ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 04.09.2020 й. 202-мҳ-сон "Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.09.2020 й. 2149-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.09.2020 й.

N 2149-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.09.2020 й.

N 202-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                      Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банддаги "давлат нотариал идорасида (кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади)" деган сўзлар "нотариал идорада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс - уч йил мобайнида"


3. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Нотариал идораларда" деган сўзлар "Давлат нотариал идораларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёри Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёри Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан танлаб олинади.".


4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Стажировка ўтаганлар тегишли адлия бошқармаси ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиб борилади.".


5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади. Бунда, навбат асосида ва қоида тариқасида, бир нотариусга битта стажёр бириктирилади.

Давлат нотариал идораси нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида фаолиятини қайта ташкил этганда, стажировка ўташ муддати якунланмаган нотариус стажёри стажировка ўташни ушбу хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус раҳбарлигида давом эттиради.".


6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Стажировка ўталишини ўрганиш, умумлаштириш ва назорат қилиш адлия бошқармаси ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.".


7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади.

Бунда, давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрлигига номзод томонидан тегишли ҳудуддаги адлия бошқармасига, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг стажёрлигига номзод томонидан эса, Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.

Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар нусхасини тавсияномага илова қилган ҳолда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга юборади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишига асос номзоднинг мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга мос келмаслиги ҳисобланади.".


8. 11-банднинг "д" ва "е" кичик банлдлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);";

е) меҳнат дафтарчасининг иш жойидан ёки нотариал тасдиқланган нусхаси ёхуд юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма;".


9. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрини ишга қабул қилишда фуқаронинг ҳужжатлари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.".


10. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Давлат нотариал идорасига стажёрликка қабул қилиш тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади. Ушбу буйруқ билан стажировка раҳбари ҳам тайинланади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариуснинг буйруғи билан амалга оширилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.".


11. 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрининг шахсий иши тегишлилиги бўйича адлия бошқармасида, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг шахсий иши эса, тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасида юритилади.".


13. 18-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбар нотариуснинг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғига ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин."


14. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг меҳнатига унга раҳбар этиб тайинланган нотариус томонидан ҳақ тўланади.".


15. 21-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси раҳбари томонидан тегишлилиги бўйича стажёрнинг ўзлаштириши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташ режаси (кейинги ўринларда режа деб юритилади) тасдиқланади ва ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини амалга оширади.".


16. 22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. 25-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Стажёрнинг стажировка ўташ даврида амалга оширган ишлари ҳамда режаларнинг бажарилиши юзасидан тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳар чоракда бир марта мониторинг олиб борилади.".


18. 27, 28-1, 28-2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашишга;".


20. 5-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.


21. 41-банд "Адлия бошқармаси" деган сўзлардан кейин "ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


22. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 сентябрь

















































Время: 0.1431
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск