ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 й. 986-сон "Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2017 й.

N 986




ЧОРВОҚ СУВ ОМБОРИ АТРОФИНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ДИРЕКЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Чорвоқ сув омбори атрофида ободонлаштириш, янги ўрмонзорлар барпо этиш, йўл четларини кўкаламзорлаштириш ҳамда экологик ҳолатни яхшилаш ишларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи муассислигида давлат унитар корхонаси шаклидаги Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекциясини (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзига тегишли ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, янги ўрмонзорлар, шу жумладан ёнғоқмевали дарахтзорлар барпо этиш ҳамда уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;

ўрмонни тиклаш ва иҳота ўрмонзорлари барпо этиш тадбирларини амалга ошириш;

қулай иқлим шароити яратиш мақсадида йўлларнинг икки четида замонавий архитектура-дизайн талабларига мос манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш;

самарасиз фойдаланилаётган ерларда террасалар ва терраса майдончалари қуриш йўли билан янги ўрмонзорлар барпо этиш орқали транспорт воситаларидан чиқадиган газларнинг экологияга таъсирини камайтириш;

маданий ўрмонзорларни юқори даражада кўкарувчанлигига эришиш учун ташкил этилган сув тўплаш ҳовузларидан ва томчилатиб суғориш тизимидан унумли фойдаланиш;

ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва уларни сақлаш бўйича лойиҳа - смета ҳужжатларини тайёрлаш;

тоғ қияликлари ва жарликларда эрозияга қарши дов-дарахтлар барпо этиш ишларини ташкил этиш;

ўрмонларни ёнғиндан асраш, ўзбошимчалик билан кесиш ва ўрмон тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш, ўрмонларни ўрмон зараркунанда ва касалликларидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонни муҳофаза қилишни такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш ҳамда бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

ўрмонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида касалланган дов-дарахтларни парваришлаш учун кесиш ва кесишдан кейинги тозалаш ишларини олиб бориш;

ўрмон ерларининг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш тадбирларини амалга ошириш;

манзарали ва мевали дарахтлар уруғини тайёрлаш, кўчатини етиштириш ишларини янада ривожлантириш.


3. "Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси" Давлат унитар корхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб кўйилсинки:

Дирекция директори Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи бошлиғи тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Дирекция директори лавозими бўйича Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш учун талаб этиладиган техника ва транспорт воситалари ҳамда тиркамаларни Дирекция ҳамда Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигига 2-иловага мувофиқ етказиб бериш чораларини кўрсинлар.


6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига Дирекция буюртмасига асосан ҳудуддаги мевали, манзарали дарахтзорлар ва буталарда аниқланган касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши белгиланган тартибда ишлов бериб бориш вазифаси юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосланган ҳисоб китоблари бўйича Дирекция фаолиятини юритишда талаб қилинадиган автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси сотиб олиш учун маблағ ажратилишини назарда тутсин.


8. Чорвоқ сув омбори атрофини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш, ишлари бўйича:

Дирекция - буюртмачи;

"Ўрмонлойиҳа" Давлат унитар корхонаси - бош лойиҳачи;

Бурчмулла ўрмон хўжалиги - пудратчи ташкилот этиб белгилансин.


9. Қуйидагилар Дирекциянинг жорий фаолияти ва Чорвоқ сув омбори атрофини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин:

Тошкент вилояти маҳаллий бюджети;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар, хорижий ҳукуматлар ва донорлик ташкилотларининг грантлари, шунингдек ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Тошкент вилояти ҳокимлиги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларига ажратиладиган маҳаллий бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Дирекция Устави ва штатлар жадвали тасдиқланишини;

Дирекциянинг Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи маъмурий биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин;

Чорвоқ сув омбори атрофини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уни амалга оширши чораларини кўрсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 декабрдаги

986-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш

дирекцияси" Давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ






Директор








































































Бош ҳисобчи (иқтисодчи)

1




Техник назоратчи

2


























Юрисконсульт

1




Иш юритувчи (ходимлар бўйича назоратчи)

1


















Хўжалик мудири-кассир

1



































         

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 7 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 декабрдаги

986-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш

учун талаб этиладиган техника ва транспорт

воситалари ҳамда тиркамалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Транспорт воситаси номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


I. Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекциясига

1

Нива Шевролет


дона

1

II. Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигига

1

Сув ташувчи автомашина


дона

2

2

Бульдозер


дона

1

3

Культиватор


дона

2

4

Тиркама


дона

1

5

Плуг (омоч)


дона

2

6

Аришник


дона

2

7

Чизель


дона

2

8

Борона


дона

2

ЖАМИ


дона

14

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 декабрь














































Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск