Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.1992 й. 188-сон "Картошка, мева-сабзавот маҳсулотлари ва қуруқ меванинг харид нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.1992 й.

N 188



КАРТОШКА, МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ҚУРУҚ

МЕВАНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдан жамоа хўжаликларининг, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Картошка, мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва қуруқ меванинг чекланган харид нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида юқорида кўрсатилган иловага мувофиқ янги харид нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тартиби асосан сақлаб қолинсин.

1992 йилнинг 20 апрелидан бошлаб корхоналар, хўжаликлар, тайёрлов ташкилотлари, кооперативлар, деҳқон (фермер) хўжаликлари, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари ва фуқаролар томонидан республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун 2-иловага мувофиқ пошлина олиш жорий қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ҳукуматлараро битимларга ва бевосита ўрнатилган хўжалик алоқаларига мувофиқ республикадан ташқарига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар пошлина тўлашдан озод қилинадилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси бир ҳафта муддат ичида республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари учун пошлина олиш миқдорларини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартибини банклар ва солиқ инспекцияларига етказсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорининг 3-банди (2-илова-мева-сабзавот маҳсулотлари қисми; 3-илова), 8 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасииинг Раиси                                        И. Каримов

































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск