ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2020 й. 539-сон "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2020 й.

N 539



ЮРИДИК ШАХСЛАР, ФАОЛИЯТИНИ

ВАКОЛАТХОНА, ФИЛИАЛ ЁКИ ДОИМИЙ МУАССАСА

ОРҚАЛИ  АМАЛГА  ОШИРАЁТГАН  ЧЕТ  ЭЛ  ЮРИДИК

ШАХСЛАРИ  ВА  ТАДБИРКОРЛИК  ФАОЛИЯТИ  БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА САҚЛАШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда - марказий маълумотлар базаси) юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади ва юритилади;

марказий маълумотлар базасини ташкил этиш, амалиётга жорий қилиш ва юритишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳасининг молиялаштириш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

марказий маълумотлар базаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги ягона маълумот манбаи ҳисобланади;

мазкур қарорга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ масъул давлат органлари томонидан тегишли маълумотномалар ва классификаторлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимида жойлаштирилади ва янгилаб борилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ой муддатда 2020 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини марказий маълумотлар базасига интеграция қилиш графигини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда:

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган замонавий сервер ускуналарини харид қилсин ва ўрнатсин, "Электрон ҳукумат" тизими доирасида идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун ишлатилувчи сервер ускуналари кейинчалик Электрон ҳукуматнинг маълумотларни қайта ишлаш ягона марказига жойлаштирилишини назарда тутсин;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқласин;

в) 2021 йил 1 январга қадар марказий маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.


4. Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари:

икки ой муддатда мазкур қарорга 2-иловада келтирилган маълумотномалар ва классификаторлардан фойдаланиш бўйича ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларига ўзгартириш киритилишини таъминласинлар;

2021 йил 1 январга қадар юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ўзларининг мавжуд маълумотлар базаларидаги маълумотларни ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлаш бўйича хатловдан ўтказсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда марказий маълумотлар базасидаги йиғма маълумотларни эълон қилиш жадваллари намуналарини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар ой якуни бўйича таҳлилий маълумотларни белгиланган тартибда вазирлик ва идораларга тақдим этиб боришни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали қуйидаги маълумотларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - рўйхатдан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари, адвокатлик бюролари ва фирмалари, адвокатлар ҳайъати тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - рўйхатдан ўтган банклар, кредит бюролари ва хорижий банкларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - хорижий тижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтган ваколатхоналари тўғрисидаги маълумотлар марказий маълумотлар базасига ўтказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг 7-банди 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 сентябрдаги

539-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона,

филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган

чет  эл  юридик  шахслари  ва  тадбиркорлик  фаолияти

билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий

маълумотлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашда

фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Классификатор ва

маълумотномалар номи

Маълумотнома/ классификатор тури

Масъул давлат органи

1.

Миллатлар классификатори

Халқаро классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

2.

Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

3.

Мулкчилик шакли классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

4.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

5.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир)

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

6.

Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

7.

Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

8.

"Жаҳон мамлакатлари" классификаторлари

Халқаро классификаторлар

Давлат божхона қўмитаси

9.

Гендер классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

10.

Валюталар классификатори

Халқаро классификаторлар

Марказий банк

11.

Манзиллар маълумотномаси

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давергеодезкадастр

12.

Юридик шахснинг ҳолати классификатори

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давлат солиқ қўмитаси

13.

Юридик шахсларни тугатиш сабаблари маълумотномаси

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давлат солиқ қўмитаси

14.

Фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш сабаби маълумотномаси

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давлат солиқ қўмитаси

15.

Кичик бизнесга алоқадорлиги маълумотномаси

Умумдавлат классификаторлар

Давлат статистика қўмитаси

16.

Солиқ режими классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Давлат солиқ қўмитаси

17.

Солиқ тўловчи тури классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Давлат солиқ қўмитаси

18.

"Ўзбекистон Республикаси банклари" маълумотномаси

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Марказий банк

  

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 сентябрдаги

539-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда янгидан рўйхатдан ўтказган адлия органи бу тўғрида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органини, тегишли рўйхатдан ўтказиш маълумотлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади. Олинган маълумотлар асосида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органи бу тўғрида давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда бу ўзгаришлар ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

34. Почта манзили, банк реквизитлари ўзгарган тақдирда ННТ бир ой муддатда бу тўғрида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар қилиши шарт.

Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган почта манзили ўзгарганлиги бўйича билдиришномани олган куни бу ўзгаришнинг ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди";


б) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида давлат реестридан ННТ тўғрисидаги тегишли маълумотлар ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

Бунда ННТ бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 сентябрь
































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск