Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1992 й. 159-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.1992 й.

N 159



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДИН ИШЛАРИ

БЎЙИЧА ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита тузиш тўғрисида” 1992 йил 7 мартдаги Фармонига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари ва республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи барча мазхаблардаги диний ташкилотлар ўртасидаги қалин ҳамкорликни ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Дин ишлари бўйича қўмита давлат бошқарув органи ҳисобланади, унинг ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, вилоят, шаҳар ва район ҳокимликлари учун мажбурий ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг тузилиши ва унинг тўғрисидаги Низом 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати ходимларининг энг кўп сони 38 кишидан иборат қилиб (бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 1992 йил охиригача 418 минг сўм ва бир йилга 570 минг сўм ҳисобидан белгилансин.

Дин ишлари бўйича қўмитага раиснинг бир нафар биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.

Қўмита раисига, унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари учун тегишлича назарда тутилган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари жорий қилинсин.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш масалаларига раҳбарлик қилиш ва маҳаллий бошқарув органларининг ҳудудларда жойлашган диний ташкилотлар, шунингдек, юқорида кўрсатилган қўмита билан қалин ўзаро алоқаларни таъминлаш вилоят, шаҳар ва район ҳокимининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилсин.

Зарурат бўлганда жойларда барча мазҳабдаги диний ташкилотлар, жамоат бирлашмалари вакилларидан, олимлар ва амалиётчи мутахассислардан иборат маслаҳат кенгашлари тузилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги, “Ўзшартномасавдо” уюшмаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳисоб-китобларига мувофиқ зарур маблағлар, бириктирилган номенклатура бўйича жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий-техника ресурслари ажратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмитага иккита ГАЗ-24 енгил автомобилини ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган автомашиналарни сақлашга маблағ ажратишни ва лимитни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмитани зарур шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокими бир ой муддат ичида Дин ишлари бўйича қўмитани жойлаштириш учун жой ажратсин.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 11 майдаги 287-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 5-сон, 22-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов













Время: 0.2146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск