ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.09.2020 й. ПҚ-4818-сон "Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.2020 й.

N ПҚ-4818



СУД ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

Шу билан бирга, бугунги кунда судларда ишларни кўришда кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли асосан қоғоз шаклида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш талаб этилади.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари этиб белгилансин:

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш;

судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш;

махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш;

суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;

2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида "SMS" хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;

2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич улаш;

судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш;

муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш;

судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш;

судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш.

Белгилансинки, Олий суд ахборот тизими билан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар судларнинг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.


5. 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи "Адолат" ахборот тизимлари комплекси жорий этилсин:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш;

манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш;

суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш;

суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш.


6. Олий суд 2020 йил якунига қадар:

суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобил дастурни ишлаб чиқсин ва уни амалиётга жорий этсин;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларида махсус хоналарни маҳбусларнинг суд мажлисларида ва суд раҳбарияти қабулларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этишлари имконини берувчи ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


7. Судьялар олий кенгаши ва Олий суднинг 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Судьялар олий кенгашига судьялар, судьялик лавозимларига номзодлар томонидан электрон мурожаат қилиш, суҳбат жараёнида бериладиган саволлар ва вазифаларни ахборот тизими ёрдамида автоматлаштирилган ҳолда танлаш;

Судьялар олий мактабига унинг расмий веб-сайти орқали ариза ва мурожаатларни йўллаш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини электрон тарзда шакллантириш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тартибини ўрнатиш.


8. "UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси ҳамда унинг ташкилий тузилмасидаги корхоналар зиммасига суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши режалаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

Белгилансинки, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактабининг буюртмаси асосида доимий равишда "UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси ҳамда унинг ташкилий тузилмасидаги корхоналар томонидан амалга оширилади, уларни ишлаб чиқиш учун шартномалар белгиланган тартибда тузилади ҳамда шартнома нархи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган ўртача бозор нархи асосида шакллантирилади.


9. Ҳудудларда судьялар ҳамда судлар аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари бириктирилсин.

Олий суд Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун судьялар ҳамда судлар аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш юзасидан ҳудудлар кесимида тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


10. Судьялар олий мактаби бир ой муддатда судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган таълим йўналишларининг ўқув дастурларига судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича алоҳида ўқув модулини киритсин.


11. Белгилансинки:

суд тизими учун дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси, халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари;

судлар фаолиятини рақамлаштиришда зарур компьютер, сервер ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси, халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Мазкур қарорнинг самарали ижро этилишини таъминлаш мақсадида:

Олий суд раиси (К. Камилов) ва Судьялар олий кенгаши раиси (Х. Ёдгоров) Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари йиғилишида ҳамда халқаро анжуманларда суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этиладиган ахборот тизимларининг одил судловга эришиш даражасини оширишдаги аҳамиятини муҳокама қилсин, шунингдек судьялар ва судлар аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш чораларини кўрсин;

Олий суд раиси (К. Камилов), ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (Ш. Садиков) Дастур ва "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари (Л. Қудратов) Олий суд раиси (К. Камилов) билан биргаликда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича қарорда белгиланган лойиҳалар ва тадбирлар ижросини таъминлаш учун халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (О. Умаров) Дастур ва "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига кўмаклашсин;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори (А. Ходжаев) Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания ва "Дунё" ахборот агентлиги билан биргаликда аҳоли, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамжамияти орасида суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари ҳамда ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳақида кенг тарғибот ишларини, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ижтимоий роликларни мунтазам равишда жойлаштириш чораларини амалга оширсин.


13. Олий суд, Судьялар олий кенгаши мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ахборот бериб борсин.


14. Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 сентябрдаги

ПҚ-4818-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари

фаолиятини рақамлаштириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номи


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати

Баҳоланган

қиймати*

(млн сўм)


Молиялаштириш

манбаси**


Масъул ташкилотлар


I. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Судьялар ва суд ходимларини замонавий компьютер ва идора техникаси билан зарур миқдорда таъминлаш.


1. Компьютер ва идора техникасига бўлган талабни аниқлаш


2020 йил

31 декабрь

Инвентаризация якунига кўра аниқланади


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Компьютер ва идора техникасини белгиланган тартибда харид қилиш


2021 йил

1 июль


2.

"Ўзбектелеком" АКнинг Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари (Дата-центр)да суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этиладиган ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларини белгиланган тартибда захиралашни ташкил қилиш.


1. Тегишли ҳужжатларни тасдиқлаш


2021 йил

1 апрель

Келишув асосида аниқланади

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсудов), "Ўзбектелеком" АК (Н. Хасанов), Олий суд (Б. Исаков)


2. Сервер ускуналарини ишга тушириш


2021 йил

1 июль

3.

Суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларининг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш.


1. Ахборот хавфсизлиги заифлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш


2022 йил

31 декабрь


Таҳлил якунига кўра аниқланади

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Д. Чиченков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Зарур ускуналар ва дастурий таъминотларни харид қилиш


2023 йил

1 июль


4.

Фуқароларга суд биносидан туриб судлар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида суд биноларига махсус терминаллар ўрнатиш.


1. Терминал параметрларини тасдиқлаш


2021 йил

1 июль


6000,0

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов)


2. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2021 йил

31 декабрь


3. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2022 йил

1 июль


5.

Мурожаат қилувчилар оқими юқори бўлган суд биноларига мурожаатларни қабул қилиш ва ҳужжатларни беришда электрон навбат ускунасини ўрнатиш.


1. Электрон навбат ускуналари ўрнатилиши лозим бўлган суд биноларини аниқлаш


2021 йил

1 июль


Инвентаризация якунига кўра аниқланади

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2021 йил

31 декабрь


3. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2022 йил

1 июль


6.

Судлар фаолиятига IP телефон тизимини жорий этиш.


1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2023 йил

1 январь


5000,0

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсудов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2023 йил

31 декабрь


7.

Ташриф буюрувчилар учун суд биноларини Wi-Fi тармоғи билан таъминлаш.

1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2021 йил

1 июль


200,0

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсудов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2021 йил

31 декабрь


8.

Барча суд залларини суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш тизими билан таъминлаш учун зарур ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш.


1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2020 йил

1 октябрь


7000,0

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсудов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2020 йил

31 декабрь


9.

Видеоконференцалоқа тизими ўрнатилмаган барча судларни видеоконференцалоқа тизими билан таъминлаш учун зарур ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш:




Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсудов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


жиноят ишлари бўйича судлар ва ҳарбий судлар;

1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2021 йил

1 октябрь




2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2022 йил

1 июль


13975,0

фуқаролик ишлари бўйича судлар, маъмурий судлар ва иқтисодий судлар.

1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2022 йил

1 июль




2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2023 йил

1 июль


7500,0

10.

Судьялар олий мактабида симуляция суд мажлиси залига суд мажлисини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиш ҳамда видеоконференцалоқа тизимини жорий қилиш орқали суд мажлисларини ўтказишнинг ўқув ва намойиш этиш имкониятини яратиш.


1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2021 йил

1 апрель

150,0

Хорижий ҳамкорлар маблағлари

Судьялар олий мактаби (Ҳ.М. Исоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)

2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2021 йил

1 октябрь


11.

Қуйидаги ҳолатларнинг тезкор мониторингини олиб бориш мақсадида Олий суд биносида Вазиятли марказ яратиш:

мурожаатларнинг ўз вақтида рўйхатга олиниши ва ишларнинг судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимланишини;

ишларни кўришда судьялар томонидан процессуал тартиб ва муддатларга риоя этилишини;

сервер ускуналари ва дастурларнинг ишлаш ҳолатини;

киберхавф ва уларнинг олдини олишни;

суд залларидаги вазиятни, жумладан суд мажлислари ўз вақтида ўтказилишини.


1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш


2021 йил

31 декабрь



Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)

2. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2022 йил

1 апрель



3. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2022 йил

31 декабрь


400,0

4. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2023 йил

1 июль


150,0

II. СУД ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РАҚАМЛАШТИРИШ

ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ УЛАР

БИЛАН ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

12.

Олий суднинг мавжуд ахборот тизимлари негизида, шунингдек замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда янги дастурий платформа асосида қуйидагиларни жорий этиш орқали ягона "Адолат" ахборот тизимлари комплексини яратиш:

апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш имкониятини яратиш;

суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш тизимини яратиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ахборот тизими орқали жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий судларга электрон мурожаат қилиш тизимини яратиш;

амалдаги ахборот тизимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судларнинг иш юритувига ўтказиш билан боғлиқ қисмларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

амалдаги ахборот тизимларининг апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилиш, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш билан боғлиқ қисмларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

амалдаги судларнинг Электрон қабулхонаси тизимига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун ахборот тизимларининг мобиль версияларини яратиш;

судья ва суд ходимларини янгиликлардан ва судлар фаолиятига оид маълумотлардан хабардор қилиш модулини жорий этиш;

судларнинг моддий техник таъминлаш ҳолати бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш;

суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда тақдим этиш имконини берувчи дастурий модулни ишлаб чиқиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш


2021 йил

31 декабрь


4800,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2023 йил

31 декабрь


13.

"Адолат" ахборот тизимлари комплекси доирасида қуйидагиларни жорий этиш:

электрон ҳужжатлар алмашинуви, мурожаат ва аризаларни электрон шаклда юбориш, судьялик лавозимига номзодлар, вакант судьялик лавозимлари ҳисобини юритиш, судьялик лавозимига тайинлаш учун ўтказиладиган суҳбат жараёнини рақамлаштиришни ўз ичига олган Судьялар олий кенгашининг ахборот тизимини;

электрон ҳужжатлар алмашинуви, мурожаат ва аризаларни электрон шаклда юбориш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини электрон тарзда шакллантириш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тартибини ўз ичига олган Судьялар олий мактабининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш


2021 йил

1 апрель


3600,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Судьялар олий кенгаши (Х. Ёдгоров), Судьялар олий мактаби (Ҳ.М. Исоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2022 йил

1 январь

14.

Замонавий воситалар (гаджетлар)дан фойдаланган ҳолда суд мажлисларида иштирок этиш имконини берувчи мобил видеоконференцалоқани жорий этиш.


1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2020 йил

1 ноябрь


200,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2020 йил

31 декабрь


15.

Видеоконференцалоқа режими орқали жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган шахсларни бевосита улар жойлашган жойдан туриб суд мажлисларида, шунингдек суд раҳбариятининг шахсий қабулларида иштирокини таъминлаш тизимини яратиш.


1. Техник лойиҳа ишлаб чиқиш


2020 йил

1 октябрь


1000,0

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий ҳамкорлар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги (Ш. Собиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось) Олий суд (И. Муслимов)


2. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш


2020 йил

1 ноябрь


3. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш


2020 йил

31 декабрь


16.

Олий суднинг my.sud.uz интерактив хизматлар порталида "Суд хабарномаси" хизматини жорий қилиш.


1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш


2020 йил

31 декабрь


150,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2021 йил

1 июль


17.

Қуйидаги интерактив хизматларни жойлаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлар томонидан суднинг ахборот тизимида очилган "Шахсий кабинет"идан фойдаланиш имкониятини ошириш:

биллинг электрон тўлов тизими;

давлат божи калькулятори;

суд қарорлари банки;

судларда кўрилаётган ишларнинг онлайн жадвали;

фойдаланувчиларни тури бўйича ажратиш (адвокат, жисмоний шахс, юридик шахс вакили ва ҳоказо);

электрон иш юборишда ЭРИдан фойдаланиш мажбурийлигини таъминлаш;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризаларни электрон кўринишда юбориш;

фойдаланувчи ЭРИдан фойдаланган ҳолда даъво, ариза, шикоят ва илтимосномаларни автоматик равишда шакллантириш.


1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш


2021 йил

1 апрель

500,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2022 йил

1 июль

III. ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР МАЪЛУМОТЛАР

ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНАДИГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

БИЛАН МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН АЛМАШИНУВИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

18.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни электрон кўринишда шакллантириш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2020 йил

1 ноябрь


70,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Р. Махмудова), Ички ишлар вазирлиги (Ш. Собиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2020 йил

31 декабрь

19.

Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича"йўл харитаси"га асосан судларда муайян ишни кўриш жараёнида зарур маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олишни жорий этиш.


1. Ишларни "Йўл харитаси"га асосан амалга ошириш


2021 йил

1 июль


2000,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (И. Муслимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), тегишли вазирлик ва идоралар


20.

Суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тизимини яратиш.


1. Техник йўриқномани ишлаб чиқиш


2022 йил

31 декабрь


150,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Исаков), "Узархив" агентлиги (У. Юсупов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш


2023 йил

1 январь


21.

Судларда ишда иштирок этувчи шахсларга суд ҳужжатларини электрон шаклда, шунингдек "SMS" хабар ҳамда электрон почта манзилига юбориш орқали уларни хабардор қилиш тизимини яратиш.


1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш


2021 йил

1 март


50,0

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш


2021 йил

1 октябрь


IV. СУД ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИДАН КЕНГ ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

22.

Судлар фаолиятига жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ҳақида аҳоли орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.


Тренинг, семинар, видео роликлар ишлаб чиқиш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш


Доимий

-

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Олий суд (Б. Исаков), МТРК (А. Ходжаев)


23.

Судлар фаолиятига жорий этилаётган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

1. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш


2. Зарур ҳолларда танланган илғор хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали тажрибаларни ўрганиш


Алоҳида режа асосида

Зарур ҳолларда алоҳида ҳисоб-

китобларга асосан


Халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорликда


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)


24.

Судларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга масъул бўлган ходимлар малакасини доимий тарзда ошириб бориш.


Режа-графикни тасдиқлаш


Ҳар йили

-

-

Тошкент ахборот технологиялари университети (Т. Тешабоев), Олий суд (Р. Махмудова, И. Муслимов, Б. Исаков)


Жами




52895,0




           

*) Лойиҳаларни ижро этишнинг якуний қиймати лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши ва тасдиқланиши, тендер (танлов) савдолари ўтказилишидан кейин аниқланади.

**) Чора-тадбирларни молиялаштириш халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник ёрдам маблағлари ва грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 сентябрдаги

ПҚ-4818-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Судларнинг ахборот тизимларини давлат

органлари ва ташкилотларининг ахборот

тизимлари билан интеграция қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш

шакли


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Кўчмас мулкни ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга беришга тақиқ қўйиш, мол-мулкни хатлаш, шунингдек тақиқни (хатловни) бекор қилиш ҳақидаги маълумотларни суд (судья) томонидан тўғридан-тўғри "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш механизмини жорий этиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

февраль


2021 йил

март

Олий суд (И. Муслимов), Адлия вазирлиги (Б. Кучкаров)


2.

Олий суд ва Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминлаш, хусусан:

жисмоний шахсларнинг туғилганлиги тўғрисида;

жисмоний шахсларнинг тузилган никоҳлари тўғрисида;

жисмоний шахсларнинг никоҳдан ажратилганлиги тўғрисида;

жисмоний шахсларнинг ўлими тўғрисида маълумотлар.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

январь


2021 йил

февраль


Олий суд (И. Муслимов), ДХА (Н. Мухаммадиев)


3.

Одил судловни амалга оширишда суд-экспертиза муассасалари билан суд экспертизасини ўтказишга сўров юбориш, экспертни суд мажлисига чақиртириш, эксперт хулосаларини ва суд экспертларининг қўшимча ёки бошқа зарур маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимосномаларини қабул қилиш имконини берувчи ўзаро электрон маълумотлар алмашинувини жорий этиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш

2021 йил

апрель


2021 йил

май

Олий суд (И. Муслимов), Адлия вазирлиги (Б. Кучкаров)


4.

Судлар томонидан почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминлаш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

сентябрь


2020 йил октябрь

Олий суд (И. Муслимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), "Ўзбекистон почтаси" АЖ (А. Файзуллаев)


5.

Иш ҳақи, бюджет олдидаги солиқ қарздорлиги ва юридик шахслардаги мавжуд иш ўринлари сони ҳақидаги маълумотларни судлар томонидан электрон шаклда олинишини таъминлаш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

ноябрь


2020 йил

декабрь

Давлат солиқ қўмитаси (М. Мирзаев), Олий суд (И. Муслимов)


6.

Судлар ва давлат архиви ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ва ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

март


2021 йил

апрель

"Ўзархив" агентлиги (У. Юсупов), Олий суд (И. Муслимов)


7.

Ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда суд мажлиси иштирокчиларини хабардор қилиш ҳамда одил судловни самарали амалга ошириш мақсадида суд ажримига асосан сўраладиган маълумотларни (жумладан, иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган мобил телефон рақамлари ва пеленгация маълумотлари) алмашишнинг электрон шаклини йўлга қўйиш.


1.Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

июнь


2021 йил

июль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Олий суд (И. Муслимов), ваколатли идора


8.

Судларга суд жараёни иштирокчиси ҳақида қуйидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш:

пенсия ва нафақалар олиш;

ижтимоий ҳимоя ягона реестрида мавжудлиги (кам таъминланган);

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

март


2021 йил

апрель


Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Халқ банки (Ф. Саламов), Олий суд (И. Муслимов), Молия вазирлиги (О. Исаков)


9.

Судларга суд жараёнлари иштирокчиларининг сув таъминоти, канализация хизмати, шунингдек иссиқлик таъминоти бўйича мавжуд қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

ноябрь


2020 йил

декабрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишвазирлиги (С. Саифназаров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (С. Абдуллаев), Олий суд (И. Муслимов)


10.

Судларга суд жараёнлари иштирокчиларининг газ ва энергия таъминоти хизматлари бўйича мавжуд қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

ноябрь


2020 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги (А. Султанов), "Ўзбекнефтегаз" АЖ (М. Абдуллаев), Олий суд (И. Муслимов)


11.

Судларга суд жараёнлари иштирокчиларининг маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун мавжуд қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

ноябрь


2020 йил

декабрь


Экология қўмитаси (Н. Обломуродов), Олий суд (И. Муслимов)


12.

Судларга кўчмас мулк объектлари, уларнинг мулкдорлари ва эгалик тарихи ҳақида маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

октябрь


2020 йил

ноябрь


Давергеодезкадастр қўмитаси (Ш. Хабибуллаев), Олий суд (И. Муслимов)


13.

Ўзбекистон Республикасининг туманлари кесимида корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни интеграция йўли билан олишни ташкил этиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

апрель


2021 йил

май


Статистика қўмитаси (З. Зияев), Олий суд (И. Муслимов)


14.

Олий суд ва Давлат статистика қўмитаси ўртасида статистик маълумотлар алмашинуви бўйича электрон ҳамкорликни ташкил этиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

апрель


2021 йил

май


Олий суд (Б. Исаков), Статистика қўмитаси (З. Зияев)


15.

Судларга жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва ЖШИРга эга бўлган) наркология диспансерида ҳисобда туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

июнь


2021 йил

июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Олий суд (И. Муслимов), ИИВ (Ш. Собиров), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Турахужаев)


16.

Судларга жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва ЖШИРга эга бўлган) психоневрология диспансерида ҳисобда туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

июнь


2021 йил

июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Олий суд (И. Муслимов), ИИВ (Ш. Собиров), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Турахужаев)


17.

Олий суд ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг "Судланган шахсларни ҳисобга олиш ва уларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари" тизими билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

январь


2021 йил

февраль


ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (Б. Адилов), Олий суд (И. Муслимов)


18.

Олий суд ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг "Марказлашган пробация электрон тизими" билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

январь


2021 йил

февраль


ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (Б. Адилов), Олий суд (И. Муслимов)


19.

Ишга жалб қилинган ва маҳкум шахсларнинг Ягона ахборот тизими орқали судлар томонидан муқаддам судланган шахслар ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имконини яратиш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

ноябрь


2020 йил

декабрь


Олий суд (И. Муслимов), ИИВ (Ш. Собиров)


20.

Ишда иштирок этувчи жисмоний шахслар ҳақида маълумотлар олиш имкониятини яратган ҳолда Олий суд ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг "Манзил", "E-Fuqaro" ва Давлат персоналлаштириш марказининг "Жисмоний шахслар" ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

сентябрь


2020 йил

октябрь


Олий суд (И. Муслимов), ИИВ (Ш. Собиров), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Турахужаев)


21.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги шахсларнинг суд жараёнларида ва суд раҳбариятининг шахсий қабулларида бевосита жорий жойлашув жойидан иштирокини таъминлаш мақсадида Олий суд ва Жазони ижро этиш бош бошқармаси видеоконференцалоқа терминалларини боғлаш.


1. Техник лойиҳани ишлаб чиқиш


2. Созлаш ва ишга тушириш

2020 йил

сентябрь


2020 йил

октябрь

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (Б. Адилов), Олий суд (И. Муслимов)


22.

Судларга хорижий валюталарнинг курси ва юридик шахсларнингҳисобварақлари ҳолати ҳақида онлайн маълумот олиш имконини яратиш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

май


2021 йил

июнь


Марказий банк (И. Абдугафаров), Олий суд (И. Муслимов)


23.

Барча суд тўловларини фақат Олий суднинг биллинг тизими орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш.


Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш


2021 йил июнь

Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий банк (И. Абдугафаров), Олий суд (И. Муслимов)


24.

Суд мажлиси иштирокчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, шунингдек транспорт воситалари ва уларнинг техник ҳолати ҳақидаги маълумотларни судлар томонидан онлайн олишни таъминлаш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3.Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

февраль


2021 йил

март

ИИВ (Ш. Собиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Олий суд (И. Муслимов)


25.

Олий суд электрон ҳужжат алмашинувининг Ижро интизомини назорат қилишнинг ягона тизими (Ijro.gov.uz) билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2020 йил

октябрь


2020 йил

ноябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Олий суд (И. Муслимов)


26.

Давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш), инвестиция масалалари ва банкротлик билан боғлиқ иқтисодий ишларни кўриш доирасида Олий суд ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот тизимларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

февраль


2021 йил

март


Олий суд (Б. Исаков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Т. Набиев)


27.

Олий судга Ўзбекистон Республикаси Президенти (pm.gov.uz) ва Бош вазири (business.gov.uz)нинг виртуал қабулхоналари орқали электрон шаклда келиб тушадиган мурожаатлар ҳамда уларнинг жавоблари юзасидан мавжуд ахборот тизимларини Олий суднинг электрон ҳужжатлар айланиши тизими билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

июнь


2021 йил

июль


Олий суд (Б. Исаков), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари (А. Усманов), Савдо саноат палатаси (И. Джасимов)


28.

Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни судлар томонидан онлайн олишни таъминлаш.


1. Техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш


2. Веб-хизматни яратиш


3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш


2021 йил

март


2021 йил

апрель


Олий суд (И. Муслимов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)


               

*) Ахборот ва маълумотлар алмашинуви идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 сентябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 4 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 14 сентябрь, 35-36-сон, 409-модда

































































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск