ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2020 й. ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2020 й.

N ПҚ-4819



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6061-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) тизимида:

а) қуйидагилар ташкил этилсин:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида - Кадастр агентлининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари;

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази негизида - давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиаллари негизида - Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари;

Марказий аэрогеодезия корхонаси, Самарқанд аэрогеодезия корхонаси, "Геоинформкадастр" давлат унитар корхонаси негизида - давлат муассасаси шаклида Республика аэрогеодезия маркази;

Давлат геодезия назорати инспекцияси негизида - Кадастр агентлигининг марказий аппарати таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Геодезия назорати бошқармаси;

Тошкент геодезия ва картография коллежи негизида - Тошкент геодезия ва картография техникуми;

б) Давлат геодезия назорати инспекцияси ҳузуридаги Давлат картография-геодезия фонди Кадастр агентлиги бўйсунувига ўтказилсин;

в) "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига ўтказилсин;

г) Кадастр агентлиги марказий аппаратига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан давлат солиқ хизмати органларининг қисқартирилган штат бирликлари ҳисобидан қўшимча 30 та штат бирлиги ажратилсин.

2. Кадастр агентлиги икки ой муддатда:

мазкур қарорда назарда тутилган ташкилотларни тугатиш, ўзгартириш ва ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни якунласин;

тугатилаётган ташкилотларга тегишли бўлган, улар фойдаланаётган бино ва иншоотлар, бошқа моддий қимматликлар уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ворисларига ўтказилишини таъминласин.

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:

"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юклатилаётган қўшимча вазифалардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига айлантирилсин.

Қуйидагилар Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Кадастр агентлиги органлари томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларга асосан ундириладиган жарималарнинг 100 фоизи;

Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан тушган маблағларнинг 10 фоизи;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Белгилансинки:

Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Кадастр агентлиги директори бошчилик қилади;

Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари иқтисодиёт ва молия вазири тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилган ҳолда Кадастр агентлиги директорининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат кадастрлари палатаси раиси ва унинг ўринбосарлари иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилган ҳолда, Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари, Кадастр агентлиги тизимидаги бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ("Республика аэрогеодезия маркази" ДК, "Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК, Давлат картография-геодезия фонди, "Картография" давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси, Тошкент геодезия ва картография техникуми), шунингдек, уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари ходимлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади;

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади;

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан қатъи назар давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмаларига асосан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатади;

кадастр муҳандислари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратилади;

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари Кадастр агентлиги директорининг буйруғига асосан босқичма-босқич тугатиб борилади ва заруратга кўра фақат олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда сақлаб қолинади;

Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга асосан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Кадастр агентлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра тегишлича Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимларига тенглаштирилади;

ушбу банднинг ўн иккинчи хатбошисини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қопланади;

Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Давлат кадастрлари палатаси раисига палатанинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича тавсия киритиши мумкин.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 128 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳудудий органлари ходимларининг чекланган умумий сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига:

зарур ҳолларда Кадастр агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати тузилмаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган сонини иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ўзгартириш;

зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Кадастр агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларига Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш;

меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:

икки ҳафта муддатда Кадастр агентлигининг марказий аттестация комиссиясини ташкил этсин, унинг таркибига келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари, фан ва таълим муассасалари вакиллари ҳам киритилишини таъминласин;

икки ой муддатда Кадастр агентлиги тизимидаги раҳбарлик лавозимларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилишини таъминласин;

2020 йил охирига қадар Кадастр агентлиги тизимидаги бошқа лавозимларга малакали ходимларнинг ишга қабул қилинишини таъминласин.


9. Давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали ташкил этиш мақсадида Давлат кадастрларини шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Идоралараро ишчи гуруҳ) ташкил этилсин ва унинг таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқласин.

Мазкур қарорнинг 9-иловасига мувофиқ Давлат кадастрлари объектларини хатловдан ўтказиш ва Миллий геоахборот тизимига киритиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

Белгилансинки, Мақсадли кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши ҳолати Идоралараро ишчи гуруҳнинг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама қилинади.


10. Кадастр агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан бирга 2020 йил 1 декабрга қадар давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органларнинг Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.


11. Қуйидагилар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловининг суғориладиган ерлар учун 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун - 5 фоизи;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимнинг 10 фоизи.

12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида:

стратегик ривожлантириш, инвестициялар ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига масъул вазир ўринбосари лавозими тугатилсин;

қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер мониторингини амалга ошириш масалаларига масъул вазир ўринбосари лавозими киритилсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 204 та бошқарув ходими штат бирликлари ажратилсин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари мансабдор шахсларига қишлоқ хўжалиги ерлари мониторингини ўтказиш жараёнида аниқланадиган ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга келтириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ва кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юбориш ҳуқуқи берилсин.


14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жаҳон банки томонидан "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 2021-2022 йилларда вазирлик тизимига ўтказилган ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни мувофиқлаштиришда инновацион технологияларни жорий этиш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Кадастр агентлиги:

а) бир ой муддатда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) икки ой муддатда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини;

давлат ер кадастрини юритиш, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳамда давлат ер назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.


17. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Кадастр агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Республика аэрогеодезия маркази

Низоларни судгача кўриб чиқиш комиссияси

Давлат кадастрлари палатаси



Давлат картография-

геодезия фонди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

"Геоинновация маркази" ДУК

Тошкент геодезия ва картография коллежи

"Картография" давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси

"Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ



















Директор



























Ҳайъат





Директор ёрдамчиси




















































































































Директорнинг биринчи ўринбосари


Директор ўринбосари



Директор ўринбосари



Директор ўринбосари-

"Геоинновация маркази" ДУК директори*
























Давлат тили тўғрисидаги қонунларга

риоя қилиш

масалалари

бўйича

маслаҳатчи*



Директор маслаҳатчиси*








































Иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожлантириш бошқармаси

5


Давлат чегарасини делимитация ва демаркацияси

қилиш

бошқармаси

5



Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси

16




























Комплаенс-

назорат хизмати

3








Ер ва кадастр назорати бошқармаси

14






























Ишлар бошқармаси

3*



















Молия-иқтисод ва бухгалтерия бошқармаси

6*


































Методология бошқармаси

8*


Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография бошқармаси

4



Кадастр ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни мувофиқлаштириш бошқармаси

9



Геодезия назорати бошқармаси

10



















Ахборот хизмати

2*



































Юридик бошқарма

3



Солиқ органлари билан ишларни мувофиқ-

лаштириш ва маркшейдерлик хизмати бошқармаси

6



























"Геоинновация маркази" ДУК



Халқаро алоқалар ва рейтинглар бўлими

2*



























Республика аэрогеодезия маркази














Ташкилий назорат

ва таҳлил

бошқармаси

6*






Ер, бино ва иншоотлар кадастрларини юритишда ҳудудлар билан ишлаш бошқармаси

5



















Тошкент геодезия ва картография коллежи
























Кадрлар бўлими

3





Маъмурий амалиёт бўлими

3























Давлат картография-

геодезия фонди














Ички аудит бўлими

2




































Биринчи бўлим

2 (1*)

















































IT-технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўлими

3

























"Картография" давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси










































































Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари



























































Давлат кадастрлари палатаси






























































































































Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази
















































































































































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 128 нафар.


*) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


(Бошқармалар таркибидаги бўлим ва шўъбалар Кадастр агентлиги директори томонидан белгиланади).




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Бошлиқ































































Бошлиқ ўринбосари





Комплаенс-назорат хизмати**

1*









































Ер ва кадастр назорати бўлими

4*





Ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси

2 (1*)









































Маъмурий амалиёт бўлими

2*





Бош юрисконсульт

1









































Чегара масалалари бўйича бош мутахассис***

1





Биринчи бўлим

1*









































Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари





Бухгалтерия

1













































Кадрлар масалалари бўйича бош мутахассис

1*




Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари










































Ахборот хизмати

1*



































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 17 нафар.


* ) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) Ўз фаолиятига доир вазифаларни амалга оширишда бевосита Кадастр агентлигига бўйсунади.


***) Тошкент шаҳар бошқармаси бундан мустасно.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Бошлиқ















































Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари



Бош инспектор

1*

















































Етакчи инспектор

1-10*





















*) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

ҳудудий органлари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

         

Ҳудудлар

          

Туманлар (шаҳарлар)

бўлимлари сони

        

Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони

(бюджет/жамғарма)


шундан:

          

Ҳудудий

бошқармаларда

    

Туманлар (шаҳарлар)

бўлимларида

        

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

117 (23/94)

17 (6/11)

100 (17/83)

2.

Андижон вилояти


16

93 (22/71)

17 (6/11)

76 (16/60)

3.

Бухоро вилояти


13

81 (19/62)

17 (6/11)

64 (13/51)

4.

Жиззах вилояти


13

81 (19/62)

17 (6/11)

64 (13/51)

5.

Қашқадарё вилояти


16

106 (22/84)

17 (6/11)

89 (16/73)

6.

Навоий вилояти


11

64 (17/47)

17 (6/11)

47 (11/36)

7.

Наманган вилояти


14

82 (20/62)

17 (6/11)

65 (14/51)

8.

Самарқанд вилояти


16

99 (22/77)

17 (6/11)

82 (16/66)

9.

Сирдарё вилояти


11

65 (17/48)

17 (6/11)

48 (11/37)

10.

Сурхондарё вилояти


15

93 (21/72)

17 (6/11)

76 (15/61)

11.

Тошкент вилояти


22

116 (28/88)

17 (6/11)

99 (22/77)

12.

Фарғона вилояти


19

104 (25/79)

17 (6/11)

87 (19/68)

13.

Хоразм вилояти


13

79 (19/60)

17 (6/11)

62 (13/49)

14.

Тошкент шаҳри


12

64 (17/47)

16 (5/11)

48 (12/36)

Жами:

          

208

1 244 (291/953)

237 (83/154)

1 007 (208/799)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

8-ИЛОВА



Давлат кадастрларини шакллантириш бўйича

идоралараро ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳ раиси

О.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Идоралараро ишчи гуруҳ раиси ўринбосари

лавозимига кўра

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - Кадастр агентлиги директори, Идоралараро ишчи гуруҳ раиси ўринбосари

О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.С. Хидоятов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.Т. Мирзамахмудов

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

В.М. Аҳмаджонов

-

сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

А.А. Мўминов

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари

Ш.А. Нуруллоев

-

Маданий мерос агентлиги директори

А.А. Абдувалиев

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

лавозимига кўра

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

Ш.П. Алимов

-

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ғ.К. Қурбонов

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

лавозимига кўра

-

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

лавозимига кўра

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари

Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчи

М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

У.Ҳ. Сайидов

-

"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Р.Г. Мубаракшин

-

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

лавозимига кўра

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси, Идоралараро ишчи гуруҳ котиби

  

Изоҳ: Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

9-ИЛОВА



Давлат кадастрлари объектларини хатловдан

ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Миллий

географик ахборот тизимига киритиш бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

т/р

Давлат кадастри номи

Масъул идора ва молиялаштириш манбаи

МГАТ*га киритилган

шундан:

2020 йил III-чорак

2020 йил IV-чорак

2021 йил I-чорак

2021 йил

2022 йил

2023 йил

1.

Давлат ер кадастри

Кадастр агентлиги,

Давлат кадастрлари палатаси

(Давлат бюджети маблағлари)

6 492 352 та ер участкаси

65 мингта

ер участкаси

65 мингта

ер участкаси

65 мингта

ер участкаси

янгилаб бориш

2.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри

Кадастр агентлиги,

Давлат кадастрлари палатаси

(ўз маблағлари)

6 492 352 та объект

315 мингта объект

315 мингта объект

315 мингта объект

янгилаб бориш

3.

Картография-геодезия давлат кадастри

Кадастр агентлиги,

Давлат картография- геодезия фонди

(Давлат бюджети маблағлари)

103 811 та объект

3 935 та объект

3 935 та объект

3 935 та объект

янгилаб бориш

4.

Етказиб бериш қувурлари давлат кадастри

Энергетика вазирлиги,

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

(ўз маблағлари)

2 359 км


2 359 км


янгилаб бориш

Энергетика вазирлиги,

"Ўзтрансгаз" АЖ

(ўз маблағлари)

7 166 км


7 166 км


янгилаб бориш

Энергетика вазирлиги,

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

(ўз маблағлари)

9 117 км


9 117 км


янгилаб бориш

5.

Энергетика объектлари давлат кадастри

Энергетика вазирлиги,

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ

(ўз маблағлари)

1 та

объект


1 та объект


янгилаб бориш

Энергетика вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ

(ўз маблағлари)

41 та

объект

14 та

объект

14 та

объект

13 та

объект

янгилаб бориш

Энергетика вазирлиги,

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ

(ўз маблағлари)

8 286 км

ҲЭУТ

1 000 км

ҲЭУТ

2 600 км

ҲЭУТ

4 686 км

ҲЭУТ

янгилаб бориш

72 та

ПС

14 та

ПС

56 та

ПС

2 та

ПС

янгилаб бориш

Энергетика вазирлиги,

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

(ўз маблағлари)

27 808 км ҲЭУТ

9 270 км ҲЭУТ

9 270 км ҲЭУТ

9 268 км ҲЭУТ

янгилаб бориш

1650 та

ПС

550 та

ПС

550 та

ПС

550 та

ПС

янгилаб бориш

6.

Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

(ўз маблағлари)

2 091 та объект

1 500 та объект

1 500 та объект

1 500 та объект

янгилаб бориш

7.

Автомобиль йўллари давлат кадастри

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари*

(маҳаллий бюджет маблағлари)

42 695 км

20 200 км

20 200 км

20 200 км

81 282

км

янгилаб бориш

8.

Темир йўллар давлат кадастри

Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва саноат, ишлаб чиқариш корхоналари*

(ўз маблағлари)

5 149 км

31 км

31 км

31 км

1 708 км саноат, ишлаб чиқариш ташкилотлари тасарруфидаги темир йўллар

янгилаб бориш

9.

Маданий мерос объектлари давлат кадастри

Маданият вазирлиги

(маҳаллий бюджет маблағлари)

2 050 та

объект

2 100 та объект

2 100 та объект

2 100 та объект

янгилаб бориш

10.

Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

358 та

тур бўйича

80 та

тур бўйича

80 та

тур бўйича

80 та

тур бўйича

янгилаб бориш

11.

Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

250 та

объект

янгилаб бориш

12.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

395 та

объект

13 та

объект

13 та

объект

13 та

объект

янгилаб бориш

13.

Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация жойлари давлат кадастри

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

361 та

объект

13 та

объект

13 та

объект

13 та

объект

янгилаб бориш

14.

Давлат ўрмон кадастри

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

10,8 млн

гектар

135 минг гектар

135 минг гектар

135 минг гектар

янгилаб бориш

15.

Давлат сув кадастри

Сув хўжалиги вазирлиги

(Давлат бюджети маблағлари)

1 113 та

объект

янгилаб бориш

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

671 та

объект

янгилаб бориш

"Ўзгидромет" маркази (Давлат бюджети маблағлари)

116 та

объект

янгилаб бориш

16.

Гидротехника иншоотлари давлат кадастри

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси

(Давлат бюджети маблағлари)

207 та

объект

янгилаб бориш

Сув хўжалиги вазирлиги

(Давлат бюджети маблағлари)

22 мингта объект

янгилаб бориш

Энергетика вазирлиги

(Давлат бюджети маблағлари)

12 та объект

янгилаб бориш

17.

Фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

(ўз маблағлари)

2 434 та объект

янгилаб бориш

18.

Давлат шаҳарсозлик кадастри

Қурилиш вазирлиги

(Давлат бюджети маблағлари)

1 793 та объект

30 та объект

30 та объект

30 та объект

90 та объект

90 та объект

90 та объект

19.

Алоқа объектлари давлат кадастри

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(ўз маблағлари)

киритилмаган

5 150 км

5 150 км

5 150 км

15 500 км

15 500 км

янгилаб бориш

20.

Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

(Давлат бюджети маблағлари)

284 та объект

янгилаб бориш

Фанлар академияси

(Давлат бюджети маблағлари)

11 231 та объект

янгилаб бориш

"Ўзгидромет" маркази (Давлат бюджети маблағлари)

12 та объект

янгилаб бориш

        

*) Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизими


Изоҳ: Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси масъул идоралардан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган кадастр объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг икки ҳафтадан кечиктирмай Миллий географик ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминлайди.

Давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар томонидан давлат кадастр объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар Миллий геоахборот тизимига киритилганида мақсадли кўрсаткичларга эришилган ҳисобланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 сентябрдаги

ПҚ-4819-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) махсус ҳисоб рақамларига" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 22-банддаги "Давергеодезкадастр қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 23-банддаги "Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзининг махсус ҳисоб рақамларига" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 24-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Давергеодезкадастр қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ штат бирликлари ажратилади";

ўн тўртинчи хатбошидаги "Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 24-1-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маблағларнинг 7 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасида қолади;

3 фоизи қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағларнинг тушишига кўра, қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тегишли бўлган маблағларни уларнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 январдан бошлаб ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида электрон шаклда юритилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш;

тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 11-банд қуйидаги мазмундаги "г-1" ва "г-2" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"г-1) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилади;

самарасиз фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш, уларни ўрнатилган тартибда олиб қўйиш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

г-2) тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида:

давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш соҳаларида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

тупроқларнинг сифатини баҳолаш мақсадида тупроқ съёмкасини, тупроқларнинг бонитировкасини ўтказади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган табиий яйловларда геоботаник изланишларни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлайди;

тупроқшунослик, геоботаникага оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни амалга оширади";


в) 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш";

бешинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 14 сентябрь, 35-36-сон, 410-модда










































Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск