язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари / Давлат активларини бошқариш агентлигининг 29.08.2020 й. 01/11-15/09-сон, Мудофаа вазирлигининг 28.08.2020 й. 37-сон "Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш" Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.09.2020 й. 1769-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.09.2020 й.

N 1769-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

29.08.2020 й.

N 01/11-15/09

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2020 й.

N 37

ҚАРОРИ



"Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш"

Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш

Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони ва 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон "Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Мудофаа вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг 2008 йил 5 февралдаги 01/19-18/01, 3-сон "Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш" Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1769, 2008 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 41-модда);

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг 2014 йил 30 сентябрдаги 01/27-26/25, 15-сон "Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш" Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1769-1, 2014 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 516-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори



С. Бекенов

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 сентябрь