ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганларга /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.1992 й. 170-сон "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ     ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.1992 й.

N 170



ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИДАН ЗИЁН

КЎРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ҲАҚИДА


Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати тасдиқлансин (илова қилинади).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ҳамда идоралари Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни имтиёзлар ва компенсация пуллари билан таъминлаш ҳақида тегишли қарорлар қабул қилсинлар.


2. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарф бўладиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, маҳаллий ва республика бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги:

1992 йилнинг 1 июлигача Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганлар ҳақидаги маълумотларнинг Давлат рўйхатини тузсинлар, унга 1986 йилда зарарланган зонада муддатли хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларни ҳам киритсинлар;

юқорида кўрсатилган фуқароларни ва уларнинг 1986 йилдан кейин туғилган болаларини диагностика қилиш, кузатиб бориш ва даволаш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;

кўрсатилган тоифага кирувчи фуқароларга стационар даволаниш чоғида парҳез овқатланиш ва дори-дармон таъминоти бўйича 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар учун назарда тутилган имтиёзларни жорий қилсинлар.

4. Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни бартараф этишда иштирок қилганларга ва уларнинг болаларига санаторийлар, санаторий-профилакторий ва санаторий типидаги кашшофлар лагерларига биринчи навбатда бепул йўлланмалар беришни таъминлаш Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан сўралсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги ва "Ўзбекбирлашув" Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган фуқароларни ҳудудий асосда бириктирилган дўконлар орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган нормада озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминласинлар.


6. "Чернобиль" жамиятининг "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасини тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

"Чернобиль" ҳудудий жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилсинлар;

уч ой муддат ичида "Чернобиль" жамоат ташкилотларига ва уларнинг бўлинмаларига тегишли биноларни берсинлар, шунингдек, уларга зарур асбоб-анжомлар, жиҳозлар, автотранспорт ажратиш ва телефонлар ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар;

"Чернобиль" жамоат ташкилотларига ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари, ёрдамчи ва фермерлик хўжаликлари, боғдорчилик ширкатлари учун биринчи навбатда ер майдонлари ажратсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ташкил этилаётган "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасига унинг ташкил топиш даврида маъмурий-хўжалик харажатлари ва иш ҳақи фонди учун ҳисоб-китобларга мувофиқ 200 минг сўм ажратсин;

ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган ишчилари 60 фоиздан кам бўлмаган "Чернобиль" жамоат ташкилотлари бўлинмаларига ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки билан биргаликда имтиёзли равишда кредит ресурслари беришни таъминласин.

Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасига компьютер сотиб олишга ҳамда Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ва уларнинг оила аъзоларини тиббий-ижтимоий ҳисобга олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишга маблағ ажратсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасини 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб эгаллаб турган биноларни ижарага олганлик ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағ ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси хайрия тадбирларини, телекўрсатувларни вақт-вақти билан ташкил этиб турсинлар, улардан тушадиган маблағлар Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш учун "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасининг ҳисоб-китоб счётига йўналтирилсин.

11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбекистон чернобилчилари" республика уюшмасини эгаллаб турган бинолар ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб озод қилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

Ш. Йўлдошев

А. Муталов

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 4, 10-модда.




























Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск