Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.1992 й. 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини чиқариш ва уни тарқатиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.1992 й.

N 165



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

1992 ЙИЛГИ 12 ФОИЗЛИ ИЧКИ ЮТУҚЛИ

ЗАЁМИНИ ЧИҚАРИШ ВА УНИ ТАРҚАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо қоғозлар бозорини шакллантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, халқ хўжалигини ривожлантириш ва кишиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларини ҳал этиш учун аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми аҳоли ўртасида ихтиёрий асосларда тарқатиш учун 1992 йил 1 июлдан 2012 йил 1 июлгача бўлган муддатга чиқарилсин, облигацияларни сотишдан олинган маблағ республика бюджети даромадига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмининг илова қилинаётган шартлари тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми “Ўзжамғармабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўздеҳқончиликсаноатбанк"нинг барча муассасалари томонидан эркин сотилади ва сотиб олинади;

облигацияларни тарқатганлик ва улар бўйича даромад тўлаганлик учун сотилган облигацияларнинг курс қийматидан олинган пул тегишли банк муассасаларига қолдирилади.

Қайд қилиб ўтилган республика банкларига Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган биржалар орқали нақд пулга сотишга рухсат берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

“Ўздавбанк” билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини 1992 йил 1 майгача тайёрлашни таъминласин;

манфаатдор банклар билан биргаликда 1992 йил 1 майгача облигацияларни сотишнинг курс қиймати баҳолари жадвалини ва Ўзбекистон Республикаси ички ютуқли заёми облигациялари бўйича ютуқларни жойлаштириш ва тўлаш аъмолларини амалга ошириш қоидаларини ишлаб чиқсин;

тиражларни ўтказиш муддатларини белгиласин, ютуқларнинг биринчи тиражини 1992 йил июль ойида ўтказишни назарда тутсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички ютуқли заёми облигацияларини босиб чиқариш ва тарқатиш, тиражларни ўтказиш, ютуқларни тўлаш, заёмни тарқатишга оид реклама билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, банклар Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ячки ютуқли заёмини чиқариш ва тарқатиш шартларининг жойларда кенг тушунтирилишини таъминласинлар.

“Ўзжамғармабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ўздеҳқончиликсаноатбанк” ушбу мақсадларда ҳар бир шаҳар ва ноҳия бўлимларида юқори малакали мутахассислардан иборат матбуот гуруҳини ташкил этсинлар, уларга тегишли мукофот пули тўлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1992 йилнинг август ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар МаҳкамасинингРаиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 апрелдаги

165-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги

12 фоизли ички ютуқли заёмини чиқариш

ШАРТЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички ютуқли заёми 1992 йил 1 июлдан 2012 йил 1 июлгача бўлган муддатга чиқарилади.


2. Заём облигациялари Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки муассасалари томонидан эркин сотилади ва сотиб олинади.


3. Заёмлар ҳар бир разрядида 2500 миллион сўмлик бўлган алоҳида разрядлар билан чиқарилади. Ҳар бир разрядномери 00001 дан 50000 гача бўлган 50000 та сериядан иборат. Ҳар бир сериядаги облигация 001 дан 100 гача бўлган номерга эга бўлади.


4. Заём облигациялари 250, 500 ва 1000 сўмлик қийматда чиқарилади. 250 сўмлик облигация 500 сўмлик облигациянинг ярми ҳисобланади, 1000 сўмлик облигация эса бир сериядаги иккита 500 сўмлик облигациядан иборат.


5. Заём облигациялари бўйича барча даромадлар ютуқлар сифатида тўланади. Ютуқларнинг умумий миқдори заёмнинг йилига ўртача 12 фоизи ҳисобидан йигирма йиллик муддатга белгиланган. Йигирма йиллик муддат ичида заёмлар облигацияси умумий ҳажмининг 32 фоизига ютуқ чиқади, облигацияларнинг қолган 68 фоизи эса, заёмнинг муддати тугагач, уларнинг ёзилган қиймати бўйича қайта сотиб олинади.

Ютуқ чиққан облигацияларнинг ютуқлари тўланади ва келгуси ютуқлар тиражларидан чиқарилади. Заём бўйича ютуқлар беш юз сўмлик облигацияга облигациянинг ёзилган қийматини ҳам ҳисобга олган ҳолда 250000, 100000, 50000, 10000, 5000, 2000 сўм миқдорида белгиланади (250 сўмлик қийматга эга бўлган облигацияга ютуқнинг ярми берилади).


6. Заёмнинг йигирма йил муддат ичида ҳар йили 4 тираждан иборат 80 марта ютуқлар тиражи ўтказилади. Тиражлар 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда ўтказилади.


7. Ютуқлар тиражида заёмнинг ҳар бир разряди бўйича ютуқларнинг қуйидагича сони ўйналади:


500 сўмлик

облигацияга

ютуқ миқдори

(облигациянинг

ёзилган қиймати ҳам

шунга киради), сўм


Ўйналадиган ютуқлар


бир тиражда


бир разрядли барча тиражларда


ютуқлар

сони


ютуқлар

миқдори

(сўмларда)


ютуқлар

сони

ютуқлар

миқдори

(сўмларла)


250.000


1

250.000

80

20.000.000

100.000


5

500.000

400

40.000.000

50.000


25

1 .250.000

2.000

100.000.000

25.000


50

1.250.000

4.000

100.000.000

10.000


1.000

10.000.000

80.000

800.000.000

5.000


8.800

44.000.000

704.000

3.520.000.000

2.000


10.119

20.238.000

809.520

1.619.040.000


20.000

77.488.000

1.600.000

6.199.040.000

8. Ютуқ чиққан облигациялар, шунингдек, ёзилган қиймати бўйича қайта сотиб олинадиган ютуқ чиқмаган облигациялар юзасидан 2014 йилнинг 1 июлигача тўловлар талаб қилиниши мумкин. Шу муддат ўтгандан сўнг тўловга берилмаган облигациялар ўз кучини йўқотади ва улар бўйича тўловлар берилмайди.


9. Облигацияларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган нархларда, қайта сотиб олиш эса ёзилган қиймати бўйича амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси ички ютуқли заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар давлат солиқлари солишдан озод қилинадилар.
































Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск