ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик экспертиза. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш /

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.09.2020 й. 541-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 сентябрдаги

541-сон қарорига

3-ИЛОВА



Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини

жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат экологик экспертизаси ўтказилгунга қадар мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори даражада хавфли (кейинги ўринларда - I тоифага мансуб) ва ўртача даражада хавфли (кейинги ўринларда - II тоифага мансуб) фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказишни (кейинги ўринларда - жамоатчилик эшитуви) тартибга солади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


манфаатдор томонлар - қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти натижасида таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар;


буюртмачи - юридик ва жисмоний шахс, мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ташаббускори ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти раҳбари;


жамоатчилик эшитуви - атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилинишини муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш;


экологик жиҳатлар - мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи элементлари.


3. Жамоатчилик эшитувига атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган хўжалик фаолиятининг техник хусусияти бўлмаган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига оладиган резюме (кейинги ўринларда - лойиҳа) тақдим қилинади:

фаолиятнинг қисқача тавсифи;

технологик ечимлар ва тадбирларни жойлаштиришнинг муқобил вариантлари;

атроф муҳитнинг жорий ҳолати, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг қисқача баҳоси;

лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф муҳитга салбий таъсир манбалари ва турларининг қисқача таърифи;

атроф муҳит ҳолатининг, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг мумкин бўлган ўзгаришлари прогнози ва баҳоси;

лойиҳа ва лойиҳадан ташқари авария ҳолатлари прогнози ҳамда баҳоси;

салбий таъсирнинг олдини олиш, минималлаштириш ва (ёки) ўрнини тўлдириш бўйича чора-тадбирлар;

мумкин бўлган сезиларли салбий трансчегаравий таъсирлар баҳоси (трансчегаравий таъсир этиш ҳолатларида).


4. Жамоатчилик этишитуви атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз салбий таъсир кўрсатаётганлиги юзасидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳақли шикоятларига сабаб бўлган ҳолатларда амалда фаолият кўрсатаётган I ва II тоифаларга мансуб фаолият турлари бўйича ўтказилиши мумкин.

Агар амалда фаолият кўрсатаётган I ва II тоифаларга мансуб фаолият турларида технологик жараён кенгайтирилмаган ёки тўлиқ реконструкция қилинмаган ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланмаган ҳамда экологик нормативларга эга бўлса, ушбу Низом талаблари татбиқ этилмайди, бундан ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган ҳолат мустасно.


5. Жамоатчилик эшитуви, муҳокама қилинаётган масалага алоқадор бўлган ва махфий маълумотларни ўз ичига олмайдиган ҳужжатли маълумотларни ўрганиш асосида, муҳокама қилинаётган масала бўйича барчанинг ўзларининг асосли фикрларини билдириш ҳуқуқи тенглилигини назарда тутади.


6. Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари қуйидагилар ҳисобланади:

манфаатдор томонлар;

нодавлат нотижорат ташкилотлар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда - ОАВ).

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакиллари жамоатчилик эшитувларида кузатувчи сифатида қатнашадилар.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари жамоатчилик эшитувининг ташкилотчиси ҳисобланади.


7. Жамоатчилик эшитуви ўтказиш билан боғлиқ харажатлар буюртмачи маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.



2-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Буюртмачи жамоатчилик эшитувини ўтказиш учун техник хусусияти бўлмаган резюме илова қилинган аризани тегишли равишда Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи) жўнатади.


9. Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи аризани олган вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида объект жойлашган ҳудудни, шунингдек, мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолият натижасида атроф муҳитга салбий таъсир хавфи юқори бўлган ёки амалга оширилаётган фаолият бўйича атроф муҳитни юқори даражада ифлослантираётган ҳудудни ҳисобга олган ҳолда тегишли жамоатчилик эшитуви ташкилотчисига жўнатади.


10. Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси аризани олган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида буюрмачи билан жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақтини келишиб олади.

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси аризани олган вақтдан бошлаб иккинчи иш куни якунига қадар буюртмачи ва Давлат экология қўмитаси ҳудудий органига жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида хабарномани жўнатади.


11. Буюрмачи жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида хабарномани олгандан кейин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифасида эълон беради.

Эълон жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан олдин йигирма кундан кечиктирилмасдан давлат тилида ёки кўпчилик аҳоли гаплашадиган бошқа тилда берилади.

Буюртмачи жамоатчиликни хабардор қилишнинг бошқа қўшимча усулларидан (ахборот варақалари, стендлар, индивидуал билдиришномалар) фойдаланишга ҳақли.


12. Эълонда қуйидагилар:

жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичларини, шунингдек, атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг экологик жиҳатларини кўрсатган ҳолда мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалда фаолият юритаётган хўжалик фаолиятининг номи;

манфаатдор томонлар лойиҳа материалларининг қоғоз шакли билан танишишлари мумкин бўлган жой манзили;

материалларнинг электрон шакли жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғи манзили, агар у мавжуд бўлмаса, материалларнинг электрон шаклини расмий сўраб олиш мумкин бўлган электрон почта манзили;

мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинадиган электрон почта манзили кўрсатилади.


13. Жамоатчилик эшитувини ташкил этиш тўғрисида расмий эълон қилинган санадан бошлаб буюртмачи манфаатдор томонларнинг атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишишини таъминлайди, мулоҳазалар ва таклифларнинг қоғоз ва электрон шаклда қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини амалга оширади.


14. Жамоатчилик эшитуви ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



3-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


15. Жамоатчилик эшитуви кунида белгиланган вақтда ва белгиланган жойда жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси томонидан эшитув иштирокчиларини рўйхатга олиш амалга оширилади.


16. Жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг масъул вакили эшитувни очиб беради.

Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари кўпчилик овоз билан кун тартибини тасдиқлайдилар ва уни олиб бориш учун раисни сайлайдилар.

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг масъул вакили эшитув котиби ҳисобланади.


17. Жамоатчилик эшитувида дастлаб буюртмачи вакилининг маърузаси тингланади.

Маърузада техник хусусияти бўлмаган резюме тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.

Буюртмачининг вакили ўз маърузасида Интернет жаҳон ахборот тармоғидан лойиҳа бўйича олинган таклифлар ва мулоҳазалар тўғрисида ахборот бериши ҳамда ушбу мулоҳазалар ёки таклифларга асосли жавоб бериши лозим.

Бундан ташқари, ҳисоботда буюртмачи томонидан ва унинг ҳисобидан объект қурилиши мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган жой яқинида яшовчи ва (ёки) ўзларининг меҳнат фаолиятини амалга ошираётган аҳоли ҳаёти ва саломатликларини суғурталаш, шунингдек, мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида одамлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказилиши ҳолларида қопланиши лозим бўлган компенсация миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши мумкин.


18. Эшитувда барча иштирокчилар ўз фикрини билдириш ва буюртмачи вакилига саволлар бериш ҳуқуқи эга.

Буюртмачи вакили жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши лозим.


19. Буюртмачи ҳисоботларни, саволларни, жавобларни ва нутқларни ёзиб олиш ҳамда йиғишни, шу жумладан, видео суратга олишни ташкил қилади.

Жамоатчилик эшитувида ОАВ вакиллари иштирок этиши мумкин, улар томонидан аудио ёзувлар ва видео суратга олиш амалга оширилган тақдирда, бу ҳақда эшитув иштирокчиларининг барчаси хабардор қилинади.


20. Кун тартибидаги масала бўйича қарор жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


21. Жамоатчилик эшитуви натижалари раис ва котиб томонидан имзоланадиган жамоатчилик эшитуви баённомаси билан расмийлаштирилади.

Жамоатчилик эшитуви баённомаси жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси вакили томонидан юритилади.


22. Баённоманинг бир нусхаси бир иш кунида буюртмачига тақдим қилинади, иккинчи нусхаси эса жамоатчилик эшитуви ташкилотчисида қолади.

Ўтказилган жамоатчилик эшитуви тўғрисидаги маълумот баённома нусхаси илова қилинган ҳолда икки иш кунида жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси томонидан Давлат экология қўмитаси ҳудудий органига маълумот учун жўнатилади.

Жамоатчилик эшитуви иштирокчиси жамоатчилик эшитуви баённомаси билан танишиб чиқиш ҳамда ўз таклиф ва эътирозларини Давлат экология қўмитаси тегишли ҳудудий органига жўнатиш ҳуқуқига эга.


23. Жамоатчилик эшитуви ўтказиш натижасида назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш ёки рад этиш, шунингдек, амалда фаолият юритаётган хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш чораларини кўриш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.


24. Жамоатчилик эшитуви манфаатдор томонларнинг камида ўн нафар вакиллари иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказишда қуйидаги асосларда ўтказилган жамоатчилик эшитуви ўтказилмаган деб топилиши мумкин:

эшитувда манфаатдор томонларнинг вакиллари ўн нафарни ташкил этмаганда;

жамоатчилик эшитуви иштирокчисининг эшитувни ўтказиш тартиби бузилганлиги ҳақидаги эътирози тасдиқланган тақдирда.

Буюртмачи қайта ташкил этиладиган жамоат эшитуви санасини ушбу Низомда белгиланган тартибда ташкилотчи билан келишади ва тегишли эълонни беради.


25. Видеоматериаллар илова қилинган назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарор атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ва қабул қилиш учун асос бўлади.

Агар назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини жамоатчилик томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, буюртмачи рад этиш сабабларини бартараф этиб, шунингдек, жамоатчилик эшитувининг мулоҳазаларини назарда тутиб, жамоатчилик эшитувини ўтказиш учун ҳужжатларни қайтадан тақдим этиши мумкин.


26. Буюрмачи томонидан мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материаллари бўйича тақдим этилган ёлғон маълумотлар асосида қабул қилинган жамоатчилик эшитувининг қарори давлат экологик экспертизасини ўтказишда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ижобий хулоса берилиши рад этилишига олиб келади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.






Низомга

ИЛОВА



Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Буюртмачи


Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг техник хусусияти бўлмаган резюме шаклида илова қилинган жамоатчилик эшитувини ўтказиш юзасидан аризани Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларига тақдим қилади.


Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан камида 30 кун олдин







2-босқич

Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари


Аризани қабул қилади, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш зарур эканлигини аниқлаган тақдирда тегишли жамоатчилик эшитувлари ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимликлари)га жамоатчилик эшитувини ташкил этиш учун жўнатади.


2 иш кунида







3-босқич

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимлиги)


1. Буюртмачи билан жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақтини белгилайди.


2. Буюртмачи ва Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақти ҳақида хабарномани жўнатади. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш вақти ва жойи ҳақидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.


1 иш кунида




2 иш кунида







4-босқич

Буюртмачи



Жамоатчилик эшитуви ўтказилиши ҳақидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади, шунингдек, ўз ихтиёрига кўра хабардор қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланади.


Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан камида 20 кун олдин







5-босқич

Жамоат эшитуви ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимлиги)


1. Жамоатчилик эшитувини ташкил этади, ўтказилган йиғилиш баённомасини расмийлаштиради ва унинг нусхасини буюртмачига тақдим қилади.


2. Ўтказилган жамоатчилик эшитуви тўғрисидаги маълумот билан баённоманинг бир нусхасини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органига жўнатади.


5 иш кунида



2 иш кунида


                   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 сентябрь






















































Время: 0.0280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск