ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 й. 190-сон "2017-2021 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги "Пошхурт" ботиқлиги ҳудудидаги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2017 й.

N 190




2017-2021 ЙИЛЛАРДА СУРХОНДАРЁ

ВИЛОЯТИНИНГ ШЕРОБОД ТУМАНИДАГИ

"ПОШХУРТ" БОТИҚЛИГИ ҲУДУДИДАГИ ЕР

ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги "Пошхурт" ботиқлиги (кейинги ўринларда - "Пошхурт" ботиқлиги деб аталади) ҳудудидаги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида боғларни ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2017-2021 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги "Пошхурт" ботиқлиги ҳудудидаги ер ва сув ресурларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида боғларни ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Пошхурт" ботиқлиги ҳудудида интенсив технологиялар асосида ташкил қилинадиган боғлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан таъминлаш тизимини (кейинги ўринларда - сув билан таъминлаш тизими деб аталади) қуриш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 13-қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси - буюртмачи ташкилот этиб;

"UZGIP" MChJ - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

сув билан таъминлаш тизимининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига 2017 йилги Инвестиция дастурига асосан ажратилган марказлаштирилган инвестициялар лимитлари ҳисобидан;

интенсив технологиялар асосида боғларни ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ишлари - тадбиркорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг кредитлари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунга зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган сув билан таъминлаш тизимининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлок ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



2017-2021 йилларда Сурхондарё вилоятининг

Шеробод туманидаги "Пошхурт" ботиқлиги

ҳудудидаги ер ва сув ресурларидан самарали

фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида

боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ

хўжалиги экинлари етиштириш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

N

Чора-тадбир номи


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъул вазирликлар

ва идоралар


1

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги "Пошхурт" ботиқлиги ҳудудида қишлоқ хўжалик эҳтиёжи учун яроқли тупроқ қатламларининг тарқалиш майдонини аниқлаш, интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун сув билан таъминлаш манбааларини асослаш мақсадида 20 минг гектар майдонда зарур гидрогеологик ва муҳандислик-геологик дала ишларини олиб бориш.


2017 йил

1 майга қадар


Давлат бюджетидан Давлат геология қўмитасига ажратилган маблағлар


Давлат геология қўмитаси (Турамуратов)


2

Олиб борилган гидрогеологик ва муҳандислик-геологик дала ишлари асосида ер ости сувларидан мавжуд аҳоли пунктларида ичимлик учун фойдаланилаётган сувга салбий таъсир этмаган ҳолда қишлоқ хўжалигида ойма-ой фойдаланиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва асосланган хулосани Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.


2017 йил

5 май


Давлат бюджетидан Давлат геология қўмитасига ажратилган маблағлар


Давлат геология қўмитаси (Турамуратов)


3

"Пошхурт" ботиқлиги ҳудудидаги ер усти сув ресурслари захирларини ўрганиш ва улардан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланиш бўйича ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.


2017 йил

5 май


Давлат бюджетидан "Ўзгидромет" марказига ажратилган маблағлар


"Ўзгидромет" маркази (Чуб), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "UZGIP" MChJ (Рўзибоев)

4

"Пошхурт" ботиқлиги ҳудудида олиб борилган гидрогеологик ва муҳандислик-геологик дала ишлари натижасида аниқланган қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган ерларнинг тупроқ балл-бонитети, механик таркиби, шўрланиш даражаси ва бошқа кўрсаткичларини, шунингдек мавжуд ер ости ва ер усти сув ресурслари захираларини ҳисобга олган ҳолда контурлари бўйича харитасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

10 июнь


Давлат бюджетидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва Давлат геология қўмитасига ажратилган маблағлар

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов) Тупроқшунослик илмий- тадқиқот институти (Қўзиев), "UZGIP" MChJ (Рўзибоев)


5

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ва "Ўзгидромет" марказининг ер ости ва ер усти сув ресурслари захираларини ҳисобга олиб аниқланган қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланишга яроқли бўлган ер майдонларида томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежовчи бошқа суғориш технологияларини жорий қилган ҳолда боғлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш мумкин бўлган ерларини аниқлаш.


2017 йил

15 июнь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов)


6

"Пошхурт" ботиқлиги ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлган ер майдонлари, ер усти ва ер ости сувлари ресурсларининг захираларидан келиб чиқиб, интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.


2017 йил

1 июль



Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Шеробод тумани ҳокимлиги (Эшмуродов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов)


7

"Пошхурт" ботиқлиги ҳудудида интенсив технология асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлар етиштириш учун сув билан таъминлаш тизимининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш.


2017 йил

10 ноябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратилган марказлаш-

тирилган инвестициялар лимитлари ҳисобидан


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "UZGIP" MChJ (Рўзибоев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов)


8

Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан сув билан таъминлаш тизими қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2017 йил

1 декабрь


Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов), Молия вазирлиги (Қўчқоров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов), Сурхондарё вилоят ҳокимияти (Турдимов)


9

Сув билан таъминлаш тизими лойиҳасини амалга оширувчи пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ва қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида бажаришни ташкил қилиш.


2017-2019

йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳар йили ажратиладиган марказлашган инвестициялар лимитлари


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), 13-қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси, пудрат ташкилотлари


10

"Пошхурт" ботиқлиги ҳудудида интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қиладиган ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирадиган тадбиркорларни аниқлаб, уларга белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш.


2017-2019

йиллар



Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Шеробод тумани ҳокимлиги (Эшмуродов)


11

Интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилувчи ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчи тадбиркорларга томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежовчи бошқа суғориш технологияларини жорий қилиш, кўчат, уруғлик олиш ва бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда тижорат кредитларини ажратиш.


2017-2019

йиллар

Хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг кредитлари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағлари ҳамда қонунга зид бўлмаган бошқа манбалар


Тижорат банклари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил қилиш агентлиги (Нажимов), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Сабиров)


12

"Пошхурт" ботиқилиги ҳудудида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш чора-тадбирларининг ижроси бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда натижаси бўйича ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб бориш.


2017-2019

йиллар ҳар

чорак якуни

билан



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов, Хамраев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов)


      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)



























Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск