ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 25.08.2020 й. 18/9-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.09.2020 й. 3229-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2020 й.

N 3229-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.08.2020 й.

N 18/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сон "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон қарори (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3229/0455-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 56-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно;".


2. 65-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 сентябрь










































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск