язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 4-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда

фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги

келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса - бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни (кейинги ўринларда - сервитут) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Сервитут уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.


3. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;

ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;

ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва қувурлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;

молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;

ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.

Сервитут шакли ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берувчилар ўртасида тузилади.


4. Сервитут давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим ва ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитутни рўйхатдан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.


7. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Сўровномага сервитут ёки суднинг қарори илова қилинади.


10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:


а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;


б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.


16. Қуйидагилар сервитутни давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади, сервитут давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хақида QR-код (штрихли код) қўйилган реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


18. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламент

1-ИЛОВА



ЕР УЧАСТКАСИДА СЕРВИТУТ ЎРНАТИШ

ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВ

_______________ ш.

______ йил "____"_____________


(ер участкаси ҳуқуқ эгасининг номи)

"Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси, бир тарафдан, ва

(сервитут ўрнатилишидан манфаатдор номи)

сервитут ўрнатилишидан манфаатдор (кейинги ўринларда - "манфаатдор") иккинчи тарафдан, биргаликда "Тарафлар", алоҳида эса "Тараф" деб аталувчилар ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида тузди:


1. КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ

1.1. Ер участкаси ҳуқуқ эгасига


(хужжат номи, берилган санаси ва рақами)

ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

1.2. Ер участкасининг манзили

.


(тўлиқ манзил кўрсатилади)

1.3. Умумий майдони________кв.м.га тенг бўлган ер участкасининг сервитут ўрнатилаётган қисмининг умумий майдони ________ кв.м.ни ташкил этади.


1.4. Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитут бўйича келишилган схемаси илова қилинади ва ушбу схема келишувни ажралмас қисми ҳисобланади.


1.5. Ушбу келишув бўйича сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.


1.6. Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу келишув имзоланган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида амалга оширилади.



2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга мажбур:

сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб Манфаатдорга ушбу келишувнинг 1.2-бандида кўрсатилган Ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш;

манфаатдорга сервитутдан мақсадли фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик;

манфаатдор билан биргаликда сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш;

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда, уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан уни йиғиштириш, қўриқлаш, таъмирлаш ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиш;

учинчи шахслар билан ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиладиган тақдирда, ушбу масалани Манфаатдор билан ёзма шаклда келишиш.


2.2. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга ҳақли:

Манфаатдор томонидан сервитутдан мунтазам равишда (икки маротаба ва ундан ортиқ) ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу келишувни бекор қилишни талаб қилиш;

Манфаатдорда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ушбу келишувни Манфаатдорни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бир тарафлама тартибда бекор қилиш.


2.3. Манфаатдор қуйидагиларга мажбур:

сервитутдан фақат ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланиш;

ер участкасининг ҳуқуқ эгаси билан биргаликда сервитутни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри органларида давлат рўйхатидан ўтказиш;

ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ер участкаси ҳуқуқ эгасини биринчи талабига кўра сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш;

учинчи шахслар билан ушбу Ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиш масаласини келишиш юзасидан Ер участкасининг ҳуқуқ эгасидан хабарнома олинган тақдирда, шундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида ёзма равишда жавоб бериш.


2.4. Манфаатдор сутканинг исталган вақтида сервитут билан юклаштирилган ер участкаси орқали ўз ҳудудига ўтишга ҳақли.



3. СЕРВИТУТ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ҲОЛЛАРИ


3.1 Ушбу келишув билан белгиланган сервитутнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Манфаатдор ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси бир шахсга бирлашганда;

Манфаатдор сервитутдан воз кечганда, бунинг учун сервитут бекор қилинишидан _________ кун олдин ер участкаси ҳуқуқ эгасига ёзма хабарнома юбориш зарур;

кетма-кет _________________ йил давомида сервитутдан фойдаланилмаганда;

Манфаатдорда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлганда.



4. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ


4.1. Тарафлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўғрисида улар юзага келган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши керак.


4.2. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда ушбу келишув бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади.



5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


5.1. Ушбу келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилади ва шартлашаётган Тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.


5.2. Ушбу келишув бўйича низолар Тарафлар томонидан музокаралар йўли билан ҳал этилади, келишувга эришишнинг имкони бўлмаганда эса суд орқали ҳал этилади.



6. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ


Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси

Манфаатдор

СТИР


СТИР




банкдаги


ҳисобварақ рақами


Банкдаги


ҳисобварақ рақами


М.Ў.


М.Ў.




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда

фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги

келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


Сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади


Ўз хоҳишига

кўра





2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП


Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади


Сўровнома тўлдирилиши билан




3-босқич


Марказ


1. Сервитутни рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.


2. Сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этади.


1 иш куни мобайнида









4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида







Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



(санаси)


(рақами)

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда

фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни

давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР (ЖШШР):


4. Яшаш манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. СТИР:


3. Юридик манзили:


4. Телефон рақами:


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):


2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):


3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:


Сўровномага илова:

Сервитут келишуви ёки суднинг ҳал қилув қарори

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь