язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 5-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

5-ИЛОВА




Фуқароларнинг номида шахсий турар жой

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда - ариза берувчи) республика миқёсида номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) бериш тартибини белгилайди (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги сўровномалари бундан мустасно).


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) маълумотнома тақдим этадилар.


3. Давлат хизматлари марказлари ёки давлат органлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.


4. Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки давлат органи ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.


7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ҳар бир шахс учун).

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:


а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;


б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;


в) давлат органлари орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - давлат органлари ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.


10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб ёки давлат органлари орқали мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ёки давлат органлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.


13. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Фуқароларнинг номида шахсий турар жой

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида

маълумотнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи



Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, давлат органлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади


Ўз хоҳишига

кўра




2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


3. Давлат органлари


Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади


Сўровнома тўлдирилиши билан





3-босқич


Марказ


1. QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига юборади.


2. Маълумотнома расмийлаштиришни рад этади.


3 иш куни мобайнида








4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот- коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


(санаси)


(рақами)


Фуқароларнинг номида шахсий турар жой

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида

маълумотнома бериш бўйича

СЎРОВНОМА

I.  (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР (ПНФЛ):


4. Яшаш манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Маълумотнома олувчилар:

Т/р

Ф.И.О. (ўзгарган бўлса, олдинги Ф.И.О. ҳам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Паспорт серияси ва рақами

Яшаш манзили (рўйхатда туриши бўйича)

1.




2.




...




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь