. Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


10. Синов воситаларини бирламчи ёки даврий метрологик аттестациядан ўтказишнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда бажарилади.



2-БОБ. СИНОВ ВОСИТАЛАРИНИ МЕТРОЛОГИК

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


11. Ариза берувчи ижрочига синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун қуйидагилар кўрсатилган аризани юборади:

ариза берувчини тўлиқ номи манзили ва реквизитлари;

синов воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакат;

синов воситаларининг номи, белгиланиши ҳамда унинг инвентар ёки завод рақами;

баҳоланиши керак бўлган тавсифлар.


12. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

синов воситаси;

синов воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;

синов воситасини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиёти.


13. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш:

стационар лабораторияларда;

кўчма (мобиль) лабораторияларда;

бевосита синов воситалари жойлашган жойларда, ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.

Ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.


14. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишда метрологик аттестация учун мўлжалланган жой шароитлари синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш услубиёти ва дастурида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Синов воситаларини улардан фойдаланиш жойида метрологик аттестациядан ўтказиш ариза берувчининг аризасига кўра ўтказилади. Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.


15. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.


16. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.


17. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади, метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ижрочи уч иш куни мобайнида ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабаблари кўрсатилган хат юборади.

Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда ҳам тузилиши мумкин.


18. Синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиётига мувофиқ амалга оширилади.


19. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси давлат метрология хизмати органларида уч иш куни мобайнида экспертизадан ўтказилиши лозим.

Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизаси натижалари ижобий бўлганда ижрочи эксперт хулосани расмийлаштиради.

Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизаси натижалари салбий бўлганда, ижрочи бир иш куни давомида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда эксперт хулосасини расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.

Ариза берувчи эксперт хулосасида кўрсатилган эътирозлар асосида номувофиқликни бартараф қилади. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин, синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти асосида синов воситаси уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бирламчи метрологик аттестациядан ўтказилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди. Номувофиқликларни бартараф қилиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.

Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.


20. Ариза берувчи синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқишни давлат метрология хизмати органларига ва (ёки) шу турдаги ишларни бажариш бўйича техник ваколатли шахсларга топшириши мумкин.

Ижрочи томонидан ишлаб чиқилган синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизадан ўтказилмайди, бироқ ариза берувчи билан келишилади.

Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти, синов воситаларига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


21. Синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётининг амал қилиш муддати чегараланмаган ва агар у аниқлик ва қайта тикланувчанлик бўйича аттестациядан ўтказилаётган синов воситасига қўйиладиган талабларга жавоб берса, ундан ариза берувчи (келишув бўйича) ёки метрология хизмати томонидан келгусида бир турдаги синов воситасини аттестациядан ўтказиш учун қўлланиши мумкин.


22. Зарурат бўлганда, метрологик аттестациянинг зарур тарзда ўтказилишини таъминлаш учун ариза берувчи ёрдамчи ускуналарни тақдим этади.


23. Синов воситалари таркибига кирадиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтиш пайтига фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатларга эга бўлиши керак.


24. Ижрочи синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётига мувофиқ беш иш кунидан ошмайдиган муддатда синов воситасининг хоссаларини текширади, синов натижалари эса ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича метрологик аттестация баённомаси ва 3-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.


25. Метрологик аттестация натижалари ижобий бўлганда ижрочи ушбу Қоидаларга 4-иловада келтирилган шакл бўйича икки иш куни мобайнида синов воситаларининг метрологик аттестацияси сертификатини расмийлаштиради.

Метрологик аттестация натижалари салбий бўлганда ижрочи ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган шакл бўйича икки иш куни мобайнида синов воситаларининг яроқсизлиги тўғрисида хабарнома беради.


26. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, метрологик аттестациядан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини бажаришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


28. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


1. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.


Зарур бўлган ҳолларда









2-босқич

Ижрочи


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:

метрологик аттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;

метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.


Бир иш куни мобайнида



Уч иш куни мобайнида










3-босқич

Ижрочи


Ариза берувчи томонидан тақдим этилган синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаларини экспертизадан ўтказади:

синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳалари экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради.

синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестацияси дастури ва услубиёти лойиҳалари экспертизаси натижалари салбий бўлганда, номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда эксперт хулосани расмийлаштиради.


Уч иш куни мобайнида









4-босқич

Ариза берувчи


Экспертиза натижалари салбий бўлганда - номувофиқликларни бартараф этади ва синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестацияси дастури ва услубиётининг қайта ишланган лойиҳаларини такрорий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.


Уч иш куни мобайнида









5-босқич

Ижрочи


Бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиётига мувофиқ синов воситасининг хоссаларини текширади ва натижаларни аттестация баённомасида расмийлаштиради:

аттестация натижалари ижобий бўлганда синов воситаларининг метрологик аттестацияси сертификатини расмийлаштиради;

метрологик аттестация натижалари салбий бўлганда синов воситаларининг яроқсизлиги тўғрисида хабарнома беради.


Беш иш куни мобайнида




Икки иш куни мобайнида



     





Қоидаларга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Метрологик аттестациядан ўтказган

метрология хизмати раҳбари


(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" _______________



М.Ў.

Синов воситасининг тавсифларини тадқиқ қилишнинг

__________________ даги _____________-сон

БАЁННОМАСИ


га тегишли бўлган

(ариза берувчининг номи)


        

(синов воситаларининг номланиши, белгиланиши, завод рақами ёки бошқа идентификациялаш белгиси)

Тадқиқот операциялари



(операция номланиши ва (ёки) аттестация дастури ва услубиёти бандининг рақами)

Тадқиқот услубиёти



(аттестация дастури ва услубиёти бандининг рақами)

Қўлланаётган ўлчаш воситалари



(ўлчаш воситасининг тури, завод рақами, бошқа тавсифлари)

Тадқиқотни ўтказиш шароитлари



(ҳарорат, намлик, атмосфера босими ва ҳ.к.)

Экспериментал маълумотлар ва уларга ишлов бериш натижалари


            

(экспериментал маълумотлар жадваллари ва уларга ишлов бериш натижалари)

Хулосалар



(ҳар бир тадқиқ қилинаётган тавсиф бўйича ёки умуман синов воситаси бўйича)

Ижрочилар:


Метрология хизматининг мутахассиси





(имзо)


(Ф.И.О)

Ариза берувчининг вакили





(имзо)


(Ф.И.О)

        





Қоидаларга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Метрология хизматининг раҳбари


(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" _______________



М.Ў.

Синов воситасини бирламчи (даврий)

метрологик аттестациядан ўтказишнинг

_________________ даги ____________-сон

ДАЛОЛАТНОМАСИ


томонидан тақдим этилган

(ариза берувчининг номи)


         

(ускунанинг номланиши, белгиланиши, завод рақами ёки бошқа идентификациялаш белгиси)

       

(синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказган метрология хизматининг номи)


томонидан тайёрланган

(синов воситасини ишлаб чиқуви (тайёрловчи)нинг номи, мамлакат, тайёрловчи завод)



синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказди.

(синов воситасининг номланиши, белгиланиши)


Метрологик аттестация


дан


гача даврда


асосида ўтказилди

(ариза, манфаатдор томон билан шартнома)


Метрологик аттестация


ўтказилди


(метрологик аттестация ўтказиладиган жой)


Метрологик аттестация



(синов воситасининг номланиши, белгиланиши ва унинг қисқача техник тавсифи)

ва ҳужжатлар


тақдим этилди.


(тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати)


Метрологик аттестация



(Синов воситасининг бирламчи ва даврий аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётининг номланиши, тасдиқланган санаси, ким томонидан


га мувофиқ ўтказилди

тасдиқланган, ким билан келишилган (зарур бўлганда)


Метрологик аттестация жараёнида



(аниқланган параметр қийматлари кўрсатилган техник тавсифлар)


аниқланди

Техник тавсифлар



(ҳужжат ёки аризага ҳавола)

билан белгиланган талабларга



(мувофиқ (мувофиқ эмас)

Иловалар:



(метрологик тавсифларни тадқиқ қилиш баённомаларининг рўйхати)

Метрология хизматининг мутахассиси:




(Имзо)


(Ф.И.О.)






(Сана)

            





Қоидаларга

4-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

       

(аттестация ўтказган давлат метрология хизматининг номи)

__________-сон

Синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказиш

СЕРТИФИКАТИ


20___ йил "____" ________ гача

амал қилади.

Ушбу сертификат


га тегишли бўлган


(ариза берувчининг номи)


          

(синов воситасининг номланиши ва белгиланиши,


синов воситасининг бирламчи (даврий) метрологик

завод ёки инвентарь рақами)


аттестация натижаларига кўра 20___ йил "___"________даги________-сон далолатнома


да

(синов воситасиси қўлланадаиган шароитларининг тавсифи)



бўйича

(синаш усули ҳужжати номланиши ва белгиланиши (зарур бўлганда)


          

(синов воситаси ёрдамида синовдан ўтказиш мўлжалланган объектнинг қисқа тавсифи)


синовдан ўтказишда

фойдаланиш учун яроқли деб эътироф этилганлигини тасдиқлайди.

Такрорий метрологик аттестациядан ўтказиш даврийлиги



ой (йил)

Метрология хизматининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


20___ йил "____"____________

берилган сана

         





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Синов воситасининг яроқсизлиги ҳақида

__________________-сон ХАБАРНОМА


Берилган сана

20__ йил "___" _______________

Ушбу хабарнома


га тегишли бўлган


(ариза берувчининг номи)


         

(синов воситасининг номланиши ва белгиланиши,

   


синов воситасининг бирламчи (даврий)

завод ёки инвентарь рақами)


аттестация натижаларига кўра 20___йил "___"_________даги ________-сон далолатнома


бўйича

(синаш усули ҳужжати номланиши ва белгиланиши (зарур бўлганда)


            

(маҳсулот номланиши)

синовдан ўтказишда фойдаланиш учун яроқсиз деб эътироф этилганлигини тасдиқлайди.

Метрологик аттестация

ўтказган бўлинма раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Метрология хизматининг мутахассиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август
















































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск