ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2020 й. ПҚ-4820-сон "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2020 й.

N ПҚ-4820



"ҒАЛАБА БОҒИ" ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ

ФАОЛИЯТИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш, уларнинг беқиёс жасорати ва матонатини тарих саҳифаларига муҳрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳрида "Шон-шараф" давлат музейи, "Мангу жасорат" ва "Матонат мадҳияси" монументларини, тарихий-бадиий экспозицияларни ўз ичига олган "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасининг фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейи фондини доимий равишда бойитиб бориш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва келажак авлод учун архив ҳужжатлари ва ашёларни сақлаб қолиш, ёшларни юксак гуманизм ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Мудофаа вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси (кейинги ўринларда - Мажмуа) фаолиятини Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси манзилида ташкил этиш;

Мажмуа ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Мажмуанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Иккинчи жаҳон уруши жангларида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини илмий асосда ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш;

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, фронт ортидаги меҳнат қаҳрамонликлари, юртимизга эвакуация ва депортация қилинган турли миллат вакиллари, хусусан, болаларнинг бағрикенглик билан кутиб олиниши ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиши сингари тарихий воқеаларни акс эттириш орқали ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш ва кекса авлод билан ворисийлик туйғусини кучайтириш, юксак гуманизм, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш;

халқимизнинг тарихий хотира билан яшаб, ўтганлар хотирасини ёд этиши, уларга ҳурмат бажо келтириши, шунингдек, мазмунли дам олиши билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид хорижий музей экспозициялари ва архивлари фондларини ўрганиш, Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини илмий асослаш учун мақсадли, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;

"Шон-шараф" давлат музейи фондлари ва экспозицияларини Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам бойитиб бориш;

Иккинчи жаҳон урушига оид музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш, янгиларини аниқлаш, тўплаш, улар ҳақидаги маълумотларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва илмий истеъмолга киритиш;

уруш даврида юртдошларимизнинг жанговар ва фронт ортидаги фидокорона хизматларини акс эттирадиган тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида таълим муассасалари билан ҳамкорликда Мажмуада очиқ дарслар, маъруза ва семинар машғулотлари ўтказишни, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини ташкил этиш;

Мажмуада туристлар, тадқиқотчилар ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва унинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Мажмуа таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейи экспозициясини такомиллаштиришда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ноанъанавий кўргазмалар яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу йўналишдаги чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

аҳолига маданий-дам олиш хизматларини кўрсатиш.


3. Белгилансинки, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилади. Департамент Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятини, маънавият ва маърифат ҳамда маданият марказлари, ҳарбий оркестрлар, кутубхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали бошқаришга, уларга маданият ва санъат соҳасидаги вазифаларни бажаришда кўмаклашишга масъул ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий оркестр хизмати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри этиб қайта номланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли Департамент бўйсунувига ўтказилади;

Департамент ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Департамент фаолиятини ташкил этиш ҳамда Департамент ҳузуридаги Маънавият ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

а) Мажмуани сақлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

б) "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Мажмуага ва унинг объектларига кириш учун чипталар сотиш, унинг мулкини ижарага бериш, шартномага мувофиқ кўргазмалар ташкил этишдан ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) Мажмуага ташриф буюриш учун бир марталик чипта нархи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


6. Зарур ҳолларда Мажмуага, унинг фаолиятини ташкил этиш учун тегишли базавий лавозим маоши бўйича соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш асосида бошқа мутахассисларни жалб этишга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда Мажмуа ҳудудида Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази биносини қуриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

уч ой муддатда "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Мажмуа ва Департамент фаолиятини ташкил этиш учун зарур штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ажратилади;

Мажмуа ва Департамент Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади;

Мажмуа ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаменти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти, Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

Мажмуа бошлиғи Ўзбекистон Республикаси маданият вазири билан келишилган ҳолда мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Мажмуа таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейи юридик шахс мақомига эга бўлган муассаса ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси, Маънавият ва маданият департаменти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ўз мақомига, ходимлар (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқармасига тенглаштирилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Мажмуанинг 2021 йилдан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилишини ва илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида Мажмуа илмий лойиҳаларига белгиланган тартибда маблағлар ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги янги маълумотларни, Мажмуада олиб борилаётган илмий-маърифий, оммавий-маданий тадбирларни ўзида атрофлича акс эттирадиган китоб-альбом тайёрлаб, ҳар йили 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида нашр этишни йўлга қўйсин.


11. Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси ҳақидаги китоб-альбомни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид материалларни тўплаш ҳамда Мажмуа таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва Мажмуа фондини доимий равишда бойитиш ишларини амалга оширсин;

Республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари талабалари (курсантлари), магистрантлари ва докторантлари томонидан уруш йилларига оид илмий-тадқиқот ишлари олиб боришларини ташкил этсин, ушбу мақсадда "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси объектларида алоҳида ўқув хоналари ажратсин;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда мавзуга оид бадиий, илмий-оммабоп китобларни нашр этсин;

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабада ўзбек халқининг муносиб ҳиссасини келгуси авлодлар хотирасида сақлаб қолиш учун режалаштирилган тадбирларни доимий равишда ўтказилишини таъминласин;

Мажмуа таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг бурчакларини яратиш бўйича ишларни ташкил этсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Мажмуа ички ҳудуди ва объектларининг қўриқланиши ва ёнғин хавфсизлигини, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия Мажмуага туташ бўлган ташқи ҳудудларнинг кеча-кундуз қўриқланишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мажмуанинг мурожаатига асосан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мажмуанинг мурожаатига асосан унинг белгиланган тартибда телекоммуникация ва юқори Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги икки ой муддатда:

а) Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:

Мажмуага кириш чипталарининг онлайн савдосини ташкил этиш;

хорижий тилларда онлайн гид ва онлайн экскурсия ўтказиш тизимини жорий этиш;

"Шон-шараф" давлат музейининг замонавий сайтини яратиш ҳамда унда "3D" ва "360°" форматидаги фотоальбомни шакллантириш ва жойлаштириш чораларини кўрсин.

б) Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ва "Шон-шараф" давлат музейи ҳудудида миллий эсдалик совғалари маҳсулотлари ҳамда музейда сақланаётган ашёлар нусхаларининг савдосини ташкил қилсин.


17. Белгилансинки, Мажмуа ҳудудида эсдалик совғалари маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ҳунармандлар фақат ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотади ва "Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги"га киритилади.


18. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йил 1 октябрга қадар Мажмуани белгиланган тартибда қабул қилиб, тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштирсин ва уни барча мол-мулки билан оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида топширсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

бир ой муддатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Мажмуани юқори малакали кадрлар билан таъминласин;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Мажмуага ички ва ташқи сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда Мажмуада ўтказиладиган маданий ва маърифий тадбирларга таниқли ёзувчилар, шоирлар, ижод мактаблари ўқувчилари, шонли тарихимиз ва маданиятимиз бўйича мутахассисларни, ҳарбий ансамбль ва оркестрлар ҳамда бошқа мусиқа ва санъат вакилларини кенг жалб қилиб борсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Мажмуага тегишли таълим муассасалари таълим олувчиларини кенг жалб қилган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши йиллари тарихи ва ватанпарварлик мавзуларида доимий равишда машғулотлар ўтказилишини ташкил этсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3726-сон қарори 2-бандининг "б" кичик бандидаги "жойлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари" сўзлари "ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Спичрайтери Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-4820-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил

этиш ва ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. МАЖМУА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯРАТИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда Мажмуа логотипини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Шартнома асосида

2020 йил

30 сентябрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


2.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини республиканинг туризм йўналишлари рўйхатига киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

5 октябрь


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


3.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасининг Уставини ҳамда "Шон-шараф" давлат музейининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий ҳужжат


2020 йил

10 октябрь


-

Мудофаа вазирлиги


4.

Мажмуа ходимларининг махсус кийим-бош намуна-эталонларини тасдиқлаш, шунингдек ходимларни махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш тартиби ва меъёрларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий ҳужжат

2020 йил

20 октябрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги


5.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасини шакл-лантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2020 йил

15 ноябрь


-

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги


II. "ШОН-ШАРАФ" ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ФОНДИ

ВА ЭКСПОЗИЦИЯЛАРИНИ БОЙИТИШ

6.

"Шон-шараф" давлат музейи фондини бойитиш учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз қаҳрамонликлари ва уларнинг кўрсатган матонатини очиб беришга қаратилган бадиий ва ҳужжатли фильмларни "Шон-шараф" давлат музейи фондига тақдим этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

10 октябрь


-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзархив" агентлиги, Мудофаа вазирлиги


7.

"Шон-шараф" давлат музейида Қорақалпоғистон Республикаси, республика вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссаларига оид архив ҳужжатлари ва материалларини, ашёвий далилларни ўз ичига олган алоҳида экспонатлар, стенд ва витриналар мажмуасини яратиш ҳамда уруш ва фронт орти қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини такомиллаштириб боришни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2020 йил

1 ноябрь

ва доимий


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги


8.

"Шон-шараф" давлат музейида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг алоҳида бурчакларини яратиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2020 йил

10 декабрь


Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Маданият вазирлиги


9.

Мажмуа фондида сақланаётган экспонатларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг электрон базасини яратиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2020 йил

30 декабрь


-

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги


10.

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси фондларида сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши мавзусига ва ўша даврга тааллуқли ижод намуналарини вақтинчалик равишда "Шон-шараф" давлат музейида намойиш қилиб бориш.


Қўшма қарор

доимо

-

Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги


11.

Ўзбекистондан Украина, Шимолий Кавказ, Шимолий Қозоғистон ва бошқа жойларга 30-йилларда сургун қилинган "қулоқ" хўжаликларидаги армия ёшида бўлган ҳарбий мажбуриятни ўташга лойиқ деб топилган ва урушга жўнатилган ўзбек фарзандлари, узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган юртдошларимиз, уларнинг фронт ортидаги мудофаа иншоотлари, меҳнат лагерларида фидокорона меҳнати ҳақидаги маълумотларни йиғиш.


Чора-тадбирлар

режаси

доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги


12.

Иккинчи жаҳон уруши даври, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз буюмлари, архив ҳужжатлари, ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотлар ва экспонатларни "Шон-шараф" давлат музейи фондига топшириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шу жумладан, ушбу ишга кўнгиллиларни жалб этиш.


Чора-тадбирлар

режаси

доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзархив" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

1941-1945 йилларда мамлакатимиздан сафарбар қилинган "Қуролсиз аскарлар" ва уларнинг қаҳрамонона ва айни пайтда фожиали ҳаёти, ғалабага қўшган ҳиссасини кенг акс эттириш, Урал, Бошқирдистон, Перм, Чкаловск, Орск, Нижний-Тагил, Свердловск, Москвадаги архивлардан тегишли материалларни излаб топиш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фанлар академияси, "Ўзархив" агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


14.

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид архив ҳужжатлари нусхалари ва маълумотларни белгиланган тартибда махфийликдан чиқариб, "Шон-шараф" давлат музейи фондига топшириш.


Чора-тадбирлар

режаси


2020-2021

йиллар


-

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, "Ўзархив" агентлиги


15.

"Шон-шараф" давлат музейида яратилган экспонатлар бўйича музей ишининг халқаро тажрибаларидан келиб чиқиб дизайнерлик ишларини давом эттириш.


Режага мувофиқ шартнома асосида


доимо


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

16.

Ўзбекистон Республикасидан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарларнинг ҳозирги кунгача номаълум бўлган қабрларини ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида "Бобомни излайман" қидирув лойиҳасини тузиб, идоралараро қидирув гуруҳларини тузиш ва тарихий ҳужжатларда зикр этилмаган ватандошларимизни излаш фаолиятини йўлга қўйиш.


Қўшма қарор


2020 йил

1 октябрь


Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Ўзархив" агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги


17.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб ҳалок бўлган юртдошларимиз ва аскарларнинг ҳозирги кунгача номаълум бўлган қабрларини ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида Ўзбекистон "Промитей" ватанпарварлик экспедицияси қидирув фаолиятини такомиллаштириш ва унга соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда қидирув ишларини ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2020 йил

15 октябрь


Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги


18.

Мажмуанинг 12 та мавзуга доир ҳудудлари ва "Шон-шараф" давлат музейининг 6 та бўлими тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи 1-4, 5-8 ва 9-11-синфлар ўқувчиларига мўлжалланган йўриқномаларни ишлаб чиқиш.


Йўриқнома

2020 йил

25 октябрь


Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси


19.

"Шон-шараф" давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришда "Халқаро музейлар иттифоқи" (ICOM - International Council of Museums) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Ҳамкорлик режаси

2020 йил

10 декабрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги


20.

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


Чора-тадбирлар

режаси

доимо

Мажмуа илмий лойиҳаларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида ажратилган маблағлар


Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


21.

Иккинчи жаҳон урушида халқимиз кўрсатган жасорат ва фронт ортидаги матонат ҳақида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасига мувофиқ танловлар асосида илмий лойиҳаларни шакллантириш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

Мажмуа илмий лойиҳаларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида ажратилган маблағлар


Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


22.

Иккинчи жаҳон урушига, уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид материалларни ҳамда "Шон-шараф" давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида бадиий, илмий-оммабоп китобларни нашр этиш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


23.

Мажмуа фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ЮНЕСКОнинг илмий ва маданий лойиҳаларида иштирок этиш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги


24.

Мажмуа фаолиятини такомиллаштириш бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда хорижий ташкилотлар билан маданий-гуманитар соҳада илмий ҳамкорлик ўрнатиш, меморандумлар имзолаш.


Икки томонлама режалар


доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


25.

Республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари талабалари (курсантлари), магистрантлари ва докторантларининг илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши учун "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси объектларида алоҳида ўқув хоналари ажратиш ва ҳамкорликда илмий изланишларни ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси


26.

Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссасини тадқиқ этиш бўйича илмий изланишлар, тадқиқотлар муҳокамасига бағишланган республика ва халқаро даражада илмий-амалий конференциялар, маънавий-маърифий семинарлар ўтказиш.


Ҳамкорлик режаси

доимо

-

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги


IV. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ, ТАРБИЯВИЙ

ВА МАФКУРАВИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

27.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг Ватан равнақи йўлида кўрсатган хизматлари учун муносиб эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг яшаш манзили бўйича умумтаълим муассасаларини бириктириш.


Алоҳида жадвал

2020 йил

30 октябрь


-

Халқ таълими вазирлиги


28.

Республика таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини уруш қатнашчиларининг ва фронт орти меҳнаткашларининг фидокорона меҳнатларини мадҳ этиш, уларни урушнинг даҳшатли оқибатларини ҳеч қачон унутмасликка чорлаш, мустақиллик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш ва Ватан ҳимоясига доимо тайёр туриш руҳида тарбиялашга қаратилган мавзули ташрифларини Мажмуада уюштириш.


Алоҳида жадвал

доимо

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази


29.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларининг ёшларни Ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - Ҳарбий чақириққача тайёрлаш раҳбарлари ҳамда Тарих фани ўқитувчиларига Мажмуанинг экспозициялари фонди орқали ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига замин яратиш ва ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида фойдаланишларини йўлга қўйиш.


Алоҳида жадвал

доимо


Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги


30.

Мажмуа ҳудудида умумтаълим муассасаларининг тарих ва чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фанларини ҳамда "Маънавият соат"ларини экскурсия шаклида ташкил этишни йўлга қўйиш.


Ҳамкорлик режаси

доимо

-

Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


31.

Мажмуада олий таълим муассасаларининг тарих факультетлари талабаларининг танишув амалиёти ва Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўқув машғулотларини ташкил этиш.


Алоҳида жадвал

доимо

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


32.

Мажмуада доимий равишда ёшларни жалб этган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, таниқли олим ва ижодкорлар, ҳарбийлар билан маърифий суҳбатлар ташкил этиш, тарихий кинофильмлар намойиш этиш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

-

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


33.

Иккинчи жаҳон уруши жангларида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намунасини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини маҳаллаларда кенг миқёсда тарғиб қилиш.


Чора-тадбирлар

режаси

доимо

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

34.

Маданият вазирлиги тизимидаги театрлар ва "Турон" ҳарбий давлат театри томонидан Иккинчи жаҳон уруши даврига оид ҳамда фашизмга қарши курашда, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ватандошларимиз кўрсатган матонати, қаҳрамонликлари ҳақида саҳна асарлари яратиш ва мунтазам намойиш этиб бориш.


Чора-тадбирлар

режаси

доимо

Тегишли вазирликлар

ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

35.

Республика театр жамоалари, Мудофаа вазирлигининг "Турон" ҳарбий давлат театри ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган "Талабалар театр студиялари" каби бадиий жамоалар дастурлари ва танловларининг "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасидаги амфитеатрда намойишини уюштириб бориш.


Чора-тадбирлар

режаси

доимо

-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


36.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари-нинг жасоратлари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи видеороликлар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда ОАВда ёритиб бориш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзархив" агентлиги, Мудофаа вазирлиги


37.

Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини ҳарбий-ватанпарварлик акциялари, мусиқий фестиваллар, ижодий танловлар ва театрлаштирилган саҳна асарларини намойиш этиш орқали кенг тарғиб этиб бориш.


Чора-тадбирлар

режаси


доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги


38.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнаткашлари ҳақидаги маълумотларни уларнинг оила аъзоларига етказиш ва ўзаро маълумот алмашиш тадбирларини амалга ошириш


Амалий чора-

тадбирлар


доимо

-

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги


39.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ёшларнинг миннатдорчилик хатларини юборишни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


доимо

-

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги


40.

Мажмуада ёшлар ўртасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз хотирасига бағишлаб "Шон-шараф" республика ҳарбий фестивалини ўтказиш.


Чора-тадбирлар

режаси


2021 йил

20 апрель

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси


41.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари-нинг жасоратлари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи анимацион (мультипликацион) фильмлар тайёрлаш, уларни "Шон-шараф" давлат музейида, шунингдек, мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасаларида намойиш қилишни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


доимо

Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


"Ўзбеккино" миллий агентлиги, "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги


42.

Ёшлар ўртасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи бадиий, публицистик асарлар яратилишини рағбатлантириш мақсадида ижодий ишлар танловларини ўтказиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2020-2021

йиллар


Тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги


V. МАЖМУАНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

43.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ва "Шон-шараф" давлат музейига кириш учун аҳолига пуллик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

30 сентябрь


-

Мудофаа вазирлиги


44.

Мажмуа ҳудудида аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

30 сентябрь


-

Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


45.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрувчи аҳоли ва чет эллик турист-ларнинг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида тез овқатланиш пунктларини ("фаст-фуд") ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

1 октябрь


-

Мудофаа вазирлиги


46.

Мажмуа объектлари ва экспонатлари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага оид ўзбек, рус, инглиз тилларида ва бошқа тилларда тақвимлар, буклетлар, откриткалар, флайерлар, ён дафтарчалар, фотоальбом, китоблар, шунингдек статуэт-калар, эсдалик совғалари ва сувенир маҳсулотлари намуналарини яратиш.


Амалий чора-

тадбирларга

мувофиқ

шартнома

асосида


2020 йил

15 октябрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон ҳунармандлари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги


47.

Мажмуа объектлари ва экспонатлари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага оид буклетлар, откриткалар, флайерлар, ён дафтарчалар, фотоальбом, китоблар, шунингдек статуэткалар, эсдалик совғалари ва сувенир маҳсулотларини тайёрлаш ва савдо шаҳобчаларида сотувини йўлга қўйиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2020 йил

1 ноябрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги


48.

Мажмуа амфитеатри ва "Шон-шараф" давлат музейи мажлислар залида тадбирлар ўтказиш учун уларни пуллик ижарага беришни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


доимо


-

Мудофаа вазирлиги


VI. МАЖМУАНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

49.

Мажмуа маъмуриятини жойлаштириш учун алоҳида бино реконструкциясини тугатиш ва уни замонавий мебеллар, компьютер ва ахборот-коммуникация техно-логиялари жиҳозлари билан таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

30 сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


50.

Мажмуа ҳудудида мурожаатга асосан белгиланган тартибда Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

10 октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига


"Ўзбектелеком" АК, Мудофаа вазирлиги", Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги


51.

"Шон-шараф" давлат музейидаги "book cafe" фаолиятини йўлга қўйиш, уни Иккинчи жаҳон урушига оид ҳамда жаҳон ва миллий адабиёт дурдоналари, илмий-оммабоп китоблар ва нашрлар билан таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2020 йил

15 октябрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


52.

Мажмуа объектларининг капитал қурилиш бўйича кафолат муддати ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хатига асосан бош пудратчи ташкилотга кредитор қарздорлик тўловини амалга ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар


2021 йил

15 октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги


53.

Мажмуанинг расмий веб-сайти ва унинг фаолиятини ёритувчи telegrambot канали, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларига ("Шон-шараф" ордени тўлиқ кавалерлари) бағишланган интернет сайтини яратиш ҳамда уларни faxriylar.uz сайти билан боғлаш.


Чора-тадбирлар

режаси


2020 йил

30 октябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги


54.

Мажмуага ташриф буюрувчиларга хизмат қиладиган аудиогид тизимини йўлга қўйиш.


Чора-тадбирлар

режаси


2020 йил

10 ноябрь


Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги


55.

Мажмуага 3D "Виртуал саёҳат" дастурини ишлаб чиқиш ва веб-сайтга жойлаштириш.


Дастур

2020 йил

10 ноябрь

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


56.

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид, уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз қаҳрамон-ликлари, кўрсатган матонатини ҳамда Мажмуа фаолияти билан боғлиқ бўлган ресурсларни веб-сайтга жойлаштириб бориш ҳамда келгусида унинг мунтазам равишда ишлаб туришини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


57.

Имконияти чекланган шахсларга Мажмуада қулай шарт-шароитлар яратиш учун Мажмуа экспонатлари бўйича махсус китоблар нашр этиш, боғ ҳудудида ҳаракатланиш учун махсус техник воситалар (аравачалар, электромобиллар) билан таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


доимо

Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар


Мудофаа вазирлиги, Республика ногиронлар жамияти, Маданият вазирлиги


58.

Мажмуага ёндош ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар


доимо

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


59.

Мажмуага 2 та енгил автотранспорт, 1 та юк транспорти ва 1 та автобус харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига 2021 йилда қўшимча бюджет маблағларини ажратиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2021 йил

1 март


Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан


Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-4820-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида

эришилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси

ҳақидаги китоб-альбомни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

 

1. Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Спичрайтери, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. К. Сагдуллаев

-

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори в.б. Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


4. С. Саидолимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


5. Х. Каршиев

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари


6. Ф. Арзиев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


7. С. Турдиев

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари


8. Б. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти


9. У. Юсупов

-

"Ўзархив" агентлиги директори


10. Х. Худайбердиев

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари


11. С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


12. Ф. Махмудов

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


13. Келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати вакили


14. Келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили


15. М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


16. Ш. Ризаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


17. Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


18. З. Эшмирзаева

-

"Олтин мерос" халқаро хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бошқарув раиси


19. Б. Ҳасанов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори


20. О. Абдумўминов

-

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори ўринбосари


21. Ш. Юсупов

-

Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи


22. Б. Абдулаҳадов

-

Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари


23. У. Тешабаева

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори


24. Ф. Абиджанова

-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг бош илмий котиби


25. А. Жумашов

-

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири


26. М. Раҳимов

-

Тарих институтининг бўлим мудири


27. Р. Назаров

-

Тарих институтининг катта илмий ходими


28. Р. Шигабдинов

-

Тарих институтининг катта илмий ходими


29. Р. Шамсиддинов

-

Андижон давлат университети профессори


30. А. Эгамназаров

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


31. Х. Бобожонов

-

Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта ўқитувчиси


32. Б. Кошанов

-

Қорақалпоғистон давлат университетининг профессори


33. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари

       

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 сентябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 10 сентябрь



















































Время: 0.0441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск